Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet313/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

697 - САВОЛ
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ МУ-
ВОФИҚЛАШТИРИШ ВА БОШҚАРИШ-
НИ АХБОРОТЛАШТИРИШ ҲАҚИДА 
ҚАНДАЙ ФИКРДАСИЗ? 
ЖАВОБ: Илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш ва 
бошқаришни унинг натижаларига қараб қуйидагича ахборот-
лаштириш мумкин: 

олинган бўйича республикадаги салоҳиятли олим – 
мутахассислар ишлаётган олийгоҳ аниқланади ва булар асосида 
ўша жойларда тегишли соҳалар бўйича илмий - амалий 
конференциялар уюштирилади; 

қўлга 
киритилган 
натижалардан 
самарадорларини 
амалиётда жорий этишга тавсиялар берилади ва илғор илмий 
ҳодимлар илмий самараларига қараб рағбатлантирилади; 

тадқиқотлар самарадорлигини ва илмий - педагогик 
ходимлар тайёрлаш сифатини ривожлантиришга бағишланган 
салмоқли ишлар натижаларини илмий – методик журналларда ва 
ҳаттоки ўша муаллифнинг ишини алоҳида рисола кўринишида чоп 
этишга кўмаклашилади. 
КЎРСАТМА: 1. Илмий тадқиқот ишларини ва шу асосдаги 
илмий - педагогик ходимлар тайёрлаш жараёнини бошқариш 
методикаси илмий - педагогик ходимлар тайёрлаш тизимининг 
оптимал вариантларидан бирини топишнинг имконини беради. 


459 
Бунда илмий ходимлар тайёрлаш жараёнидаги илмий мавзу-
ларнинг бир хил бўлиб қолишининг олди олинади ва илмий 
ходимнинг илмий тадқиқот ишини олиб боришга сарфланадиган 
вақти сезиларли даражада сезилади. 
2. Салоҳиятли олимлар ишларини алоҳида китоб кўринишда 
чоп этилиши республикамизда мазкур соҳа билан шуғулланувчи 
ижодкор оммани ўз илмий тадқиқот иши қандай ҳолатда 
эканлигини аниқлаб олишга катта ёрдам беради. 
698 - САВОЛ: 
ИЛМИЙ-ТЕХНИК АХБОРОТЛАРДАН ФОЙ-
ДАЛАНИШНИНГ ҚАНДАЙ КЕТМА-КЕТ-
ЛИГИ БОР!
ЖАВОБ: Илмий тадқиқот ишларида илмий - техник 
ахборотлардан фойдаланишни қуйидаги кетма-кетликда олиб 
борилса мақсадга мувофиқ бўлади: 
1. Чоп этилган материалларда шуғулланаётган соҳага тегишли 
ҳодиса ва жараёнлар ҳамда улар устида илмий тадқиқот иши 
ўтказиб, олинган самаралар тўғрисида ахборот олинади. 
2. Танланган соҳа бўйича мавжуд ишланмалар устида ҳам 
тадқиқот ўтказилади. 
3. Тадқиқот учун бутунлай янги объект ёки математик 
аппаратни (модель, функция, функционал, алгоритм ва ҳ.к.) ёки 
техника ҳамда технологияни ишлаб чиқаришни муаммо қилиб 
қўйилади. 
4. Тадқиқот объектидаги ўлчовлар, чегаралар, муҳит, шарт-
шароитлар ўзгаргандаги тадқиқот ишларини олиб боришдаги 
ахборотларда бўладиган ўзгаришларни ҳисобга олишга тўғри 
келади. 
5. Математик аппаратлардаги олдин номаълум бўлган ечим-
ларини қўшимча яна хусусий қўшимча ечимлар талаб қилиниши 
натижасидаги ахборотлар юзага келади.
6. Олдин методологик асосда ечилган масалаларни аниқ 
амалий фаолият учун ечимини талаб қилишдаги юзага келувчи 
ахборотлар. 


460 
7. Конструкторлик, технологик, методологик ва бошқа турдаги 
ютуқлар ҳақида, уларга эришиш йўллари кўрсатилмаган ҳолда хабар 
берилиши билан боғлиқ ахборотлар пайдо бўлиши.
8. Мавжуд муаммолар ва уларнинг математик ифодалари 
(математик модель, алгоритм ва ҳ.к.)нинг сонли ечимларини ҳосил 
қилиш билан боғлиқ ишланмалар орқали юзага келадиган 
ахборотларнинг пайдо бўлиши. 
9. Муаммо қўйилишига мос вазифаларни белгилашда айрим 
ўзгаришлар билан боғлиқ ахборотларнинг юзага келиши. 
10. Олдин мавжуд бўлган вазифаларни замонавий терминларда 
талқин қилиш, янги илмий тилга эътибор бериш натижасида ҳосил 
бўлган ахборотлар.
КЎРСАТМА: Илмий тадқиқот иши билан мунтазам шуғулланиб 
турадиган ҳар қандай тадқиқотчи доимо ўз соҳаси бўйича илмий - 
техник ахборотлардан хабардор бўлиб туриши керак, акс ҳолда 
тадқиқот давомида айрим ўзгаришлар қилишда тадқиқот жараёни 
ҳақида батафсил маълумотга эга бўлмай қолади ва натижада ижодий 
фаолиятда самарасиз ҳолатлар юзага келади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish