2021 йилда мамлакатимиз ўз мустақиллигининг
30 йиллигини нишонлаган бўлса, Ҳиндистоннинг
истиқлолга эришганига 75 йил тўлди. Мақолани икки
давлатнинг мустақиллик саналари билан бошлаганимиз
бежиз эмас. Мустақилликка эришганимиздан сўнг икки
мамлакат ўртасидаги муносабатлар янгича тус олди,
жадал ривожланди.
Ҳиндистон мустақиллигимизни биринчилардан
бўлиб тан олган давлат ҳисобланади. Мамлакатларимиз
ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилиши эса
1992 йилнинг 18 мартида Тошкентда имзоланган
баённома билан боғлиқ. Ҳиндистонда ўша йили очилган
Ўзбекистон Республикаси Консулхонаси 1994 йилда
элчихонага айлантирилди. Ўз навбатида, 1988 йил
август ойида пойтахтимизда очилган Ҳиндистон Бош
консуллиги ҳам 1992 йилда элчихона мақомини олди.
Do'stlaringiz bilan baham: |