1.2 Сурункали йирингли ўрта отит касаллигининг тарқалиши, этиологик омиллари ва патогенези.
Болалар ўртасида сурункали йирингли ўрта отит тарқалиши охирги йилларда анча ортган ва барча ЛОР касалликларнинг 8-10% ни ташкил қилади. Ўрта қулоқнинг йирингли яллиғланиш касалликлари ЛОР аъзолари касалликлари орасида кўп учрайди. ЛОР аъзолари касалликларининг 5,3% ини сурункали йирингли ўрта отит ташкил қилади. Шуни алохида таъкидлаш керакки сурункали йирингли ўрта отит асосан 7-14 ёшгача бўлган болаларда кўп кузатилади[12,28].
Сурункали йирингли ўрта отит касаллиги ўткир йирингли отитнинг давоми хисобланиб, бунга қуйидагилар сабабчи бўлади:
Ўрта қулоқ ўткир яллиғланганида унинг шиллиқ, шиллиқ ости қаватининг кўпрок қизамиқ, кукйўтал, қизилча ва бошқа юқумли касалликлар заминида катта хажмдаги чуқур яллиғланиши.
Хасталикни даволашни охиригача етказмаслик ёки тўғри даволамаслик.
Ўткир йирингли ўрта отитни даволашда юқори нафас йўлларидаги касалликлар (эшитув найи ўтказувчанлик функциясининг бузилиши, адениодлар, бурун ва унинг ёндош бўшлиқларининг ўткир ёки сурункали касалликлари, сурункали тонзиллит, бурун тўсиғи қийшайиши, бошқа аъзо касалликлари) ни даволамаслик.
Ўрта қулоқдаги микробларнинг хаддан ташқари захарли (вирулент) бўлиши, сурункали жараёндаги микроорганизмларнинг полифлора хусусиятга эга эканлиги.
Ёш болалар организмининг бирор инфекция ва касалликка қарши курашувчанлик қобилятининг пастлиги ва улардаги аллергик холат сабаб бўлиши мумкин.
Вирус инфекцияси юқори нафас йўллари шиллиқ қаватини жароҳатлаб, шу жойда иккиламчи инфекция қўшилишига олиб келади, бу эса эшитув найи дисфункциясига сабаб бўлади ва натижада ноғора бўшлиғида хаво алмашинув функцияси бузилади. Ўрта қулоқ қон томирларидан суюқлик чиқиб ноғора бўшлиғига йиғилади кейин эса микроблар инвазияси кузатилади [61,69].
Ёш болаларда сурункали йирингли ўрта отит касаллиги кўкрак билан озиқлантирилган болаларга нисбатан сунъий озиқлантирилган болаларда икки баробар кўп учрайди. Бунинг асосий сабаби бўлиб, организм микро ва макро элементларга тўйинишининг бузилиши ва иммун системасини пастлиги хисобланади [25,26].
Сурункали йирингли ўрта отит ривожланишида мойиллик яратувчи омиллар кўпчиликни ташкил этади [42]:
Хомиладорлик вақтида онанинг вирусли ва инфекцион касалликлар билан оғриши.
Оила аъзолари ва қариндош уруғлари орасида отит касаллигининг мавжудлиги.
Туғруқ орасининг қисқа бўлиши.
Бола туғруқ вақтида қағоноқ сувининг ютиши оқибатида ноғора бўшлиғига ўтганлиги.
Боланинг сунъий озиқлантирилганлиги.
Чала туғилганлик.
Маълум бир касалликни даволаш мақсадида антибиотикларнинг норационал қўлланилганлиги.
Экссудатив диатези мавжуд бўлган болалар.
Хомила ичи инфекцияси борлиги.
Онанингхомиладорликвақтидаиммунодефицитхолатда бўлганлиги.
Болалар ноғора бўшлиғида миксоид тўқиманинг сўрилишини кечикиши.
Эгизак туғилиш.
Сўрғичсимон ўсиқ хаво катакчаларини тузилиши.
Ўткир йирингли ўрта отитларни ноэффектив даволаниши;
Организмнинг иммун реактивлигини пасайиши;
Экзо ва эндоаллергенлар таъсирида организмнинг сенсибилизацияси;
Юқори чидамли инфекциянинг(40-50%) гача антибиотикларга чидамлилиги;
Ноғора парданинг анатомик хусусиятлари (тор сохалари, чўнтаклар ва бурмалар бўлиши).
Юқори нафас йўллари патологик ҳолатлари;
Рахит, эксудатив-катарал ва тимик-лимфатик диатезлар;
Ички аъзоларнинг йўлдош касалликлари;
Ирсий омиллар;
Экология, озиқланишнингбузулиши.
Эгизаклар текширилганда сурункали йирингли ўрта отит ривожланишида 63% наслга боғлиқ бўлиб, 37% бошқа омиллар сабаб бўлиши кузатилган [6,76]. Кўпчилик генетик олимларнинг такидлашича, эгизакларда сурункали йирингли мезотимпанитлар ривожланишида генетик компонент мавжудлигини кўрсатадилар[70,71.].
Сурункали йирингли ўрта отит касаллигининг ривожланишида турли хил омиллар таъсирида (аденоид вегитацияси, пастки чиғаноқ гипертрофияси) ноғора бўшлиғида вентилацион дренаж функцияси бузилади ва у ерда манфий босим пайдо бўлади, шундай вақтда қулоққа даво берилганда бир вақтнинг ўзида унга сабабчи бўлувчи омилларнинг ҳам бартараф этиш даволашнинг самарадорлигига олиб келади[4].
Сурункали йирингли ўрта отит касаллиги 97% холатларда икки томонлама, 3%холатларда эса бир томонлама бўлиши кузатилган [11].
Адабиётлардаги малумотлардан малумки, қиз болаларга нисбатан ўғил болаларда сурункали йирингли ўрта отит касаллиги кўп учрайди [15,47,66].
Сурункали йирингли ўрта отит касаллиги патогенезида микробларнинг ўрта қулоққа тушишиниг куйидаги йуллари мавжуд;
Тубар: (эшитув найи орқали) яъни бурун ва бурун ён бўшлиқлари ва халқум касалликлари оқибатида инфекция ва яллиғланиш ноғора бўшлиғига ўтади ва натижада шиллиқ қаватлар яллиғланиб бўшлиқда патологик ажралма йиғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |