Ринне тажрибаси: Ринне тажрибаси (R) - қулоқнинг ҳаво ва суяк ўтказувчанлигини таққослаш тажрибаси. Врач жаранглаб турган С 128 камертон оёқчасини беморнинг сўрғичсимон ўсиғи соҳасига ўрнатади. Бемор камертон тебранишини ҳис этмай қолган пайтда текширувчи камертонни қайта тебратмасдан унинг ташқи эшитув йўли сохасига кўчиради. Агар бемор хаво орқали камертон тебранишини эшитишни давом этса, унда тажриба натижаси" R + " ( Ринне мусбат), камертон тебранишини ташқи эшитув йўли орқали эшитмаса, унда “R - ” (Ринне манфий) деб бахоланади. Меъёрда Ринне тажри-баси “R+” мусбат бўлиб, хаво ўтказувчанлиги суяк ўтказувчанлигидан 1,5 - 2 марта кўп бўлади. "R- " манфий ҳолларда бунинг акси қайд этилиб, у товушни ўтказиш аппарати бузилганини билдиради.
Вебер тажрибаси: Вебер тажрибаси (W)- товуш йўналишини (латерализациясини) текшириш усули. Врач жаранглаб турган камертон оёқчасини бемор бошининг тепасига ўрнатади, бунда камертон шохчалари фронтал текисликда тебраниши керак. Меъёрда камертон товуши бошнинг ўртасида ёки икки қулоқда бир ҳил эшитилади (меъёрда -W-). Товушни ўтказиш аппарати бир томонлама зарарланганда товуш йўналиши зарарланган қулоқ томонга (масалан, чапга W-), товушни қабул қилиш аппарати биртомонлама( масалан, чап томонлама) зарарланганда - товуш йўналиши соғлом қулоқ томонга йўналади ( -W ). Икки томонлама кондуктив қулоқ оғирлигида товуш йўналиши ёмон эшитувчи қулоқ томонига, икки томонлама нейросенсор қулоқ оғирлигида - яхшироқ эшитувчи қулоқ томонига йўналган бўлади
Швабах тажрибаси: Товушни қабул қилиш аппаратини текшириш. Врач жаранглаб турган С128 камертон оёқчасини беморнинг сўрғичсимон ўсиғи сохасига ўрнатади ва бемор унинг товушини эшитмай қолган пайтгача шу жойда ушлаб туради, кейин камертонни қайта тебратмасдан ўзининг сўрғичсимон ўсиғи сохасига кўчиради. Агар врач камертон товушини эшитишни давом этса, демак беморда суяк ўтказувчанлиги зарарланган деб бахоланади.
Желле тажрибаси: (G) ёрдамида узангича харакатчанлиги аниқланади. Жаранглаб турган камертон оёқчаси бемор бошининг тепасига ўрнатилади ва бир вақтнинг ўзида пневматик баллонча ёрдамида ташқи эшитув йўлининг хаво босими оширилади. Узангичанинг харакати сақланган соғлом кишида босим пайтида узангича дахлиз дарчасига ботади. Бунинг натижасида эшитув ўткирлиги пасаяди ва текширув натижаси - Желле мусбат ( G + ) деб бахоланади. Узангича харакатсиз бўлган холларда бемор ташқи эшитув йўлининг ҳаво босими оширилганда эшитувида хеч кандай ўзгаришни ҳис этмайди, яъни унинг эшитиш ўткирлиги ўзгармайди ва текширув натижаси манфий (G -) деб бахоланади. Товушни қабул қилиш аппарати бузилганда унинг натижаси (G +мусбат ) бўлади.
Кузатувдаги барча беморлар аудиологик текширишлардан ўтказилди. Бунда болалар ўйинли аудиометрик текширишдан, тимпанометрия, катта ёшдагилар эса тонал бўсаға аудиометрик текширишлардан ўтказилди.
Барча беморларда текширишларга асосланиб эшитиш паспорти тузилди(2.2.2 жадвал).
Жадвал 2.7
Do'stlaringiz bilan baham: |