Импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгиланишини дбқ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими асосида


-боб. Товарнинг божхона қийматини 6-усул бўйича аниқлаш



Download 308,5 Kb.
bet13/15
Sana21.02.2022
Hajmi308,5 Kb.
#29524
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Йўриқнома 0565 (27.05)

7-боб. Товарнинг божхона қийматини 6-усул бўйича аниқлаш
41. Агар товарнинг божхона қийматини 1-5-усулларини
кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини
ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади, яъни қайишқоқлик билан ёндашув қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
а) айнан бир хил товарга нисбатан қайишқоқлик қуйидагилар юзасидан йўл қўйилиши мумкин:
айнан бир хил товарни олиб келиш муддатлари, бироқ божхона қийматини белгилаш учун асос сифатида экспорт қилувчи мамлакатнинг бошқа ишлаб чиқарувчиси томонидан ва божхонада баҳоланиши лозим бўлган товарни экспорт қилувчи мамлакатдан бошқа қайсидир
ўзга мамлакатда ишлаб чиқарилган худди шундай импорт қилинган товар кўриб чиқилиши мумкин;
айнан бир хил импорт қилинган товарнинг илгари 4 ва 5-усуллар билан аниқланган божхона қийматидан фойдаланиш.
б) ўхшаш товарга нисбатан қайишқоқлик қуйидагилар юзасидан
йўл қўйилади:
ўхшаш товарнинг олиб кирилиши муддатларига нисбатан;
божхонада баҳоланиши лозим бўлган товарни экспорт қилувчи мамлакатдан бошқа қайсидир ўзга мамлакатда ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш импорт қилинган товар шунга ўхшаш товарнинг божхона қийматини аниқлаш елгилаш учун асос сифатида фойдаланилганида;
ўхшаш импорт қилинган товарнинг илгари 4 ва 5-усуллар билан аниқланган божхона қийматидан фойдаланиш.
в) 4-усулга нисбатан товарнинг ички бозорда сотилиши муддатлари тўғрисидаги, шунингдек, унинг қай ҳолда импорт қилингани (яъни, муайян қайта ишлашга йўл қўйилиши) ҳақидаги талабларнинг қайишқоқлик билан талқин этилишига йўл қўйилиши мумкин.
42. 6-усулдан фойдаланишда ҳужжатлар билан тасдиқлашга
доир талаблар қуйидагиларни бошқа усулларга нисбатан бир мунча қайишқоқликка йўл қўяди:
жаҳон нархларига доир, ички бозор нархларига доир ахборот маълумотномаларидан фойдаланишни;
воситачилик ҳақлари, чегирмалар, фойдалар, транспорт тарифлари умум қабул қилинган даражаларининг статистик маълумотларидан фойдаланишни.
43. Ушбу Йўриқноманинг 42-бандида кўрсатилган ҳолларда, баҳоланаётган товарни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга тегишли тузатишлар киритилиши шарт.
44. 6-усулни қўллашда божхона органи декларант ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади. Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида шундай ахборотни йиғиб боради.
Божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборот қуйидагилар ҳисобланади:
республика импорт БЮДлар электрон база маълумотлари;
“Экспорт ва импорт қилинаётган товарларнинг нарх маълумотлари бюллетени”;
бошқа ахборот манбаларидан олинган нархлар (масалан, интернет сайти ва ҳ.к.).
45. Товарнинг божхона қийматини 6-усулда аниқлаш учун асос сифатида қуйидагилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
а) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўхшаш товарнинг сотилиш нархидан;
б) икки ва ундан ортиқ муқобил қийматларнинг энг юқори қийматидан;
в) экспорт қилувчи мамлакатнинг ички бозоридаги товар нархидан;
г) божхона қийматини аниқлаш учун қийматларни қўшиш усулини қўллашда фойдаланилмайдиган ишлаб чиқариш чиқимларидан;
д) экспорт қилаётган мамлакатдан учинчи мамлакатларга етказиб берилаётган товарнинг нархидан;
е) энг паст божхона қийматларидан;
ж) товарнинг ўзбошимчалик билан белгиланган ёки тўғри тасдиқланмаган нархидан.
46. Божхона органи мазкур Йўриқноманинг 7-боби қоидаларига мувофиқ аниқланган товарнинг божхона қиймати ҳамда шундай қийматни аниқлаш учун фойдаланилган усул тўғрисида декларант ёки божхона брокерининг аризасига кўра унга ахборот беради.
47. Товарнинг божхона қийматини 2 ёки 3-усул асосидаги 6-усул билан аниқлашда ЯААТ ЭБРда БЮДни қуйидаги асосий мезонлар бўйича текшириб чиқади ва у огоҳлантуривчи хусусиятга эга бўлади:
БЮДнинг 44-графасида қўлланилаётган божхона қиймати усулининг рақами мавжудлиги (тартиб рақами 904, ҳужжат коди “МЕТОД”);
Бунда БЮДнинг 44-графасида 6.2 ёки 6.3-усул деб кўрсатилиши шарт ва 2 ёхуд 3-усул деб кўрсатилишига йўл қўйилмайди. БҚДнинг ҳам шу усулга мос шакли тўлдирилиши керак.
БҚД-2 шаклининг 20-графаси ва БЮДнинг 44-графасида асос қилиб олинаётган импорт БЮДнинг рўйхат рақами (тартиб рақами 805, ҳужжат коди “ИмГТД” “ХХХХХ/ХХ.ХХ.ХХХХ/ХХХХХХХ” форматда кўрсатилиши;

Download 308,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish