АКТларини таълимга кенг жорий этишнинг асосий омиллари: - - тўпланган билимлар ва инсоният тажрибасини нафақат авлоддан авлодга, балки бир одамдан бошқасига узатишни тезлаштиради;
- - замонавий АКТ ўқитиш ва таълим сифатини ошириш билан бир қаторда, инсонга атроф-муҳитга ва ҳосил бўлаётган ижтимоий ўзгаришларга муваффақиятлироқ ва тезроқ мослашиш имкониятини беради. Бу ҳар бир одамга бугун ҳам, келгуси ахборотлашган жамиятида ҳам зарур бўлган билимлар олиш имкониятини беради;
- - ахборотлашган жамият асосида анъанавий таълим тизимини ислоҳ этиш жараёнига мос таълим тизимини яратишга замин тайёрлайди.
АКТни таълимга жорий этиш ҳақида: Федерико Майор (ЮНЕСКО бош директори) - Янги технологиялар “ҳар бир одамга таълим, фан, маданият ва алоқа эришган ютуқларидан фойдалана оладиган энг яхши дунёни яратиш”га имкон бериши керак.
- АКТ кўпгина соҳаларни ўзига қамраб олсада, лекин унинг энг катта ижобий таъсири таълимга нисбатан бўлади, чунки у “умуман янги ўқитиш методларига имконият очиб беради”.
Турли давлатларда дастурлашни қандай ўқитадилар? - Энди хорижий давлатлар ва Ўзбекистон республикасининг уму-мий ўрта таълим ва олий таълим тизимида информатика предметини тикланиши ва уни ривожлантириш аспектлари устида тухталамиз.
Россияда: - Россияда информатикани умумтаълим мактабларида ўқитилиши қуйидаги олти босқичда амалга оширилди:
- Биринчи босқич (1950 йиллар ўртасидан 1985 йилгача) да касбий ўқитиш ва факультатив курс доирасида мак-табларда кибернетика ва информатикани ўқитишда икки йўналиш пайдо бўлди: ахборот жараёнларни, тизим-ларини тузилиши ва ишлаш тамойиллари, ахборотни автоматлаштиришни ўқитиш билан боғлиқ умумтаъ-лим йўналиши дастурлаш ва ЭҲМ қурилмаларига асосланган ишлаб чиқаришли ўқитиш билан юқори синфларда ўқитишни табақалаштириш доирасидаги амалий йўналишдан иборат бўлган.
- Иккинчи босқич (1985 й. – 80 йиллар охири). 1985 йилнинг биринчи сентябридан академик А.П.Ершов илгари сурган «Дастурлаш – иккинчи саводхонлик» шиори остида умумий ўрта таълим макталарининг 9-10 синфларда ҳафтасига 1-2 соат (мос равишда машинасиз ва машинали) ажратилиб, «Информатика ва ҲТ асослари» предмети ўқитила бошланди.
- Учинчи босқич (80 йиллар охири - 90 йиллар боши) ЭҲМни ўрганишга қаратилган учта (В.А. Каймин, А.Г. Кушниренко ва А.Г. Гейн) дарсликдан фойдаланган ҳолда ўқитиш билан боғлиқ.
- Тўртинчи босқич (1990 йиллар). 1990-91 йиллари ва кейинчалик хорижий давлатларда ишлаб чиқилган компьютер техникасини сотиб олиш билан боғлиқ. Баъзи мактаблар замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланди. Эндиликда информатикага ўқитишда учта: пропедевтик (дастлабки, бошланғич) (1-6 синфлар); базавий (7-9 синфлар); касбий курслар (10-11 синфлар) тузилишда ўқитила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |