“Ҳиндистон – Марказий Осиё” саммити томонлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари равнақининг янги


Миллий ҳунармандчилигимиз азалдан дунёга маълум ва машҳур



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/34
Sana02.03.2022
Hajmi3,53 Mb.
#477906
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Янги Ўзбекистон №20

Миллий ҳунармандчилигимиз азалдан дунёга маълум ва машҳур. 
Асрлар оша сайқалланиб келаётган каштачилик, кулолчилик, 
ўймакорлик маҳсулотлари намуналари бугун ноёб санъат 
дурдоналари сифатида эътироф этилади. Таъкидлаш керакки, 
сўнгги йилларда халқ амалий санъатини янада ривожлантиришга 
қаратилаётган эътибор туфайли уста ҳунармандлар сафи кенгайиб, 
аждодларимиз яратган миллий маҳсулотларни қайта тиклаш ва 
дунёга кенг тарғиб этиш имконияти яратилмоқда.
йўқлигидан қийналардик, — дейди чим
-
бойлик заргар Адил Тажимуратов. — Энди 
рангли металларни эҳтиёжимизга яраша 
сотиб оламиз. Шу пайтга қадар амалда 
бўлган тартибга кўра, бу маҳсулотни биржа 
орқали оладиган бўлсак, тонналаб олиши
-
миз лозим бўларди. Бунга имкониятимиз 
ҳам, катта миқдордаги рангли металларга 
эҳтиёжимиз ҳам йўқ эди. 
Адил Тажимуратов ушбу ҳунар билан 
20 йилдан буён шуғулланади. Бугун у қо
-
рақалпоқ хотин-қизларининг миллий та
-
қинчоқ буюмларини ясашда шогирдлар 
ҳам тайёрламоқда. 
Шуманайлик ҳунарманд Алтинай Нау
-
бетова кигиз тайёрлаш бўйича ўз бизнеси
-
га асос солган. Шу билан бирга, у ёшларга 
ҳам бу ҳунар сирларини ўргатмоқда. Алти
-
най опанинг шогирдлари Мўйноқ, Бўзатов, 
Қораўзак, Тахтакўпир, Чимбой туманла
-
рида ҳам бор. Эндиликда қарор асосида 
ёшларга ҳунар ўргатаётган халқ амалий 
санъати усталарига зарур хомашё сотиб 
олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъ
-
минлаши учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш 
миқдорининг икки бараваридан кам бўл
-
маган миқдорда субсидиялар бериладиган 
бўлди. 
Қорақалпоғистон Республикасида таш
-
кил этилаётган тадбирлар ва фестивал
-
ларда ҳунармандлар ўзлари тайёрлаган 
маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил 
қилмоқда. 
— Маҳсулотларимизга харидор топиш 
ҳам осон иш эмас. Қарор асосида шогирд
-
ларга зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни 
сотиб олиш, усталарга интернет сайтлари
-
ни ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон 
электрон савдо майдончаларига чиқариш 
ва реклама харажатларининг 50 фоиз қис
-
мига субсидия бериладиган бўлди, — дей
-
ди Алтинай Наубетова. — Аҳамиятлиси, 
олинадиган субсидиялар базавий ҳисоб
-
лаш миқдорининг йигирма беш баравари 
миқдоригача белгиланган.
Қарор ижроси доирасида 2022 йилда 
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда ви
-
лоят марказларида ҳунармандлар томо
-
нидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 
учун ихтисослаштирилган савдо павиль
-
онлари ташкил этилади.
Эндиликда “Ҳунарманд” уюшмаси Қо
-
рақалпоғистон Республикаси бошқарма
-
си томонидан Элликқалъа туманидаги 
Жалолиддин Мангуберди дам олиш боғи 
ҳудудида дўппи, гилам, кигиз, пўстин, чў
-
гирма, ёғоч ўймакорлиги буюмларини тай-
ёрлашга ихтисослашган “Ҳунармандлар 
шаҳарчаси” ташкил этилиб, сайёҳлик йў
-
налишларига киритилади. Шу билан бир
-
га, эски қорақалпоқ миллий “кўк кўйлаги”ни 
қайта тиклаш, ушбу йўналишда иш олиб 
борадиган ҳунармандларга зарур шароит
-
лар яратиш мақсадида Хўжайли туманида 
“Ҳунармандлар маркази” фаолияти йўлга 
қўйилади.
Хулоса қилиб айтганда, биргина 
Оролбўйида миллий меросимизни қай
-
та тиклаш ва шу орқали бандликни таъ
-
минлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар 
амалда ўз самарасини беряпти. Моҳир 
усталаримиз қўлидан чиқаётган ноёб ҳу
-
нармандчилик маҳсулотлари дунёнинг ну
-
фузли кўргазмаларида намойиш этилиб, 
ҳайрату эътирофларга сазовор бўлмоқда. 
Мнажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ, 
“Янги Ўзбекистон” мухбири
“Ў
ЗБЕК ВА ¥ИНД 
МАДАНИЯТИДА 
МУШТАРАКЛИК К
Ў
П”
ўзбек талабаларининг келажакда Ўз
-
бекистонга келиб, замон талаблари
-
га мос, янгича услубларда фаолият 
олиб бориши ҳаммамизни қувонтира
-
ди, албатта. Айни пайтда ташаббус 
билан чиққан Самарқанд ва Бухоро 
давлат университетларида ҳам ҳинд 
тили ўқитиляпти. Грант асосида ўз
-
бек талабаларини Ҳиндистонга бепул 
билим олишга юбориш 1991 йилдан 
буён мунтазам йўлга қўйилган. Муста
-
қилликдан аввал ҳам Шарқ олимлари 
ҳинд тилини ўрганиш учун Ҳиндис
-
тонга бориб, тадқиқотлар ўтказишган. 
Ҳозирда 2000 га яқин ўзбек талабаси 
ушбу мамлакатда таҳсил оляпти. 
— Биз жойлардаги, асосан, олийгоҳ
-
ларда очилган ҳиндхоналарига кўмак
-
лашамиз, улар эса, мустақил фаолият 
юритишади, — дейди Чандер Шекхар. 
— Улар билан ҳомий сифатида ҳамкор
-
лик қиламиз, китоблар, смарт доскалар, 
компьютерлар билан таъминлаймиз. 
Дарҳақиқат, Ҳинд маданият маркази 
томонидан олийгоҳларимизда ташкил 
этилган ҳиндхоналарига ҳинд тили, ма
-
даниятини ўргатиш борасида кераклича 
амалий ёрдам кўрсатиляпти. Хусусан, 
Урганч давлат университитетига яқин
-
дагина Марказ томонидан 400 дан зиёд 
китоблар етказиб берилди. Бухоролик, 
қўқонлик кўплаб педагог ва талабалар 
ҳам марказ фаолиятидан миннатдор.
Ҳиндистон билан таълим бораси
-
даги ҳамкорлик ҳақида гап кетганда, 
тахминан 60 йилдан буён ҳинд тили 
ўргатиб келинаётган пойтахтимиздаги 
24-умумтаълим мактабини алоҳида 
тилга олиш жоиз. Мактаб собиқ итти
-
фоқ давридан ҳинд тилига ихтисос
-
лашган бўлиб, бу ерга Лал Баҳадур 
Шастрининг ҳайкали ҳам ўрнатилган. 
Кейинги йилларда мактабда ҳинд тили 
дарслари олиб ташланиб, умумий ўрта 
таълим мактабига айлантирилган эди. 
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 
мактабнинг яна ҳинд тилига ихтисос
-
лашгани ўзбек-ҳинд муносабатларини 
янада ривожлантиришнинг амалдаги 
бир кўриниши бўлди. Зеро, ушбу таъ
-
лим даргоҳида ўзбек болаларига ҳинд 
тили, Ҳиндистон маданиятини севувчи 
ва шарқшунос олимлар томонидан ўр
-
гатилган ва айнан уларнинг ташаббуси 
билан мактаб ҳинд тилини ўргатишга 
ихтисослаштирилган.
Умуман олганда, Ҳиндистон билан 
ҳамкорликни ривожлантириш мамла
-
катимиз ташқи сиёсатининг устувор 
йўналишларидан бири экан, ушбу 
давлат билан дўстона алоқаларимиз 
тобора мустаҳкамланиб бораверади. 
Нафақат маданий ёки илмий соҳада, 
иқтисодий соҳадаги қатор ҳамкор
-
ликлар ҳам янада ривож топаверади. 
Бугунга келиб Тошкент билан ушбу 
мамлакатнинг бир нечта шаҳарлари 
ўртасида тўғридан-тўғри авиақат
-
новлар йўлга қўйилгани, ўзаро товар 
айирбошлаш ҳажмининг ортиб бо
-
раётгани, Ўзбекистон — Ҳиндистон 
савдо уйи, тадбиркорликни ривож
-
лантириш маркази пойтахтимизда 
фаолият олиб бораётгани фикримиз 
далилидир. Чунончи, Бобурийлар 
даврида 13 та савдо карвон йўлла
-
ри орқали бир-бири билан мустаҳкам 
алоқа ўрната олган икки давлатнинг 
бундан кейинги кенг кўламли алоқа
-
лари ҳам хайрли, истиқболли бўлади. 
Бу борада эса, Ҳинд маданият марка
-
зи ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш
-
да давом этади. 
Муножат МЎМИНОВА, 
“Янги Ўзбекистон” мухбири

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish