Илмий тадқиқот асослари: 1000 саволга 1000 жавоб тошкент–2019


 - САВОЛ: АКАДЕМИЯ – БУ ҚАНДАЙ ЖОЙ?



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/434
Sana25.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#275882
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   434
Bog'liq
100 саволгв 100 жавобfaridapa

114 - САВОЛ: АКАДЕМИЯ – БУ ҚАНДАЙ ЖОЙ? 
ЖАВОБ: Академия юнонча сўз бўлиб, у “Академос” – аф-
сонавий қаҳрамон Академ номидан олинган. Академия кўпгина 
илмий муассаса, жамоат ташкилотлари ва ўқув юртларининг номи. 
Академия – илмий кадрлар тайёрлашнинг аниқ соҳалари 
бўйича олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим дастурини 
амалга оширади. 
КЎРСАТМА: Илмий-назарий (методологик) тадқиқотларни 
олиб боришда уларнинг натижаларини тадқиқот объектига 
адекватлигини текшириб бориш керак.
115 - САВОЛ: АКАДЕМИК – БУ КИМ? 
ЖАВОБ: Академик – бу юксак илмий унвонга эга бўлган 
киши.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Фан-
лар академиясида академиклар сайланади. Академиклик унвони 
Ўзбекистон Республикаси Академияси ва бошқа илмий ҳамда ўқув 
муассасаларининг олим ва ижодкорларига, шунингдек, айрим 
шахсларга берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида акаде-
микликка илм-фанни жаҳон андозалари талаблари даражасида 
юксак илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, 
илмий жамоатчилик томонидан тан олинган мактаб яратган, 
илмий ютуқлари мамлакатнинг интеллектуал ва иқтисодий 
салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришга жавоб берадиган, 


93 
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фан докторлари 
сайланади. 
Фанлар Академияси академиги илмий тадқиқотларда фаол 
иштирок этади; тадқиқотларнинг истиқболли ва илғор йўна-
лишларини шакллантиради ва фаннинг ўзи сайланган соҳасининг 
юксак илмий даражаси учун масъулдир; юқори малакали илмий 
кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ишларида, илғор илмий 
мактабларни шакллантириш ва ривожлантиришда бевосита 
иштирок этади; илмий тадқиқотларни амалга оширишда юқори 
малакали илмий кадрлар тайёрлашда шахсан эришган ютуқлари, 
илмий асарларини ўз ичига олган илмий ва илмий-ташкилотчилик 
фаолияти ҳақидаги йиллик ҳисоботни ҳамда ўзи сайланган фан 
соҳасини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсияларни ҳар йили 
Фанлар Академиясига тақдим этади; Фанлар Академияси ҳайъати 
Фанлар Академияси Президенти, вице-президентлари ва Бош 
илмий 
котибнинг 
топшириқларини 
бажаради; 
Фанлар 
Академиясининг умумий масаласи ишида фаол қатнашади. 
Академиклар Фанлар Академияси илмий муассасаларида ил-
мий тадқиқот ишларини бошқариш, Фанлар Академияси илмий 
муассасаларида танловдан ўтиб илмий лавозимларни эгаллаш
ўзининг илмий асарларини нашр этиш, Фанлар Академияси 
умумий мажлиси ва ҳайъатида кўриб чиқиш учун илмий ва илмий-
ташкилий масалаларни киритиш ва уларнинг муҳокамасида 
иштирок этиш, белгиланган тартибда академикликка номзодлар 
кўрсатиш, вице-президентлар ҳузуридаги илмий Кенгашлар 
фаолиятида улар фаннинг қайси йўналишига тааллуқли 
эканлигидан қатъи назар, иштирок этиш, вице-президентлар 
ҳузурида илм-фаннинг долзарб йўналишлари бўйича муайян 
илмий Кенгашлар тузиш ҳақида таклифлар киритиш ҳуқуқига 
эгадирлар. 
КЎРСАТМА: 1. Ижодий фаолият юритишда интеллектуал 
салоҳиятли инсонлар фаолиятининг маҳсулларидан ва илмий 
мактаблар ютуқларидан фойдаланишни доимо эътиборга олиш 
керак. 
2. Ижодий фаолиятда ижодий жамоа тузиш истиқболли ва 
ҳайрли. Бунга илмий фаолиятингиз йўналишларида доимо 
эътиборда бўлинг. 


94 
3. Ижодий фаолиятингизни замонавий йўналишлар асосида 
олиб боришга доимо ҳаракатда бўлинг.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   434




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish