Ilmiy tadqiqot markazi


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/329
Sana14.04.2023
Hajmi7,23 Mb.
#928209
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   329
Bog'liq
Moliya bozori Konferensiya to\'plam 05.04.2023

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
 
1. Мирзиёев Ш.М. (2019) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий 
Мажлисга Мурожаатномаси. –
 
Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ. 64 б.
 
2. 
Quesnay, F. (1756), ‘The General Maxims for the Economic Government of an Agricultural 
Kingdom’, in R.L. Meek (1963).
 
3. Smith, A., (1776), The Wealth of Nations, Book 1. Lond. Methuen Co. 
4. 
https://cleartax.in/f/company/hivi-precision-private
 imited
5. http://www.bff-
online.de (Германия федератив республикасининг молия бўйича федерал 
идораси маълумотлари); 
 
6. 
http://www.irs.ustгeas.gov (АҚШ ички даромадлари хизматининг материаллари);
 
7. F.Sh.Shamsutdinov, Sh.F.Shamsutdinova. Chet mamlakatlar soliq tizimi. (Darslik). 
—T.: «Fan va 
texnologiya», 2011,508 bet. ISBN 978
-9943-10-553-9 
8. http://www.finances.gouv.fг/DGI (Франция солиқ бош бошқармасининг материаллари); 
 
9. 
https://www.japan-guide.com/e/e2206.html
 
(Япония солиқ агентлиги материаллари
). 


359 
АУДИТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ
-
АМАЛИЙ ТАЛҚИНИ
 
 
Ф.И.
 
Исаев
 - 
ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини 
 
ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари»
 
 
илмий
-
тадқиқот маркази
,
 
и.ф.д., доцент
 
Бугунги кунда солиқ текширувларининг камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ 
текшируви ва солиқ аудити каби турлари аллақачон амалиётга қўлланиб келинмоқда 
ва улар бугун солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятларининг бажариш ҳолатига 
қараб
амалга ошириб келинмоқда. Солиқ тўловчилар солиқ хавфи даражасини 
аниқлаш мезонлари ва солиқ тўловчиларни тоифаларга ажратиш тартибига кура солиқ 
хавфи даражасига қараб паст, ўрта ва юқори хавфли тоифаларга ажратилади. Хусусан, 
солиқ текширувларининг алоҳида тури бўлмиш юқори хавфли тоифаларга нисбатан 
солиқ аудити тайинланади ва ушбу солиқ текшируви бўйича мамлакатимизда деярли 
тадқиқотлар олиб борилмаган бўлиб, унинг самараси, аудит самарадорлиги 
масалалари хорижий мамлакатларда тадқиқот сифатида кенг ўрганилган. Бу ушбу 
тадқиқотда аудит самарадорлиги бўйича тўхталиб ўтмоқчимиз, сабаби уни батафсил 
ўрганиш зарурати мавзунинг долзарблигини асослаб беради. 
Мавзу доирасида ривожланган ва ривожланаёган мамлакатларда олиб 
борилаётган тадқиқотлар ва уларнинг тажрибаларига таянамиз. Дарвоқе, Н.Геммел ва 
М.Ратто фикрича, самарасиз аудитлар баъзи бир олдинги тадқиқотларда аниқланган 
солиқ текширувларининг олдини олиш таъсирига ҳисса қўшади [4]. Бундан ташқари, 
М.Кеэн ва Ж.Слемрод аудит самарадорлиги ва оптимал солиқ маъмуриятчилиги 
таҳлили ўртасидаги ўзаро боғлиқлиги бўйича тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 
даромадларни кўпайтириш бўйича аудит стратегиясини тўлиқ таҳлил қилиш аудит 
самарадорлигига хатти
-
ҳаракатларнинг жавобларини, шунингдек, талабларга жавоб 
берадиган ва мос келмайдиган
солиқ тўловчиларнинг фарқли жавобларини тан 
олишни талаб қилади [6].
Фикримизча, солиқ текширувларининг ўзига хос тўхтатувчи таъсири бўйича 
олдинги ишлар аудит самарадорлигини ҳисобга олмайди. Ушбу тадқиқотлар одатда 
текширувдан ўтган солиқ тўловчиларнинг
умумий жавобини таҳлил қилиш учун 
маъмурий маълумотлардан фойдаланган. Умуман олганда, ушбу тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, мажбуриятларнинг бажарилиши аудитдан кейинги солиққа риоя 
қилишга
ижобий таъсир кўрсатади. 
Шу билан бирга, келажакдаги текширувлар учун қабул қилинган хавфга аудит 
натижалари таъсир қиладими ёки ўтмишдаги йўқотишларни қоплаш тенденцияси 
талабларга жавоб бермаслиги аниқланган шахсларга тегишлими ёки йўқлиги 
ноаниқлигича қолмоқда. Мисол учун, баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аудитдан 
кейин ҳисобот қилинган даромаднинг пасайиши фақат йўқотишларни тузатиш 
мотивлари билан изоҳланмайди, чунки талабларга жавоб берадиган шахслар аудитдан 
кейин ҳам камроқ даромад ҳақида ҳисобот беришади [9].
Ж.Алм ва М.Каспер лабораторияда ҳисобот беришнинг мувофиқлиги ҳеч қандай 
аудит бўлмаса ҳам ўзгарувчан эканлигини аниқлади, яъни улар барча даромадларни 
тўғри тақдим этган жисмоний шахслар, улар текширилган ёки ўтказилмаганидан 
қатъи
назар, ўзларининг кейинги мувофиқлигини камайтиришини аниқлайдилар, 
текширилган ва ҳеч қандай даромад ҳақида ҳисобот бермаган аудитдан ўтмаган солиқ 
тўловчилар эса, уларнинг кейинги мувофиқлигини оширадилар[1].
В.Браитҳваите олимлар солиқ тўловчилар турли сабабларга кўра солиққа риоя 
қилишларини таклиф қилишди. Баъзи солиқ тўловчилар тўлиқ бўйин товлашнинг 
кутилган қиймати билан рағбатлантирилсада, бошқалар алдаш учун ҳар қандай 


