Импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгиланишини дбқ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими асосида



Download 308,5 Kb.
bet14/15
Sana21.02.2022
Hajmi308,5 Kb.
#29524
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Йўриқнома 0565 (27.05)

БҚД-2 шаклининг 20-графаси ва БЮДнинг 44-графасида кўрсатилган асос сифатида олинаётган БЮДнинг рўйхат рақами бир хил бўлиши шарт.
асос қилиб олинаётган БЮДнинг мавжудлиги (рўйхатга олинган расмийлаштирилган мақомда бўлиши);
асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг қиймати илгари 1-усул билан аниқланганлиги;
БЮД ва БҚДда қайд этилган усулни текширади, агар 1-усулдан бошқа усул
акс эттирилган бўлса, у ҳолда БЮДни расмийлаштирув учун қабул қилмайди. Агар БЮД ва БҚДда бир неча усуллар қўлланилаётган бўлса, асос сифатида фойдаланилаётган БЮД пост ходими томонидан ўрганиб чиқилади
.
асос қилиб олинаётган БЮДда кўрсатилган товар баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида олиб кирилган бўлиши;
Кодекснинг 313-моддаси биринчи қисми талаблари асосида товарнинг олиб кирилиши муддатларига нисбатан бир мунча қайишқоқлик қўлланилиши мумкин. Бунда муддатларга нисбатан қайишқоқлик дейилганда, айнан бир хил ёки ўхшаш товар баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида олиб кирилган санага
энг яқин бўлган сана тушунилади;
Баҳоланаётган товарнинг БЮД билан асос сифатида фойдаланилаётган БЮДнинг С-графаларининг 2-сатрида қайд этилган товарлар божхона чегарасини кесиб ўтган куни саналари ўзаро солиштирилади.
жўнатиш/етказиб бериш вақтидаги транспорт воситаси тури;
асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг миқдори баҳоланаётган товарнинг миқдори;
Асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг миқдори баҳоланаётган товарнинг миқдоридан кескин фарқ қилмаслиги (товарнинг оғирлиги килограмм миқдорида ўлчанса 38-графадаги товарнинг вазни асосида ёки қўшимча ўлчов бирлигида ўлчанса 31-графанинг пастки ўнг бурчагида кўрсатилган миқдор билан солиштиради. Бунда фарқ 50 %дан кўп бўлмаслиги лозим);
БЮДнинг 15-графаси – жўнатувчи мамлакат;
БЮДнинг 43-графаси – товарнинг олиб кириш мақсади;
БЮДнинг 32-графаси – товар рақами;
БЮДнинг 33-графаси – товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди;
БЮДнинг 34-графаси – келиб чиқиш мамлакати (ишлаб чиқарувчи мамлакат);
БЮДнинг 41-графаси – ўлчов бирлиги;
Агар БЮД ва БҚДда бир неча ўлчов бирликлари бўлса, асос сифатида фойдаланилаётган БЮД пост ходими томонидан ўрганиб чиқилади
БЮДнинг 31-графаси – товарларнинг тавсифлари;
Товарларнинг тавсифлари (характеристикаси) деганда, хар жихатдан
бир хил бўлган, товар номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгилари, маркалари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари (давлат стандартлари, техник регламентлар ҳамда стандартлар ва ҳ.к.), ўлчамлари, ҳажми, двигатель ҳажми (транспорт воситалари учун) ва ҳ.к.

Мазкур бандда кўрсатилган мантиқий назорат шакли мажбурий тусга эга бўлмай, балки божхона қийматини 6-усул билан аниқлашда асос сифатида қўлланиладиган маълумот ва ахборотлардан кенг фойдаланилиш мумкинлигини билдиради. Божхона қийматини 6-усул билан аниқлашда асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг қиймати илгари 1-усул билан аниқланмаган ёки баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кундан кўп вақт ўтган маълумот ва ахборотлардан
ҳам фойдаланилади.
48. Товарнинг мезон ва тавсифлари бўйича айнан бир хиллиги
ёки ўхшашлиги божхона органининг ходими томонидан ЯААТ ЭБРдаги “Мониторинг таможенной стоимости” қидирув дастури*** орқали ўрганиб чиқилади ва баҳоланаётган товарнинг қийматига мос келувчи айнан
бир хил ёки ўхшаш товарнинг ўртача қиймати мавжуд бўлганда божхона пост бошлиғига ахборот беради.
Божхона пост бошлиғи (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) ўзининг ЭРИ билан божхона қийматини аниқлашнинг 2 ёки 3-усули асосидаги 6-усул билан БЮДни расмийлаштириш учун рухсат беради.
***Изоҳ: “Мониторинг таможенной стоимости” дастури товарнинг
ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди тўлиқ киритилганда
тўқсон календарь
кун ичида олиб кирилган (ушбу санага энг яқин бўлган сана ҳам қўлланиши мумкин),
асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг миқдори баҳоланаётган товарнинг миқдоридан кескин фарқ қилмайдиган ҳамда божхона қиймати илгари 1-усул билан аниқланган товарнинг қиймати тўғрисидаги ахборотни олиш имкониятини беради.
49. Мазкур Йўриқноманинг 47-бандида назарда тутилган талабларга мос келадиган нарх тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса ёки айнан
бир хил ёки ўхшаш товарнинг қиймати Бюллетедаги нарх ахборотларидан кескин фарқ қилса ҳамда шундай шарт билан 2 ёки 3-усул асосидаги
6-усул билан божхона қиймати аниқланган ҳолда божхона расмийлаштируви учун БЮД тақдим этилган ҳолларда, ЯААТ
ЭБР БЮДни рўйхатга олишга рухсат бермайди ҳамда бунинг сабаби тўғрисида божхона органи ходимига хабар беради.
50. Бюллетенда ТИФ ТНга мувофиқ коди бир хил бўлган товарга унинг номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгиси, маркаси, модели, артикули, нави, стандарти ва бошқа техник ва тижорат тавсифи (давлат стандарти, техник регламент ҳамда стандарт ва ҳ.к.), ўлчами, ҳажми, двигатель ҳажми (транспорт воситалари учун), сифати
ва бозордаги қадридан келиб чиқиб, турли хил қийматлар белгиланганлиги муносабати билан 2 ёки 3-усул асосидаги 6-усул билан товарнинг божхона қиймати айнан бир хил ва ўхшаш товарнинг қийматларига қайишқоқлик билан ёндашилган ҳолда аниқланиши сабабли, божхона пости бошлиғи расмийлаштирилаётган товарга ҳар жиҳатдан яқин бўлган товарнинг қийматини аниқлаб ҳамда унинг қиймати билан солиштириб, ўзининг
ЭРИ билан расмийлаштириш учун рухсат беради.
Агар Бюллетенда БЮДдаги расмийлаштирилаётган товар билан
ҳар жиҳатдан яқин бўлган товарнинг қиймати мавжуд бўлса, бироқ бошқа айнан бир хил ёки ўхшаш бўлмаган товарнинг қиймати декларацияловчи шахс томонидан БЮД ва БҚДни тўлдиришда ушбу қийматдан фойдаланган бўлса, у ҳолда божхона пости бошлиғи мазкур БЮДни расмийлаштириш учун рухсат бермаслиги шарт.
51. Кодекснинг 313-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
бир мунча қайишқоқлик тамойили талабларидан келиб чиқиб, Бюллетенда баҳоланаётган товар келиб чиққан (ишлаб чиқарилган) мамлакатдан
(ёки жўнатилган) олиб кирилган товарнинг қиймати тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда ЯААТ ЭБРдаги “Мониторинг таможенной стоимости” қидирув дастуридан жўнатувчиси ёки ишлаб чиқарувчиси бошқа бўлган мамлакатлардан олиб кирилган товарнинг қиймати (минимал нархлари) бўйича ҳам солиштирув ишларини ўтказилиши мумкин.
52. Агар баҳоланаётган товар билан айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар Бюллетенда мавжуд бўлмаса, ЯААТ ЭБР томонидан божхона қиймати юзасидан текширув ўтказилмайди ва мазкур ҳолатда товарнинг божхона қийматини аниқланиши бўйича текширув божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона органининг ходими томонидан мустақил равишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
53. Божхона қийматини аниқлашнинг 4-усул асосидаги 6-усулдан фойдаланишда божхона пости бошлиғининг (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) кўрсатмасига мувофиқ, божхона органининг ходими, ваколатли ҳамда декларацияловчи шахслар иштирокида ички бозордаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб боради. Зарурият туғилган ҳолларда мазкур ўрганишга бошқа мутахассилар ҳам жалб этилиши мумкин.
54. Ўрганиш ишлари фақатгина Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлган айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг улгуржи нархлари юзасидан олиб борилади.
55. Ички бозорда товарнинг сотилиш нархини танлашда кўрилаётган товарнинг импорт қилинганидан кейинги биринчи тижорат босқичидаги нархини, яъни олиб кирилган товарнинг биринчи марта қайта сотилишидаги нархини ҳисобга олиш керак бўлади.
56. Ўрганиш якунлари бўйича иштирокчилар томонидан эркин шаклдаги далолатнома тузилади.
57. Айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг нархлари аниқлангандан сўнг, товарнинг божхона қиймати “Олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини баҳолашнинг 4-усулини қўллаш бўйича Тавсиялар”да (рўйхат рақами 390-1, 1999 йил 30 декабрь) кўрсатиб ўтилган
иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда ҳисоб-китоб асосида аниқланади ҳамда 1 иш куни ичида божхона пости бошлиғи (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) ўзнинг
ЭРИ билан БЮДни расмийлаштириш учун рухсат беради.
58. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сарфланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, 4-усул асосидаги
6-усул билан божхона қийматини аниқлаш учун эксперт баҳолаш қўлланилишига йўл қўйилади. Бунда товар бирлигининг божхона қиймати аниқланиб, кейинчалик бутун туркумнинг божхона қиймати қайта
ҳисоб-китоб қилинади.
Эксперт баҳолаш ҳисоботида товарнинг нархи ички бозорда шаклланган нарх асосида баҳоланган бўлса, тўғридан-тўғри
иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда божхона қиймати аниқланади.
Агар бошқа ахборот манбаларидан олинган нархлар (масалан, интернет сайти ва ҳ.к.) асосида баҳоланса, иқтисодий-математика усулларини қўллаган ҳолда аниқланган божхона қийматига товарни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари қўшилади.
59. Эксперт баҳолаш ҳисоботи асосида аниқланган божхона қиймати билан БЮДни расмийлаштиришда ушбу Йўриқноманинг 57-бандида назарда тутилган қоидалар татбиқ этилади.
60. Баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг баҳоланаётган товар олиб кирилишидан олдин тўқсон календарь кун ичида сотилганлиги фактлари мавжуд бўлмаган тақдирда, асос сифатида баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар товар бирлигининг қайси нархи бўйича Ўзбекистон Республикасида энг катта туркумда, ўзгармас ҳолатда, баҳоланаётган товар олиб кирилган кунга энг яқин муддатда, лекин баҳоланаётган товар олиб кирилган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай сотилаётган бўлса, ўша нарх қабул қилинади.
61. Товарларнинг божхона қийматини 4-усул асосидаги 6-усул билан аниқланиши бўйича ЯААТ ЭБРда текшириш алгоритми қуйидаги кўринишга эга:
а) товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули текширилади.

Download 308,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish