29-қоида
Сизга табассум қилишяптими?
Демак, сиз кимгадир ёқяпсиз
Мойилликни ифодалайдиган табассум-
ни зинҳор бошқа юз ифодалари билан
адаштирмаслик лозим. Самимий табассум
пайти оғиз четлари юқорига бир сатҳда
йўналади. Майлни очиқ (тишлар кўринар
даражадаги) табассум ҳам, сипо, ёпиқ та-
бассум ҳам ифодалаши мумкин. Агар ин-
сон сизга ўз тишларини намойиш қилса, у
сизнинг олдингизда ўзини эркин ҳис қила-
ётганини билдирмоқда, уни сиздан яши-
радиган сири йўқ. Агар табассум самимий
бўлса, инсоннинг нигоҳи ҳам самимий,
ёрқин, юзидан нур ёғилгандай бўлади.
Агар суҳбатдошингиз табассумида но-
мутаносиблик сезсангиз (оғизнинг бир
чети иккинчисидан пастроқ йўналса ёки
Табассум – доим ҳам
мойилликнинг юз фоиз
кўрсаткичи эмас.
Суҳбатдошингиз табассуми
унга сиздан нимадир
кераклигининг белгиси бўлиши
ҳам мумкин: у сизга ёқишга
уриниб, ўз таъсирини
ўтказишга ҳаракат қилаётган
бўлиши мумкин. Самимий хуш
чеҳра табассумини бошқа
табассумлардан қандай
фарқлаш мумкин?
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
83
оғизнинг бир чети тепада, бир чети паст-
да бўлса), бу суҳбатдошингизнинг дилида
ғараз борлигидан дарак бериши мумкин.
Агар ҳамроҳингиз кўзлари кулмасдан,
юзларидан табассум зоҳир бўлса, демак,
унинг дилида ўз манфаатига хизмат қилув-
чи мақсад бор, у сизни алдамоқчи.
Инсоннинг сизга яхши муносабатда
бўлаётгани, сизни хуш кўришини нафақат
табассумидан, балки кулгу товушидан ҳам
аниқлаш мумкин. Агар инсон сизнинг қар-
шингизда овоз чиқариб кулаётган бўлса,
демак, у ўз ҳис-туйғуларини яширмаяпти,
сиздан тортинмаяпти, сизга хайрихоҳ ва
самимий муносабатда бўлмоқда. Сами-
мий муносабат – хуш кўриш белгиси.
Табассум ортида истеҳзо яширин бўли-
ши ҳам мумкин. Бу табассум, одатда, «қий-
шиқ табассум» бўлиб, бош ён томонга эн-
гашган, битта кўз қисилган бўлади. Бундай
табассум хайрли истеҳзо бўлиб, инсон сиз-
га нисбатан яхши муносабатда бўлмоқда,
лекин айни пайтда сиз кулгили кўринаёт-
ган бўлишингиз мумкин. Истеҳзоли табас-
сумни кинояли табассум билан адаштир-
маслик керак, бу табассум суҳбатдошингиз
сизни менсимаётгани, балки устингиздан
кулаётганидан далолат беради. Бундай та-
бассумда юз ифодасидаги «қийшиқлик»
яққолроқ бўлиб, инсон кўзлари ўзига хос
бўлмаган тарзда қисилади. Очиқ табас-
сумни иржайишдан фарқлай билиш ло-
зим. Бу юз ифодаси яширин агрессия ва
салбий муносабат белгиси ҳисобланади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
84
Унинг фарқловчи белгиси қуйидагича: ин-
сон ҳамма тишларини кўрсатиб жилмая-
ди, жумладан, пастки жағ тишларини ҳам.
Унутманг: табассум қилмаслик – сизга
хайрихоҳлик йўқлиги ёки сизни ёқтир-
маслик белгиси эмас. Агар суҳбатдошин-
гиз сизга хўмрайиб қараётган бўлса, би-
рон марта чеҳрасини очмаётган бўлса, уни
дарров сизни ёмон кўришда айблашга шо-
шилманг, эҳтимол, у шунчаки сизга бўлган
самимий муносабатини сир тутаётгандир,
балки табиатан жиддий, жилмайишни
ёқтирмайдиган инсондир.
Табассум борасида яна бир
хавф мавжуд: суҳбатдошингиз
сизга нисбатан ҳеч қандай
самимий хайрихоҳликни
ҳис қилмасдан ҳам, сизнинг
табассумингизни кўчириб олиши
мумкин. Буни осон аниқласа
бўлади. Агар ҳамроҳингиз
фақат сиз жилмайган
пайтда жилмаяётган бўлса,
демак, у шунчаки сизни
чалғитмоқчи, сизнинг кўнгилчан
кайфиятингиздан ўзининг
ғаразли мақсадларига эришиш
йўлида фойдаланмоқчи.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
85
Do'stlaringiz bilan baham: |