15-қоида
«Мен ранжидим» категорияси
ишораларини англаб олиш
Руҳан сиқилаётган инсон ўзини атроф
оламдан ихота қилишга, теварак-атрофда-
гилардан ҳимояланишга ҳаракат қилади
ва бунинг учун ҳимоя имо-ишораларидан
фойдаланади: у қўлларини кўксига ча-
лиштириб олиши, юзини қўли билан тў-
сиши ёки бошини қуйи солиб, қўлига таяб
олиши мумкин. Инсонда алоқага киришиш
учун истак бўлмайди, унинг бутун афт-ан-
гори, кўринишида қуйидаги истак зоҳир
бўлади: «Ҳозир менга тегмаганларинг маъ-
қул. Менинг кайфиятим ҳозир шунчалик
ёмонки, агар сиз бирор нарса ҳақида сўра-
сангиз, мен ўзимни тутолмай қолишим ва
сизнинг ҳам кайфиятингизни бузиб қўй-
Кўнгли ранжиган инсонни у
қандай новербал воситалардан
фойдаланаётганига қараб
аниқлаш мумкин.
Кўнгли ғамгин инсонни у
қандай новербал воситаларни
ишлатишига қараб аниқлаб
олиш мумкин. Руҳий сиқилиш,
бахтсизлик ҳолатини салбий
ва ёпиқ имо-ишораларнинг
қўлланилиши, атрофдагилар
билан алоқага киришишга
истакнинг йўқлигидан англаб
олиш мумкин.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
47
ишим мумкин». Қўллари ёки оёқларини
чалкаштириб олган инсон билан муомала-
га киришишда доимо сергак бўлинг.
Муаммодан боши қотган инсон қиёфа-
си одатда маъносиз, қизиқишлардан холи
бўлади. Уни на сиз, на ва сизнинг ишла-
рингиз қизиқтиради. У ўз танасини ҳам энг
қулай ҳолатга келтиришга ҳаракат қилади.
Гап шундаки, руҳан эзилаётган инсон айни
пайтда руҳий мувозанатга эришолмас-
лигини тушунади. Лекин хотиржамлик-
ка эришиш, ўзига ёқимли ҳис бағишлаш
учун у ташқи қулайликка интилади. Ма-
салан, ғужанак бўлиб ётган ҳолатда учрат-
сангиз, бу унинг кечинмалари энг юқори
Руҳан сиқилаётган инсон
имо-ишораларни имкон қадар
кам ишлатади, чунки унга
энергия етишмаётган, у
дармонсизланаётган бўлади,
имо-ишоралар учун эса кўп
қувват талаб қилинади.
Салбий ҳис-туйғулар тўлиб-
тошганидан одамнинг боши
жуда оғирлашиб кетгандай
туюлади, шунинг учун инсон
бошини ҳар қанақасига суяб-
тирашга ҳаракат қилади: у
бошини кафтлари устига қўйиб
дам бериши, шунчаки бошини
бир томонга энгаштириб олиши
ёки қуйи солиб олиши мумкин.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
48
даражада эканини тушунинг. Бу ҳолдаги
инсон учун энг қулай тана ҳолати унинг ҳа-
ётидаги энг бахтли онлар – у она қорнида
ҳомила бўлган дамларни эслатади. Агар
инсон ўтирган ёки тик турган бўлса, барқа-
рорликка, турғунликка эришиш учун тир-
гак, суянчиқ қидиради, бирор нарсага та-
янишни, стулга суяниб олишни хоҳлайди.
Шундай тасаввур уйғонадики, унинг барча
муаммолари унга чинакам босим ўтказ-
моқда, натижада у ўз танаси оғирлиги са-
баб эгилмоқда, у ерга томон эзилмоқда,
унинг елкалари қуйи ташланган.
Руҳан эзилаётган инсон
юз ифодаси унинг ҳолатини
очиқ-ойдин ошкор этиб
туради: оғзининг икки чети
қуйи тушган, қовоқлари
ярим солинган, у қийналиб
ҳаракатланади, ҳатто
гаплашиш ҳам унга малол келади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
49
Do'stlaringiz bilan baham: |