Беморлар сониn=50
Клиник белгилар
|
2-15 ёш
|
16-30 ёш
|
31-45 ёш
|
46-60 ёш
|
Оторея
|
22
|
14
|
5
|
9
|
Ноғорапардада турғунперфорация;
|
22
|
14
|
5
|
9
|
Эшитиш пасайиши
|
22
|
14
|
5
|
9
|
Бурундан нафас олиш қийинлиги
|
16
|
11
|
3
|
9
|
Тез-тез шамоллаш
|
14
|
3
|
1
|
5
|
Ухлаганда хуррак отиш
|
10
|
9
|
4
|
2
|
Бўғимлардаги оғриқ
|
17
|
7
|
3
|
7
|
Умумий ҳолсизлик
|
22
|
14
|
5
|
9
|
Асабийлашиш;
|
12
|
7
|
3
|
9
|
Уйқучанлик ва уйқу бузилиши
|
8
|
12
|
5
|
9
|
Бош оғриғи;
|
22
|
14
|
5
|
9
|
Диққат етишмовчилиги, диққатни жамлашдаги қийинчилик,
|
8
|
2
|
2
|
6
|
Таъм билишнинг бузилиши
|
5
|
4
|
0
|
2
|
Ҳид билишнинг бузилиши
|
7
|
3
|
0
|
0
|
Қуруқ тери;
|
10
|
7
|
3
|
6
|
Шуни таъкидлаш керакки, эшитиш пасайишининг характерини, эрта диагностикасини ва эшитишни тиклашнинг реабилитация чора-тадбирлари cамарадорлигини бахолаш учун тўлиқ маълумот беролмайди. Сурункали йирингли ўрта отитнинг кечишини ва деструктив жараённинг характерининг ўзига хослигини хисобга олган холда касалликни эрта диагностикаси ва самарадорли давоси мақсадида биз томонимиздан тонал аудиометрия, импедансометрия усуллари қўлланилди. Шу билан бирга замбуруғларнинг хам маълум миқдорда учраши болаларда кечадиган юқумли ва соматик касалликларни даволашда яхши терапевтик самара берадиган антибиотикларнинг кенг қўлланилишидандир. Чунки антибиотикларнинг таъсирида қулоқ ажралмасидаги бактериялар тез муддатда бартараф этилиши назоратлар жараёнида кузатилди. Беморларнинг касаллик тарихи кўчирмаси таҳлилидан кўринадики, аксарият ҳолларда антибиотиклар юқори терапевтик дозада ва узоқ муддатда тавсия этилган.
Айрим беморлар антибиотикларнинг икки ва ундан зиёд ассоциациясини қабул қилишган. Бу ҳолат асосан кичик ёшдаги беморларда антибиотикга таъсирчанликни пасайишига олибкелган.
Сурункали йирингли ўрта отитнинг қайталанишига ва эшитишнинг пасайишига олиб келадиган асосий сабаблардан яна бири камконлик, туғуруқ оралиғини қисқалиги, авитаминоз ва иммун танкислик холатлар бўлиб хисобланади.
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олиб, текширишга жалб этилган сурункали йирингли ўрта отит кечирган беморларда касалликка олиб келадиган этиопатогенетик омилларнинг нозологик бирликлари ўрганилди (3.2.2-жадвал).
Жадвал 3.3
Касалликка сабаб бўлувчи омилларнинг нозологик бирликлари
№
|
Нозологик бирлик
|
Беморлар
|
Жами
|
%
|
1
|
Аденоид бези гипертрофияси
|
17
|
34 %
|
2
|
Синуситлар
|
46
|
92 %
|
3
|
Бурун тўсиғини қийшайиши, пастки
чиғаноқ гипертрофияси
|
21
|
42%
|
4
|
Темир танқислик анемияси
|
31
|
62%
|
ТошПТИ ЛОР бўлимида беморларни текширувдан ўтказганда шуни аниқладикки, олдинги риносикопияда текширилган беморларда бурун шиллиқ қаватлари қизарган , чиғоноқлар катталашган умумий бурун йўлида шиллиқ йирингли ажралма аниқланади, бурун орқали нафас олиш қийинлашган.
Орқа риноскопияда текширилган беморлардан бурун халқум гумбазида аденоид бези вегитацияси II- III даражаси аниқланди, қолган беморларда I-даражадаги аденоид вегетацияси аниқланди
Сурункали йирингли ўрта отит касаллиги билан оғриган беморларни эндоскопик риноскопияда текширилган беморларнинг барчасида бурун чиғоноқлари катталашганлиги, бурун бўшлиғига очиладиган йўллар яллиғланиш хисобига тўқималарнинг шиши натижасида торайганлиги аниқланди.
Сурункали йирингли ўрта отит касалликлари билан оғриган беморларнинг ва уларнинг ота- онасини сўзига қараганда, болалари бурун билан нафас олишни қийинлиги, бош оғриқ шикоятларидан ташқари кечаси ётганда оғзини очиб ётишига шикоят қилишди.
Бундан ташқари,текширилган беморларда;умумий ҳолсизлик, сурункали чарчоқ, асабийлашиш, бош оғриғи, уйқучанлик ва уйқу бузилиши ,хотирани пасайиши, таъм билишнинг бузилиши, хид билишнинг бузилиши (зах хиди краска хидини ёқтириши), сочларнинг синувчанлиги, куруқ тери, терининг қаватланиши, тери сатҳининг оқариб кетиши каби клиник белгилар ҳам аниқланди.
Текширишлар жараёнида оториноларингологик касалликлари аниқланган барча беморларга касалликлари турига қараб консерватив ва оператив даво муолажалари ўтказилди. Чунки бу касалликларни даволаш фақат диагностика масаласидагина эмас балки, беморларга комплекс даволаш ўтказишда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Беморларнинг 12 нафарига хирургик ва консерватив даво утказилди. Колган 38 нафар беморларга консерватив даволаш ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |