18-қоида
«Онг ости» ҳамиша
ёлғонга қарши
Инсон танасининг чап тарафига назар
солинг. Айнан чап тараф – чап қўл, чап оёқ,
юзнинг чап қисми – чинакам, асл ҳис-туй-
ғулардан сўзлайди. Бунинг сабаби оддий.
Гап шундаки, ҳис-туйғуларни ёлғон пайти-
да назорат қилиш жуда қийин. Агар инсон
ҳийла ишлатаётган бўлса, унинг кўнглида
безовталик бўлади, бу безовталик яққол
ёки яширин бўлиши мумкин. Лекин шун-
дай сигналлар ҳам борки, инсон қанчалик
ҳаяжонини ниқоблашга интилмасин, қан-
дайдир тарзда бу сигналлар ҳаяжонни со-
тиб қўяди.
Бундай сигналларни сиз инсон танаси-
нинг чап тарафидан излашингиз лозим.
Тананинг ўнг қисмини назорат қилиш
бирмунча осонроқ. Биз кўпинча ўнг тара-
фимизда нима юз бераётганига эътибор
қаратамиз. Масалан, юмшоқ қилиб айт-
ганда, агар ўнг қўлимиз ўзини «ёмон» тута-
ётганини, яъни асабийлашганимизни ёки
ёлғон сўзлаётганимизни билдириб қўяёт-
ганини сезсак, уни тинчланишга мажбур-
Ҳаттоки тажрибали ёлғон чи
ҳам ўзининг онг остини назорат
қилишга қодир эмас. Онг ости,
одатда, ёлғонни фош қилади.
Шунинг учун онг остидан
келаётган микросигналларга
жуда эътиборли бўлиш зарур.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
56
лашимиз осон. Лекин танамизнинг чап
қисми доим ҳам шуурий, яъни онг билан
назорат қилишга бўйсунавермайди.
Олимлар ўтказган тадқиқотлар буни шун-
дай изоҳлайди: тананинг чап ва ўнг қисмла-
ри миянинг бошқа-бошқа ярим шарлари
орқали бошқарилади. Чап мия ярим шари
нутқ ва интеллектуал (ақлий) фаолиятни,
ўнг мия ярим шари эса ҳис-туйғулар, та-
саввур ва сезги фаолиятларини назорат қи-
лади. Бошқарув алоқалари кесишган, яъни
крест кўринишида амалга ошади: чап мия
ярим шарининг фаолияти тананинг на-
зорат қилиш осонроқ бўлган ўнг қисмида
акс этади. Шунинг учун инсон бошқаларга
намо йиш қилишга интиладиган барча ҳа-
ракатлар унинг танасининг ўнг қисмида,
ҳақиқатда бошдан кечирадиганлари эса чап
қисмида акс этади.
Демак, ёлғончини қандай новербал сиг-
наллар фош қилиши мумкин? Агар суҳ-
батдошингизнинг чап қўли тинмай па-
ла-партиш «алжираётгани»ни сезсангиз,
яъни доира ёки бошқа шаклларни маъ-
но-мантиқсиз ҳавода чизаётган бўлса, суҳ-
батдошингиз сиз билан етарлича очиқча-
сига гаплашмаяпти, чап қўл шу тарзда ўз
хўжайинини сотиб қўяди. Шунга монанд
тарзда, хўжайинининг «асл афт-башара»си
ҳақида унинг чап оёғи ҳам «чақимчилик»
қилиб, тупроқ ёки асфальтда чизиқлар ва
бошқа маъно-мазмунсиз элементлар чи-
зиши мумкин.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
57
Do'stlaringiz bilan baham: |