Ишчи ўқув дастури - ОТМнинг аниқ бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги талабалари учун ўқув режадаги аниқ бир фан бўйича ўқув дастурига асосан профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқиладиган, фаннинг мазмунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган, мавзуларнинг ўқитиш кетма-кетлигига риоя қилинган холда фанга ажратилган соатлар аниқ кўрсатилган меъёрий ҳужжат хисобланади. Ишчи ўқув дастури тегишли таълим стандартларини конкретлаштиради, ўқув жараёнини услубий, информацион ва техник жихатидан таъминланишини назарда тутади. ОТМларда талабаларни тайёрлаш ва ўқитиш хусусиятларини акс эттиради. Ишчи ўқув дастури олий таълим муассасаси таълим дастурини асосий қисми сифатида талабалар томонидан махаллий шарт шароитларни хусусиятларни хисобга олган ҳолда давлат таълим стандартига асосан мажбурий минимум талабларни олинишини кафолатлайди. - Ўқув дастури асосида тузилган ишчи ўқув дастурида аниқ мавзулар, уларга ажратилган соатлар, мавзулар бўйича қўлланилувчи дидактик ва техник воситалар, мавзулар ва бўлимлар бўйича билимни назорат қилиш турлари ҳамда тегишли услубий тавсиялар аниқ кўрсатилади шунинг учун унинг ҳажми чекланмайди.
- Ишчи ўқув дастурида қуйидагилар ўз аксини топиши лозим:
- - ДТС талаблари;
- - Ўқув дастурларини мазмунига қўйиладиган мажбурий талаблар;
- - Талабалар учун бериладиган ўқув материалларининг максимал хажми;
- - Битирувчиларни тайёргарлигига қўйиладиган талаблар;
- - ОТМ томонидан ўқув режага асосан белгиланган ўқув юкламасининг хажми;
- - Таълим дастурларини мақсади ва вазифалари;
- Ишчи ўқув дастурларини тузиш ва тасдиққа киритиш тартиби:
- 1.Ишчи ўқув дастурлари ОТМларининг тегишли кафедраларини профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади.
- 2. Ишчи ўқув дастурларини ДТС талаблари ва ўқув дастурларга мос ҳолда ишлаб чиқилишига тегишли кафедра мудири ва профессор-ўқитувчилар масъул ҳисобланади.
- 3. Ишчи ўқув дастурининг кириш қисмида ўқитиладиган фаннинг долзарблиги, соҳанинг тарихи, жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишдаги аҳамияти ва ўрни очиб берилади. Шунигдек, фанни ўқитишнинг асосий мақсади ва вазифалари, бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги кўрсатилади.
- 4. Ишчи ўқув дастурида услубий жиҳатдан узвий кетма-кетликлиги ҳамда ўқитиш турлари ўқитишнинг интерактив услублари ва воситалари хамда фанни ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш, таълим жараёнини оптиималлаштириш учун омил бўладиган механизмлар кўрсатилади.
- 5. Ишчи ўқув дастурларида ўқув жараёни учун зарур техник воситалар, ахборот-ресурс марказидаги тегишли ўқув адабиётлари, дидактик воситалар, ашёлар ва бошқа моддий-техник база тўғрисида маълумотлар киритилиши мақсадга мувофиқ.
- 6. Ишчи ўқув дастурининг титулида амалдаги Классификатор бўйича тегишли билим, таълим соҳалари ва таълим йўналиш (мутахассислик) ларнинг шифри ва номлари ҳамда ишчи ўқув режага мувофиқ фаннинг тўла номи кўрсатилади.
- 7. Ишчи ўқув дастурининг яратилишига масъул кафедранинг номи, муаллифлар ва тақризчилар тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва унвони), тасдиққа тавсия этувчи илмий-услубий Кенгашларнинг баённомаси рақами ва санаси кўрсатилади.
- 8. Ишчи ўқув дастурининг фойдаланиладиган манбалар рўйхатига асосий адабиётлар ва қўшимча адабиётлар киритилади.
- 9. Ишчи ўқув дастурининг матни А-4 формат, Тиmes New Roman шрифтида, 14-чи ўлчамда, чап томонидан - 3 см, пастидан - 2 см, юқоридан - 2 см, ўнг томонидан - 1,5 см ўлчамида ҳошияланади. Бетларни рақамлаш – пастки қисмининг марказида жойлаштирилади.
- 10. Ишчи ўқув дастури хар ўқув йили кафедра йиғилишида кўриб чиқиб мухокама қилинади ва тегишли ўқув – услубий кенгашида кўриб чиқиб маъқулланади хамда ОТМнинг рухсат этилган кенгаши қарори билан тасдиқланади.
- 11.ОТМ ўқув ишлари бўйича проректори ёки факультет декани томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |