4.9. Лойиҳа натижаларининг тижоратлаштириш салоҳияти (имконияти, даражаси) (бунда тадқиқот натижаси қандай тижоратлаштирилиши (ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида амалий мақсадларда қўлланилиши натижасида қандай ижтимоий самара олиниши), қўлга киритиладиган янги илмий ишланманинг тижорат салоҳияти аниқ баҳоланиши, фундаментал тадқиқотларда эса лойиҳа натижалари келгусида илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилиши, шунингдек, асосланган тижоратлаштириш режаси келтирилиши, яратиладиган янги илмий ишланма (технология) асосида маҳсулот/хизмат ишлаб чиқаришнинг ресурс/хом-ашё базасининг ва зарур инфратузилманинг (илмий лаборатория, келгусида сериялаб ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқариш базаси) мавжудлиги асослаб берилиши лозим, 1000 та сўздан ошмаслиги лозим):
Автоматлашган интеллектуал мониторинг тизими ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар линиясида лаборатория экспериментал тест синовларидан мувофаққиятли ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ФВВ рўйҳатидаги ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларга тижоратлаштириш мумкин.
4.10. Лойиҳани амалга ошмаслик хавфи таҳлили, уни баҳолаш ва камайтириш усуллари (бунда лойиҳанинг мақсадига эриша олмаслик, шу жумладан унинг бажарилмай қолиши билан боғлиқ барча эҳтимолликлар, шунингдек тадқиқотни амалга ошириш ва натижаларни қўлга киритишга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ва маълумотлар келтирилади, 500 та сўздан ошмаслиги лозим):
Лойиҳани бажарилиши учун берилаётган вақт ва маблағ лойиҳани тўлиқ ва сифатли амалга ошириш учун тўғри келмайди. Аппарат-дастурий мажмуадан ташкил топган автоматлаштирилган интеллектуал мониторинг тизими мураккаб техник-илимий-амалий ишланмаларни ўз ичига олади. Шу сабабдан лойиҳани бажарилиш муддатини ва молиялаштириш хажмини имкон даражасида ортирилса, сифатли милий аппарат-дастурий мажмуа ишлаб чиқилади.
4.11. Қўшимча маълумотлар (бунда зарур ҳолларда, тадқиқотни амалга ошириш ва натижаларни қўлга киритиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар келтирилиши мумкин (300 та сўздан ошмаслиги лозим):
Лойиҳада режалаштирилган натижалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида тажриба-саноат синовларидан ўтказилади ва ўрнатилган тартибда Вазирлик тизимидаги модернизация қилинаётган (такомиллаштирилаётган) ёнғинларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш ахборот тизимида амалиётга жорий этилади.
Шу мақсадда лойиҳани бажариш учун асосий ижрочилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлиги ҳузуридаги фавқулодда вазиятларни тадқиқот, экспертиза қилиш марказларининг етакчи мутахассислари жалб этилган.
Лойиҳа натижалари асосида Ўзбекистонда ёнғинлар натижасида келиб чиқадиган техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашни прогнозлаш, хавфни баҳолаш, кузатиш ва назоратини амалга оширишнинг самарали тизимини яратиш имконияти юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |