Ilmiy tadqiqot markazi



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/329
Sana14.04.2023
Hajmi7,23 Mb.
#928209
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   329
Bog'liq
Moliya bozori Konferensiya to\'plam 05.04.2023

Фойдаланилган адабиётлар
 
1. “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора
-
тадбирлар” –
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган 2020
.27.02. 
2. A.V.Vaxabov, Sh.A.Tashmatov, N.X.Xaydarov, A.V.Vaxabov. Moliyaviy savodxonlik asoslari: o’quv qo’llanma/ 

Toshkent: Baktria Press.2013. 288b.
3. Atkinson A. and F. Messy. Measuring Financial Literacy: Results of the OECD // International Network on 
Fi
nancial Education (INFE) Pilot Study, OECD Working Papers on Finance, Insurance and Private Pensions. 2012. № 15. 
OECD Publishing. URL: 
http://dx.doi.org/10.1787/5k9csfs90fr4-en

4. Susan L. Rutledge. Consumer Protection and Financial Literacy .Lessons from Nine County Studies: The World 
Bank, Europe and Central Asia Region, Finance and Private Sector Department (June 2010).URL: 
http://wwwwds.worldbank.org/external/default/WDSContentServer/IW3P/IB/2010/06/03/000158349 
_20100603082853/Rendered/PDF/WPS5326 .pdf
 


285 
АМИР ТЕМУРНИНГ МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА
 
 
Рахимов Рустамжон Каримович,


Андижон машинасозлик институти
 
“Иқтисодиёт” кафедраси докторанти, и.ф.н., доцент
 
Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида улуғ бобокалонимиз, 
соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур иқтисодий ғоялари, у ишлаб чиққан ва амалда 
юритган иқтисодий сиёсат мислсиз аҳамиятга эга. Амир Темур иқтисодий ғояларининг 
ўзига хос улуғворлиги шундаки, улар ҳаёлий эмас, балки реал ҳаётдан келиб чиққан ва 
унда ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам бу ғоялар ўзининг амалий ҳаётий 
аҳамиятини йўқотмай келаётир.
Амир Темурнинг иқтисодий ғоялари «Темур тузуклари» асарида баён этилган. 
Унда Соҳибқироннинг мамлакатни бошқариш, уни ривожлантириб бориш қоидалари, 
тамойиллари, йўл
-
йўриқлари ўз ифодасини топган. Бу асарда
иқтисодиётни ташкил 
этиш, барқарорлаштириш, тартибга солиб бориш, уни барқарор суръатлар билан 
юксалтириб боришга оид қимматли иқтисодий тавсиялар жамланган.
Улуғ бобомиз Соҳибқирон Амир Темурнинг иқтисодий меъросини ўрганар 
эканмиз, унинг мамлакатни идора этишда олиб борган молия соҳасидаги, маош ва 
улуфа соҳасидаги, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ва солиқ ишлари 
эътиборимизни ўзига жалб этади.
Марказий Осиёда ижод қилган мутафаккирларнинг иқтисодий мавзудаги 
асарлари билан танишар эканмиз, уларда мамлакатнинг иқтисодий қудрати ҳақида сўз 
юритилганда асосан ҳудуднинг катталиги, аҳолиси, табиий имкониятлари, 
лашкарлари билан бир қаторда давлат ихтиёрида бўлган хазинанинг ғамламалари 
ҳақида
ҳам сўз боради. Хазинанинг аҳволи доимо ҳукмдорларнинг диққат
марказида 
бўлган. Шунга қараб кўп ҳолларда молия сиёсатининг йўналишлари белгиланган.
Амир Темур жаҳондаги 27 мамлакатни босқичма
-
босқич ўз давлати таркибига 
киритиб, уларни ягона давлат сафида бирлаштирди, уларнинг иқтисодий ва молия 
тизимини такомиллаштирди. Бу мамлакатларнинг табиий шароити бир хил 
бўлмаганидек, уларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ҳам, шунингдек аҳолининг 
турмуш даражаси, машғулоти, бошқа мамлакатлар билан савдо алоқалари ҳам бир хил 
эмас эди.
Амир Темур бу ўлкаларни идора қилиш усулларини ўйлар экан, уларнинг ҳар 
бирида йилига қанча ялпи даромад вужудга келиши, у қандай усуллар билан 
тақсимланиши, давлат ихтиёрига тўланадиган тўловлар ва бошқа масалаларни кўз 
олдига келтирар, уларни шариат қонунларида кўрсатилган тавсиялар, аввал ўтган 
подшолар тажрибаси билан солиштирар ва маълум хулосаларга келар эди.
Шу муносабат билан Амир Темурнинг ягона мустаҳкам салтанатни 
шакллантириш стратегиясида молия муаммолари ўзининг муҳимлиги билан бошқа 
муаммолардан 
ажралиб 
турар 
эди. 
Молия 
давлат 
пул 
ресурсларининг 
марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган фондларини вужудга келтириш, 
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, улардан фойдаланишдаги иқтисодий муносабатларни 
ифода этади. Бу даврларда пул муносабатлари етарли ривожланмаганлиги сабабли 
натура ҳолидаги давлат ресурсларининг ҳаракати ҳам Темурнинг диққат марказида 
бўлган.
Амир Темур, аввало, давлат молиясининг мўғул ва бошқа босқинчиларга 
қарамлигини
узил
-
кесил тугатди: улкан давлатнинг мустақил молиясини яратди ва 
уни муттасил такомиллаштириб борди. Марказлаштирилган давлат таркибига кирган 
барча мамлакатлар молиясини бир тизимга бирлаштирди ва уларни маъмурий 
бошқариш талаблари асосида идора қилиш усулларини жорий этди.


286 
Бизга маълумки, (азал
-
азалдан бери) давлат ихтиёридаги хазина икки бўлимдан 
иборат бўлган: Биринчиси 

асосий хазина; иккинчиси харажат учун хазина. Жорий 
маблағлар тақчиллиги сезилганда асосий хазинадан қарз олинган. Лекин бу хазинани 
доимо тўлдириб боришга ҳаракат қилинган. Йиллик жорий харажатлардан ортган 
маблағлар асосий хазина ғамламаларидан жой олган. Хазинабон кирим
-
чиқимларни 
мўътадил ҳисобга олиб борган ва ҳукмдорга зарур маълумотларни тақдим этган. 
Темур ҳукмронлигида эса хазинанинг тақчиллиги кам сезилган.
Темур замонида жаҳонда ҳали биринчи бюджет (хазина) шаклланмаган бўлса
ҳам, лекин унинг илк куртаклари кўрина бошлаган эди. Фақат марказий хазинага 
келиб тушган ва унинг ҳисобидан қилинган харажатларгина эмас, балки 
вилоятлардаги кирим
-
чиқимлар ҳам мунтазам ёзиб борилган. Вилоятнинг биринчи 
вазири тиюл қилиб берилган (солиқ ва йиғим тўплаш ҳуқуқи билан инъом этилган 
мулк) ҳудудидан келган даромадларни, мол
-
ашёларни кирим дафтарига ёзиб борган. 
Лекин бу даврларда йил бошланмасдан хазинанинг кирим
-
чиқимлари, келгуси йилда 
тушадиган солиқлар ва харажатлар режалаштирилмаган бўлсада, маълумотлар 
шундан далолат берадики, Темур даврида мамлакат хазинаси асосан шаклланиб
тузилиб ундан мамлакатнинг молия тизимини барқарорлаштиришда кенг 
фойдаланилган. Ваҳоланки, бу нарса Оврупада, яъни Англияда биринчи бўлиб ХVII
асрнинг 70 йилларида, Францияда эса ХVII асрнинг охирларида тузилган эди.
Амир Темур марказлашган давлат вужудга келтириш жараёнида раиятнинг мол
-
мулкини талон
-
тарож қилишдан ҳимоя қилди. Ички ва ташқи босқинчи, талончи ва 
қароқчиларнинг
йўли тўсилди. 
Ҳамма
замонларда ҳам, шу жумладан, Амир Темур замонида ҳам аҳолини адолату
-
инсофдан чекинган, иймону инсофни нафс балосига алмаштирган амалдору
-
ҳокимлар, 
беклар, қозилар, амлакдорлар, ясовуллар, закотчилар ва шунга ўхшашлардан ҳимоя 
қилиш
талаб қилинган. Сипоҳийлар томонидан ҳам
қонун қоидани бузиш ва кези 
келганда аҳоли мулкини талон
-
тарожлик, зўравонлик билан тортиб олиш ҳолатлари 
содир бўлган.
Амир Темур ўғри, қароқчи, зўравонларни “ясо” асосида жазолаган, фасодчи, 
бузуқи, нафси ёмон кишиларни мамлакатдан ҳайдаб чиқарган. “Ҳокимлар, сипоҳ ва 
раиятдан қайси бирининг халққа жабр
-
зулм етказганини эшитсам, уларга нисбатан 
дарҳол адолату
-
инсоф юзасидан чора кўрдим”. Раиятга золимлар томонидан 
етказилган ашёвий ва жисмоний зарарлар, шариятга мувофиқ одамлар ўртасида 
муҳокама қилинар, исботлангандан кейин зарарлар тўланар ва шариат қоидаларига 
мувофиқ жазоланар эди.
Йўлларни қўриқлаш, ўткинчи савдогарлар, мусофирларнинг мол
-
мулки ва бошқа 
нарсаларини манзилдан манзилга етказиб қўйиш учун йўлни кузатувчилар, зобитлар 
тайинланган эди. Агар йўл устида биронтасининг нарсаси йўқолса, ўзи ўлдирилса ёки 
бошқа кор
-
ҳол юз берса, булар учун жавоб бериш уларнинг зиммасига юкланарди.
Аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб
-
қувватлаш
борасида ҳам изчил иқтисодий сиёсат олиб борилган ва мамлакат 
хазинасидан маълум миқдорда маблағ ажратилган. Ишсизлик ўша замонларнинг ҳам 
катта ижтимоий иллати ҳисобланган. Натурал хўжалик ҳукмронлик қилган замонда 
меҳант бозори жуда суст ривожланган эди, шунинг учун ишсизлик гадолар сонининг 
кўпайишида намоён бўлар эди. Амир Темур гадоликка мамлакатни хунук кўрсатувчи 
омил деб қаради ва бу ижтимоий иллатнинг иқтисодий заминини йўқотмасдан, унинг 
олдини олиш мумкин эмаслигини аниқ таҳлил қилган ҳолда ижтимоий ҳимоя қилишда 
турли
усулларидан фойдаланди.
Биринчи навбатда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор табақалари –
ожизлар, 
шол, кўр, чўлоқ, қарилик сабаби билан ишлай олмайдиганлари нафақа билан 


287 
таъминланди. Баъзи маълумотларга қараганда, хазинанинг ўн фоизи шу мақсадга 
сарфланган

Иккинчи навбатда қилинган иш шу бўлдики, меҳнатга қобилиятли, билагида кучи 
бор фақиру
-
мискинлар, гадоларни иш ва ҳунар билан таъминлаш чора
-
тадбирлари 
амалга оширилди. “Яна буюрдимки, ҳар мамлакатнинг гадоларига вазифа юклаб иш 
берсинлар, токи шу йўл билан гадолик расми йўқолсин”.
Гадоликни касб қилиб олганларни, нафақа олиб ҳам гадолик қилувчиларни 
мамлакат ҳудудидан ҳайдаб чиқариш чоралари кўрилган. Амир Темур давлати 
ижтимоий ҳимоя тизимининг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, унда аҳолининг 
турли қатламлари қатъий табақалаштирилган ҳолда ёндошилган. Ижтимоий ҳимоя 
давлатнинг моддий ёрдамига муҳтож бўлган жамият аъзоларига йўналтирилган. Амир 
Темур ҳукмронлигида жамиятимизда кам учрайдиган ижтимоий ҳимоянинг камёб 
усулидан фойдаланилган. Агар фуқародан бирининг уй
-
жойи бузилиб, тузатишга 
қурби етмаса, керакли ускуналар етказиб берилиб, уй эгасига ёрдам кўрсатилган.
Ижтимоий ҳимоя табақалаштирилган ҳолда ёндошилган деганимизнинг иккинчи 
бир исботи шуки, қайси бир сипоҳий хизматда юриб қарилик ёшига етса, у улуфадан 
(маошнинг тури) маҳрум этилмаган ва мартабасидан туширилмаган. Аҳолининг 
ижтимоий ҳимоялаш масалалари, албатта ҳар бир мамлакат ва элатларнинг миллий 
анъаналари ва урф одатларига таянган ҳолда амалга оширилган.
Барча замонларда, шу жумладан Темур замонида ҳам маориф, соғлиқни сақлаш, 
мусофирларга хизмат кўрсатиш, сув чиқариш, кўприклар қуриш давлатнинг ёрдамига 
муҳтож бўлганлар давлат хазинасидан таъминланган.
Соҳибқирон томонидан амалга оширилган аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, айниқса 
энг ҳимоясиз ва муҳтож табақаларини қўллаб
-
қувватлаш сиёсати қуйидаги 
мақсадларни амалга оширишга хизмат қилган:
биринчидан, жамиятда барқарорлик ва иноқлик кайфиятини вужудга келтирган;
иккинчидан, фан, маданият, мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларини 
ривожланишига рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилган;
учинчидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш Амир Темурнинг “Мамлакатни обод, 
раиятни рози” қилишдан иборат иқтисодий сиёсатининг узвий қисмини амалга 
оширишга эришилган;
тўртинчидан, Темур давлати довруғи бутун жаҳонга тарқалишига сабаб бўлган, у 
халқаро аҳамият касб этган.
Амир Темургача ҳукмронлик қилган шарқдаги ҳукмдорлар ўзларидан кейинги 
валиаҳдга отасига нисбатан кўпроқ мерос қолдириш ва тўпланган маблағларни икки 
қисмга
бўлиб, биринчи қисмини жорий харажатларга сарфлаш, иккинчи қисмини эса 
жамғармага ўтказишни молия сиёсатининг марказий мақсади деб билишар эди. Аммо 
Амир Темур бўлса хазина маблағини кучайтириш ва оқилона сарфлаш учун ўз молия 
тизимининг янги қирраларини шакллантирди.
Хуллас, Амир Темур ўзбек давлатчилигида молия тизими соҳасида илғор 
йўналишлар ва усулларни жорий қилди. Амир Темурнинг молия стратегияси 
иқтисодий стратегиянинг таркибий кисми сифатида марказлашган йирик салтанатни 
барпо қилиш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Амир Темур даврига
қадар хазинани идора қилиш фақат даргоҳ тамойилига асосланган бўлса, Амир Темур 
даврига келиб даргоҳ ва вазирлик тамойиллари биргаликда қўшиб олиб бориладиган 
бўлди, маҳаллий ва марказий молия маҳкамаларининг ҳуқуқлари ва вазифалари 
қайтадан
кўриб чиқилди, хазина даромадлари солиқли ва солиқсиз даромадларга 
ажратилди. Шу билан бирга молия соҳасида бир қанча сифат ўзгаришлари содир бўлди.
Амир Темур аҳолининг ўзи юргизаётган иқтисодий сиёсатдан, хусусан, молиявий 
муносабатлардан, пул муомаласи ва солиқ тизимидан хабардор бўлишини, яъни, 


288 
иқтисодий саводхон бўлишини талаб қиларди. У аҳоли иқтисодий саводхон бўлса, 
мамлакат иқтисодий жиҳатдан равнақ топади, деб ҳисобларди.
Амир Темурнинг молия соҳасидаги фаолияти аҳолининг иқтисодий, молиявий 
саводхонлигини оширишга хизмат қилади деган умиддамиз.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   329




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish