Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

126 - САВОЛ
ГИПОТЕЗА СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ 
ҚАНДАЙ? 
ЖАВОБ: “Гипотеза” сўзи асли юнонча бўлиб, у “фараз қилиш” 
маъносини англатади. Фараз қилиш эса бу инсон миясига келган 
шунчаки фикр эмас, балки синчковликка асосланган кузатишлар, 
далил ва ҳисоб-китобларни қиёслаш асосида юзага келган илмий 
фикрлардир, чунки унинг илмий бўлишига сабаб мавжуд 
кузатишлар, далиллар ва шу асосдаги ҳисоб-китоблар натижасида 
тегишли йўналиш бўйича янгиланган (ривожлантирилган 
такомиллаштирилган ёки бутунлай янги) истиқболли фикрлар 
шаклланади. 
КЎРСАТМА: Илмий ижодиётда гипотезанинг аҳамияти катта. 
Бу орқали тадқиқотчи фараз қила олади ва шу асосда фикрлаш 
бошланади. Бунда фикрлаш ҳар қандай одам учун хос бўлиш 
мумкин, аммо фараз қилишда муайян муаммо атрофида фикр 
юритилади. Шу сабабли ҳам ижодиётда илмий фараз қилиш учун 
шу соҳанинг илғор ютуқ ва камчиликларини баҳолай оладиган 
даражадаги интеллектуал салоҳият керак бўлади. 
127 - САВОЛ: ДАЛИЛ – БУ ҚАНДАЙ ИФОДАЛАНАДИ?
ЖАВОБ: Далил – билим олишда исботлаш мантиқи ва 
қоидаларидан фойдаланиш. 
Далиллар дастлаб тадқиқот обектидан олинади ва кейин олиб 
борилаётган илмий тадқиқот иши жараёнидаги жорий ва оралиқ 
натижалари асосида ҳам олинади. 


100 
Далиллар бошқа тадқиқотчилардан ҳам олинади ва бунда
албатта, олинган билим бўйича манбага (муаллиф ишига) иқтибос 
берилади. 
КЎРСАТМА: 1. Олинган далиллар илмий, илмий-услубий 
жиҳатдан асосланган бўлиши керак. Бунга сабаб келтирилган 
манба сизнинг ишингиз учун дидактик ғоявий асос бўлиши 
мумкин. 
2. Ижодий фаолиятингиздаги далиллаш жараёни ҳам ўзининг 
истиқболдаги аҳамиятига эга бўлиши керак, акс ҳолда муаммо 
ечимидаги долзарблик даражаси анча паст бўлади. 
128 - САВОЛ: ДАРСЛИК – БУ ҚАНДАЙ АСАР? 
ЖАВОБ: Дарслик – бу педагогик тизимнинг ахборотли мо-
делидир. Чунки ҳар бир ўқув дарслигида таълим олувчиларнинг 
бажариши керак бўлган ўқув жараённинг маълум босқичлари кўр-
сатилган бўлиб, таълим олувчилар ундан мавзуларни ўқиб, ундаги 
топшириқларни маълум ҳаракатлар кўринишида бажаришади: 
текширади, ечади, жавоб беради ва ҳ.к. Бу ҳаракатлар дарслик 
матнларида очиқ ёки яширин шаклда берилиши мумкин. 
Дарслик – ДТС, ўқув дастури, услубияти ва дидактик 
талаблари асосида белгиланган мустақиллик мафкураси мазмун-
моҳияти сингдирилган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ 
ёритилган, тегишли фан асосларини мукаммал ўзлаштиришга 
қаратилган ҳамда турдош таълим йўналишларида фойдаланиш 
имкониятлари ҳисобга олинган нашр. 
Дарслик – таълимнинг дастур, услубият ҳамда дидактик та-
лабларига биноан белгиланган мақсад ва вазифаларига мувофиқ, 
муайян бир ўқув фани мавзулари тўлиқ ёритилган ҳамда ўқув 
фанига оид илмий билим асослари баён қилинган адабиётдир. 
Дарслик – бу муайян ўқув предмети мазмунини ўқув 
дастурида кўрсатилган ҳамда дидактик талабларга мувофиқ 
равишда батафсил баён этиб берадиган китоб. 
Дарсликнинг характер-хусусияти – бу унинг мазмунининг 
ўқув дастури мазмунига мос келишидир.


101 
Дарсликда материал бўлимлар бўйича тақсимланади. Ҳар бир 
мавзу муайян боб ва унинг таркибидаги бандлар асосида очиб 
берилади. 
КЎРСАТМА: Дарслик, асосан ўқув материалини тушунишга 
ва чуқурроқ ўзлаштиришга мўлжалланган бўлади. Дарсликдаги 
матнлар таълим олувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини таш-
кил қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тушунтирувчи матнларга 
изоҳлар, иловалар, таянч иборалар, тушунтиришлар, луғатлар, 
рамзлар ва кўрсаткичлар киради. Шунинг учун ҳам дарсликнинг 
матнлари тушунарли, қисқа ва маълум тушунчани аниқ 
шакллантирадиган бўлиши керак. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish