21-модда. Депозитарийнинг жавобгарлиги Депозитарий қуйидаги ҳолларда ўз депонентлари олдида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир:
депо ҳисобварақларида қимматли қоғозлар эгалари ва уларга тегишли қимматли қоғозлар тўғрисидаги ёзувлар йўқотилганда. Депозитарий ўз ҳисобидан йўқотилган ёзувларни тиклайди;
депонентларнинг нақд қимматли қоғозлари депозитарийнинг сақлаш жойларида тегишлича сақланмаганлиги оқибатида улар йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келганда. Депозитарий кўрсатилган қимматли қоғозларни тайёрлашга кетадиган харажатларни қоплайди ёки ўз ҳисобидан янгиларини тайёрлайди;
қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ва ҳисобга олиш рўйхатларидаги ёзувларни лозим даражада сақламаганда ва бу уларнинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келишига сабаб бўлганда. Депозитарий ўз ҳисобидан кўрсатилган ҳужжатларни ва қимматли қоғозларнинг ҳисобга олиш рўйхатларини тиклайди;
депонентларга тегишли қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқи ўз вақтида ва лозим даражада ҳисобга олинмаганда. Депонент кўрсатилган хизматлар учун Депозитарий шартномасида белгиланган миқдорда тўловларни камайтириш ҳуқуқига эга;
унинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги депонент ўзига тегишли қимматли қоғозлар билан боғлиқ ҳуқуқларини амалга ошира олмаслигига олиб келганда. Депозитарий депонентга зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўла ҳажмда тўлайди;
депозитар шартнома шартларини бузганда.
«Депозитарий томонидан кўрсатиладиган хизматлар Депозитарий фаолиятни амалга оширишга доир талаблар тўғрисида»ги Низомнинг (рўйхат рақами 809, 31.08.1999 й.) 1-сон иловасида назарда тутилган асосий депозитар хизматларнинг минимал рўйхатига мувофиқ бўлиши лозим. Депозитар ҳисоб ва ҳисоботнинг ягона қоидаларининг (стандартлари) (рўйхат рақами 844, 01.12.1999 й.) 3-бандига («Жавобгарлик») қаранг. «Депозитар фаолият тўхтатилган ва тугатилган тақдирдаги ҳаракатлар тартиби тўғрисида»ги Низомга (рўйхат рақами 1130, 23.04.2002 й.) қаранг. «Депозитарий фаолиятни амалга оширишга доир талаблар тўғрисида»ги Низомнинг (рўйхат рақами 809, 31.08.1999 й.) 6.1.6.-бандига мувофиқ депозитарий ҳужжатлаштирилган маълумотни маълумот келгандан кейин камида уч йил сақлашга мажбур. Депозитарийни қимматли қоғознинг номинал эгаси сифатида амалга оширадиган функцияларининг хусусиятлари Депозитар ҳисоб ва ҳисоботнинг ягона қоидаларининг (стандартлари) (рўйхат рақами 844, 01.12.1999 й.) XII бўлимида белгиланган. Топшириқларнинг шакллари Депозитар ҳисоб ва ҳисоботнинг ягона қоидаларида (стандартлари) (рўйхат рақами 844, 01.12.1999 й.) белгиланган. LexUZ шарҳи Ваколатли давлат органи, монополияга қарши кураш давлат органи, шунингдек суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қарорлари мавжуд бўлган тақдирда депозитарий Депозитар ҳисоб ва ҳисоботнинг ягона қоидаларининг (стандартлари) (рўйхат рақами 844, 01.12.1999 й.) 53-бандида («Қимматли қоғозларни тўхтатиб қўйиш») белгиланган тартибда депо ҳисобварағи бўйича операцияларни тугатишга мажбур.