Имиж тушунаси. Имижеология фан сифатида



Download 24,53 Kb.
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi24,53 Kb.
#276803
1   2   3   4   5
Bog'liq
имижеология

Имижеология – жозибали бўлиш ва одамларга ёруғлик олиб келиш тўғрисида ҳар бир инсонга қаратилган чақириқдир. У одамнинг муносиб шахс бўлиб шаклланишига ёрдам беради.
Имижеология – ҳар бир фуқаронинг олиймақом қиёфа эгаси бўлиш ҳақидаги орзуси, у эса демократик ва инсонпарварлик жамияти барпо этишнинг муҳим шартидир.
Имижеология – бирор давлат менталитети ўзига хослигининг назарий акс этишидир. Масалан, ўзбеклар ўзаро оқибатли, эркаклари ориятли, аёллари ҳаёли!
Имижеология – инсонга руҳий таъсир этиш технологияларидан бири ҳисобланади. Блез Паскаль одамларга таъсир кўрсатишнинг икки усули бор, деб ҳисоблайди, яъни, “ишонтириш усули” ва “ёқиш усули”. Уларнинг иккинчиси айниқса самарали, деб ҳисоблаган эди у ва бу усулни тўла эгаллай олмаганидан афсус билдирган экан5.
Бизнинг давримизда одамларга, айниқса ёшларга шахсий таъсир кўрсатиш жуда қийин. Бунинг сабаблари кўп, аммо уларнинг энг муҳимларидан бири ахборот коммуникация тизимлари тараққий этган замонда жонли мулоқот ва бевосита шахсий таъсирнинг самараси одамлар психикасида ахборот клишесининг мавжудлиги туфайли ёпиб қўйилмоқда. Шу боис Б.Паскаль аввал одамларга ёқиш, ундан кейингина уларни нимагадир ишонтиришга уриниб кўриш лозимлигини таъкидлаганда ҳақ эди. Жозибали имижга эга бўлмай, яъни одамларнинг қалбидан жой олишга лаёқатли бўлмай туриб бу муаммони ижобий ҳал этиш мумкин эмас. Имижеологиянинг прагматик вазифаси ҳам шунда кўринади.
Бугун атайлаб имижмейкерларга мурожаат этмайдиган йирик сиёсий арбобларни топиш мушкул. Бундай шахсларнинг имижи энг майда деталларигача белгилаб қўйилади. Масалан, ёши улуғ кишиларнинг юз ифодалари, мимикалари ёш билан боғлиқ ўзгаришларни кучли намоён этади. Шу боис телекўрсатувлар пайтида уларнинг юзлари маълум масофа сақлаган ҳолда кўрсатилади. Яна бир жиҳат: шахс акс эттирилаётган фонга ҳам кўп нарса боғлиқ.
Имижеология – умумтаълим фани ҳам ҳисобланади. Мамлакатимизда назарий-амалий йўналишдаги янги тармоқнинг яратилиши бежиз эмас. Шахс кўнгил мулкининг ахлоқий таркиби – бир давлат менталитетининг фундаменталь тавсифларидан бири саналади. Имижеология миллий маданиятнинг фундаментал анъаналарига асосланади.
Унинг асосий тармоқлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
– оилавий;
– мактабгача бўлган давр;
– мактабга оид;
– олий таълимга оид (ва ҳоказолар).
Касбий фаолиятга қараб имижеологиянинг қуйидаги турлари ажратиб кўрсатилиш мумкин:
– ишбилармонлик;
– сиёсий;
– педагогик;
– тиббий;
– оммавий ахборот воситаларига оид;
– банк;
– сервис;
– ҳуқуқ-тартибот соҳалари;
– дипломатик (ва бошқалар).
Алоҳида синф сифатида бошқарув имижеологиясини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бошқарув имижеологиясининг аҳамияти ортиб, у инсонлар ҳаётий фаолиятининг барча соҳаларига кириб бормоқда. Демак, бошқарув тизимида фаолият кўрсатувчи шахслар муносиб равишда имижга эга бўлишлари шарт.
Имижеология – шундай илм ва санъатки, унда инсоннинг ташқи кўринишига шахсий жозибадорликни бериш сирлари ҳам ўргатилади. Бу фанга кўра, имижи баланд инсон бошқалардан ўз нуфузи ва жозибаси билан жаралиб туради.
Ҳар бир одам ўзига хос қиёфада яралган. Кимдир табиий жозибага эга, ёқимтой, бошқаси эса ҳатто ўзига ҳам хунук кўриниб кетади. Бироқ, ҳамма бирдек жозибадор бўлгиси келади. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? Мана, йўли топилди; айнан имижеология санъатига мурожаат этиш мумкин! Шу орқали кўпчилик ўзининг ажойиб қиёфасини яратишга ҳаракат қилади.
Имижеологиясиз ҳар қандай фаолиятда ҳам муваффақиятга эришиш мумкин эмас, оилада ҳам, ишда ҳам, ҳамкасблар билан мулоқотда ҳам одам айнан шу орқали ўзига бўлган ишончни қарор топтиради.
Имиж – инсоннинг ишбилармонлик ва бошқа ижобий хусусиятларини катталаштириб кўрсатадиган ойнага ўхшайди. Унинг энг яхши жиҳатларини намоён этишга хизмат қилади.
Педагог, шифокор ва умуман, аҳолига хизмат кўрсатадиган ҳар қандай соҳада инсон фаолияти биринчи галда унинг ташқи қиёфаси билан боғлиқ. Ҳамма инсон ҳам бирдек ҳар томонлама ёқимтой, бошқаларни ўзига ром қиладиган даражада жозибадор бўлиши қийин, аммо у бунга ҳаракат қилмаса ундан ҳам қийинроқ аҳволга тушиши мумкин…
Ҳар қандай ташкилот ҳам ўз имижига эга бўлиши зарур. Имижи паст ташкилот одамлар эътиборидан қолиб кетаверади. Демак, ташкилот имижини яратиб бориш жуда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу вазифа аввало ўша ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Ташкилот имижини яратиш учун раҳбарлар ўз ходимлари билан тез-тез суҳбатлар, бу борада ўқув-семинарлари ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир. Ўқув-семинарларининг мавзулари эса турлича бўлиши мумкин: кабинетда ташриф буюрувчиларни кутиб олиш, улар билан мулоқотда бўлиш, ўз ходимларига нисбатан муносабат, ўз ташқи қиёфасига эътибор ва ҳоказо…
Жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қўйиш асносида ҳам ташкилот имижини ошириш мумкин. Одамлар қайсики ташкилот фаолиятидан қанча кўп хабардор бўлишса, демак, улар учун ўша ташкилотнинг имижи шунча юқори даражада бўлиши аниқ. Ташкилотнинг фаолияти, амалга ошираётган хайрли ишлари ҳақида муттасил ахборот тарқатиш унинг Ахборот хизмати зиммасига тушади. Демак, ҳар бир ташкилот Ахборот хизмати ўз ташкилоти фаолияти ва унинг самаралари, одамлар учун энг фойдали жиҳатлари ҳақида ахборот тарқатиб бориши зарур. Бу борада ахборотлар шунчаки хабар ёки қуруққина маълумот тарзида тарқатилиши кутилган натижани бермайди. Демак, ҳар бир ахборот шундай ижодий маҳорат билан тайёрланиши керакки, у имкон қадар одамларда катта қизиқиш ва ишонч уйғотадиган даражада бўлсин.

Download 24,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish