Илмий-оммабоп биографик тўплам



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/74
Sana23.02.2022
Hajmi7,33 Mb.
#122055
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74
Bog'liq
Жумаев М 60 3

.................................................................................................................................................. 
33 
 
 
Дилшодхўжа АЙТБАЕВ, 
Низомий номидаги ТДПУ доценти, 
филология фанлари номзоди
 
 
ЧИН ВАТАНПАРВАР ОЛИМ 
...Математика фанининг тамал тошини 
Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу 
Райҳон Беруний каби улуғ боболаримиз 
қўйган. Бу бизнинг қонимизда бор... 
Ш.М.Мирзиѐев 
В
атанимиз илм-фани ривожида, айниқса, математика 
соҳасида янги бир кўтарилиш, янги бир тўлқиннинг шамоли 
эсмоқда. Математика фанини ўқитиш тизимини ислоҳ қилиш 
бошланди, ҳозир математика таълими туб бурилиш нуқтасида 
турибди. Бу кейинги йилларда мамлакатимизда математика 
фанини ривожлантиришга давлатимиз томонидан берилаѐтган 
катта эътиборнинг натижасидир.
Ҳар қандай фанни ўзлаштиришда бўлгани каби 
математикада ҳам ўқувчининг ютуғи ўқитувчининг билими 
ва маҳоратига боғлиқ. Математика фанининг асосий вазифаси 
фақат ҳисоб-китобни ўргатишдангина иборат эмас. У 
ҳаѐтнинг барча муаммоларига ечим топади. Математика 
фанидан яхши ўқиган ўқувчи бошқа фанларни ўзлаштиришга 
қийналмайди. Чунки математика ўқувчиларнинг фикрлаш 
қобилиятини оширишга хизмат қилади, тафаккур қилишга 
ундайди, мия имкониятларини ишга солади, мулоҳаза 
қилишга, тўғри қарорлар қабул қилишга ѐрдам беради. 
Математикада ярим ҳақиқат ѐки ярим ѐлғон деган нарса йўқ. 


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н
.................................................................................................................................................. 
34 
Математика битта ҳақиқатни исботлайди – фақат тўғри ѐки 
фақат ѐлғон. Математика таълимида аравани қуруқ олиб 
қочиб бўлмайди.
Математика фани бошланғич асосларини ўргатувчи 
мавзулар юз йиллар давомида ўзгармаслиги ҳисобга олинса, 
дарсликларни ҳадеб янгилашга ҳожат йўқ. Бироқ бу оддий 
ҳақиқатга зид равишда негадир математика фани бўйича 
дарсликлар 
мунтазам 
ўзгартириб 
турилибди. 
Буни 
дарсликларни бугунги замон тараққиѐтига мослаштириш деб 
изоҳлашмоқда.
Биз энди фақат буюк авлодларимиз мероси билан фахрла- 
ниб қолмасдан, уни янги кашфиѐтлар билан бойитиш даврига 
қадам қўймоқдамиз. Бу жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин 
эгаллашимиз учун ҳам муҳим. Чунки математика фани чегара 
билмайди, яъни бизнинг эришган натижаларимиз фақат 
Ўзбекистон учун эмас, балки бутун дунѐ учун янгилик 
бўлиши лозим. Шукрки, юртимизнинг илмий салоҳияти 
етарли. Бугунги кунда олимларимиз юртимиз математика 
илмий мактабларининг мавқеини халқаро даражада сақлаб 
келмоқда.
Мен бекорга ақл гимнастикаси ҳисобланмиш математика 
фани ҳақидаги фикримни бу фаннинг тамал тошини 
қўйганлар билан бошлаганим йўқ. Сабаби – орамизда шундай 
улуғ бобокалонларимиз авлоди, нафақат Ўзбекистон, балки 
жаҳон математикасининг синчков изқувари, келажагимиз 
пойдевори – бошланғич синф ўқувчиларига тақдим этилган 
математика дарслиги муаллифи, математика фани учун кечаю 
кундуз тиним топмай изланувчи оқкўнгил инсон бор. У ҳам 
бўлса Жумаев Маманазар Эргашевич бўладилар.
Бу инсон ҳақида гап кетганда, авваламбор, унинг оқ 
кўнгиллиги, бўйи кичкина бўлса ҳам, ақли дарѐдек, фанга 
бағишланган меҳри уммондек бепоѐн эканлигини англайсан.
Кўринишидан жайдаригина инсонга ўхшайди, ҳеч ким уни 
олим, тажрибали методист математик деб ўйламайди. Аммо 
қайси чет давлатга чиқмайлик, қайси вилоятга бормайлик, бу 
инсоннинг ҳурмати чексиз эканлигига гувоҳ бўламиз. Бу 


 У М Р И Н И К А М Т А Р Л И К 60 
Б Е З А Г А Н И Н С О Н

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish