Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида



Download 29,09 Kb.
bet1/4
Sana06.07.2022
Hajmi29,09 Kb.
#748988
  1   2   3   4
Bog'liq
1998 йил 29 августда 22


1998 йил 29 августда 22-моддадан иборат Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида” қонунини қабул қилинди. Қонуннинг мақсади қимматли қоғозлар бозорида депозитарийларнинг корпоратив қимматли қоғозларга доир фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб туришдан иборат эди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотди.



1998 йил 29 август азкур қонунда қимматли қоғозлар депозитарийларига қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори институтлари деб таъриф берилган.
Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси эса Ўзбекистон Республикаси депозитарийларида қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш ва қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминловчи депозитарий деб белгиланган.
Мазкур қонуннинг 4-моддасида депозитарийлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан, юридик шахснинг исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкинлиги қайд этилган. Депозитарийнинг муассислари ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин эди. Хорижий мамлкатлар қонунчилигида депозитарийлар қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳисобланади. Мазкур қонунга кўра, депозитарийлар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини махсус рухсатнома (лицензия) асосида амалга оширадилар. Лицензияда рухсат берилган депозитар хизматлар рўйхати кўрсатилиши белгиланган бўлиб, кейинчалик бу талаблар бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида депозитарий сифатида фаолият кўрсатишлари мумкинлиги белгиланган.
Депозитарийлар тизими Ўзбекистон Республикаси ҳудудида икки босқичли бўлиб, улар Марказий депозитарийни ва депозитарийларни ўз ичига олади.
Ҳар бир депозитарий давлат рўйхатидан ўтиб, лицензия олгандан сўнг ваколатли давлат органи тасдиқлаган тартибда Марказий депозитарийда вакиллик ҳисобварағини очиши керак.
Депозитарийлар ўз депонентларининг Марказий депозитарий вакиллик ҳисобварақларида жамлаб ҳисобга олиб бориладиган нақд бўлмаган қимматли қоғозларига бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритадилар, шунингдек нақд қимматли қоғозларни сақлашни амалга оширадилар ва улар бўйича ҳуқуқлар ҳисобини юритадилар.


Download 29,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish