РЕЖА 1. Илмий тадқиқотнинг типлари 2. Илмий билишнинг ўсиш қонуниятлари 3. Ворисийлик ва новаторлик
Илмий тадқиқотнинг типлари
Ёшларнинг амалий ва фундаментал тадқиқотлари
инновацион тадқиқотлар
тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалар
амалий тадқиқотлар
фундаментал тадқиқотлар
Фундаментал тадқиқотлар воқелик ҳодисалари ва қонунлари ҳақида янги билим олишга қаратилади. Улар бирон-бир амалий мақсадларга эришишни бевосита кўзламайди. Бу ерда тадқиқотчини ҳақиқат ўз-ўзича қизиқтирмайди, у мазкур ҳақиқатнинг тагига етиш қандай фойда келтириши мумкинлигини билмасдан уни излайди. Фундаментал тадқиқотлар икки хил: эркин ва аниқ мақсадга қаратилган бўлади.
Эркин тадқиқот (изланиш) одатда индивидуал хусусият касб этади ёки иш мақсадини мустақил белгилаш ва унга зарур бўлган маблағларни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш имкониятига эга бўлган олим томонидан бошқарилади. Эркин изланиш режимида иш олиб бораётган олим ўз фаолияти методлари ва йўналишларини танлашда эркин бўлади. Унинг ақлида кутилмаган ғояларнинг пайдо бўлиши, агар улар олимга қизиқарли бўлиб туюлса ёки табиат қонунларини янада теранроқ тушунишни ваъда қилса ёки тадқиқотнинг янги соҳаларини очиш имкониятини берса, илмий изланиш йўналишини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.
Аниқ мақсадга қаратилган фундаментал тадқиқотда илмий изланиш йўналиши аниқ белгиланган бўлади ва тадқиқотчилардан қўйилган мақсадларга эришиш йўлидан оғмаслик талаб этилади. Одатда, бундай тадқиқот муайян ташкилот таркибида, жамоа бўлиб амалга оширилади. Унда жамоа ишига маъмурий раҳбарлик қилиш тизими улкан роль ўйнайди. Ихтисослаштирилган илмий гуруҳлар, лабораториялар, бўлимлар ташкил этилади, уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.
Амалий тадқиқотларнинг хусусияти шу билан белгиланадики, улар амалий вазифаларни ечиш учун керакли бўлган билимни олишга қараб тўғридан-тўғри мўлжал олади. Бунда гап айрим турдаги амалий вазифаларни ечиш ҳақида боради. Илмий ходим бошқа имкониятларни ўрганиш учун, ҳатто улар қизиқарли натижаларни ваъда қилаётган бўлса ҳам, мазкур тадқиқот чизиғидан четга чиқиши мумкин эмас. Иш режалари ва графикларини ҳамда уларни бажариш тўғрисида ҳисоботларни вақти-вақти билан тақдим этиш одатда амалий тадқиқотларни молиялаштириш шарти ҳисобланади.
Амалий тадқиқотлардан фарқли ўлароқ лойиҳа конструкторлик ишланмалари конкрет техник вазифани бажариш мақсадини кўзлайди. Бу, масалан, бирон-бир аппарат ёки иншоот лойиҳасини яратиш, ишлаб чиқаришнинг технологик схемаларини тайёрлаш бўлиши мумкин. Тадқиқотчилик ишланмалари одатда бирон-бир принципиал янги илмий билимларни олиш йўлидаги изланишлар билан боғлиқ бўлмайди, лекин конкрет лойиҳа-конструкторлик вазифаларини ечиш учун фундаментал ва амалий фан натижаларидан фойдаланишга қаратилган тадқиқотлар ўтказишни талаб этади.
Инновацион тадқиқотлармуайян соҳада мавжуд билимларга таяниб ишлаб чиқариш учун фойдали янги ишланмани ихтиро қилишни назарда тутади Ёшлар илмий тадқиқот лойиҳаларибу нисбатан янги йўналиш бўлиб, унда ёш олимларнинг фундаментал ва амалий аҳамиятга эга бўлган илмий изланиш натижалари ўз ифодасини топади. 2. Ўз ривожланиш жараёнида фан ўзи тўплаган билимлар ҳажмини ўстириш билан бир вақтда унинг мазмунида ҳам сифат ўзгаришлари ясайди, уни олиш ва асослаш усулларини такомиллаштиради, уни ташкиллаштириш тизимини қайта қуради. Илмий билим дарахтида янги ва янги новдалар куртак отади.
Ҳозирги фанларнинг аксарияти фалсафадан ажралиб чиққан (масалан, физика, кимё, тиббиёт, психология, мантиқ ва ҳ.к.) Янги фанларнинг шаклланиши бирон-бир мураккаб объект ҳақидаги ягона умумий фан қисмларга ажралиши ва улар айни шу объектнинг турли томонлари ёки элементлари ҳақидаги озми-кўпми мустақил алоҳида фанларга айланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Билимларнинг бирон-бир соҳаси алоҳида фанга айланишига баъзан жамиятда муайян вазифани ечишга туғилган эҳтиёж - ижтимоий буюртма» ҳам сабаб бўлади. Масалан, ХХ асрнинг иккинчи ярмида конфликтшунослик мустақил фан мақомини касб этади. 1970-йилларда эълон қилинган бир қатор илмий ишларнинг муаллифлари ўз тадқиқотлари соҳасини дам олиш ва туризмни ташкиллаштиришнинг географик жиҳатлари ҳақидаги фан – «рекреацион география» деб номлайдилар.
Илмий билишнинг ҳозирги босқичида турли фанлар туташган жойда ўтказилаётган тадқиқотларнинг истиқболи айниқса порлоқ ҳисобланади. Айни шу турдаги ишлар кўпинча янги далиллар, методлар ва назарий ёндашувларнинг топилиши билан боғлиқ кашфиётлар ва ихтироларга олиб келади.