360 
рағбатдан қатъи назар, уларга риоя қилишади [2]. Бироқ, бундай ҳалол солиқ 
тўловчилар текширувни адолатсиз деб билишлари, аудитни ишончни бузиш деб 
билишлари ёки салбий ҳис
-
туйғуларни бошдан кечиришлари мумкин[3].
Л.Ледерман [8], Ф.Ху ва Л.Бен
-
Нер [5] тадқиқотларида ушба солиқ текширувлари 
уларнинг риоя қилиш учун ички мотивациясини йўқ қилиши ва келажакда риоя қилиш 
мойиллигини камайтириши мумкин. Шу сабабли, аудитдан кейинги мувофиқликнинг 
пасайиши, шунингдек, аудитни бошдан кечирганидан кейин риоя қилиш эҳтимоли 
камроқ бўлган ҳалол шахсларнинг натижаси бўлиши мумкин. Бошқа томондан, 
инсофсиз солиқ тўловчилар аудитдан кейинги мувофиқлигини ошириш орқали 
аудитга жавоб беришлари мумкин, чунки жазоланиш тажрибаси уларни келажакда 
кўпроқ риоя қилишга ундайди [7].
Юқоридаги 
тадқиқотлар 
солиқ 
текширувларига 
жавобларнинг 
турли 
ёндашувларини таклиф қилади, аммо бу жавобларни келтириб чиқарадиган ҳақиқий 
механизмларни очиб бермасдан кўпроқ назарияга асосланиб қолмоқда. Тадқиқотларга 
эътибор қаратадиган бўлсак, барча хулосаларда солиқ текширувлари ва аудит 
самарадорлигининг аҳамияти солиқ тўловчилар учун ҳам самарали эканлиги 
таъкидлаб келинмоқда. Аммо барча мамлакатлар каби бизнинг жамиятимизда ҳам 
солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари доимий 
равишда кузатиб келинмоқда. Қуйидаги 1
-
жадвалда мамлакатимизда 2016
-2021 
йилларда олиб борилган солиқ текширувлари бўйича маълумотлар таҳлил қилинган.
1-
жадвалда 2016
-
2021 йилларда ўтказилган ўтказилган солиқ текширувлари 
бўйича маълумотлар келтирилган бўлиб, 2016 йилда 
18 624 
та солиқ текширувлари 
ўтказилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 33
337 тани ташкил этмоқда, яъни солиқ 
текширувлари сони 14713 та ошганлигини кўришимиз мумкин. Шунингдек, 2016 
йилда 5
637 та, 2017 йилда 5
664 та солиқ текширувлари солиқ органларининг 
ташаббуси билан ўтказилган бўлса, 2018
-
2020 йилларда 0 га тенг бўлган, 2021 йилда 
эса 139 маротаба ўтказилганлигини кўриш мумкин. Сабаби Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 22 январдаги 
ПФ–
5308
-
сон Фармони билан молия
-
хўжалик 
фаолиятини режали текширишга, яъни режали тафтишга 
(
жиноят ишлари бўйича 
тафтиш билан чалкаштирманг
)
3 йил муддатга мораторий эълон қилинди.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   329




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish