-объект ижтимоий тараққиёт манфаатларига хизмат қилиши;
-рационал бошқариш ва ташкил этиш хусусиятларига эга бўлиши;
- ўзини ўзи танқид қилиш орқали ривожланиш, ўзгаришга очиқ бўлиши даркор.
- ижтимоий ҳаётнинг социодинамик хусусиятига зид келмаслиги;
- илмий тадқиқот ўтказиш талаблари ва технологиясига мувофиқ келиши;
Тадқиқотчи дуч келган нарсани объект қилиб олавермайди, у (объект) ижтимоий тараққиёт манфаатларини ифода этиши, функционал нуқтаи назардан ижтимоий тараққиётга хизмат қилиши лозим. Аввал бошда асоциал хусусиятга эга объект тадқиқот натижасида ёки рационал бошқариш, таъсир остида позитив ижтимоий хусусият касб этиши зарур.
Демак, объектнинг позитив ёки негатив хусусиятлари баб-баробар тадқиқот объекти бўла олади. Шунинг учун объект позитив (социал) ёки негатив (асоциал) белгиларига қараб эмас, балки унинг ижтимоий тараққиёт манфаатларига хизмат қилиш имкониятларини ошириш, кўпайтириш нуқтаи назаридан, мақсадидан келиб чиқиб танланади.
Объект рационал бошқариш ва ташкил этиш хусусиятларига эга бўлиши зарур. Тўғри, гоҳо тадқиқот объекти (масалан, психотерапевтик йўналишдаги изланишлар объектлари) ушбу талабга жавоб бермайди, уни жамиятнинг онгли аъзосига айлантириш, хулқ-атворини шакллантириш, бошқариш имкони йўқ. Аммо бу мазкур объектни ўрганиш, тадқиқ этиш мумкин эмас, деган фикрга олиб келмайди. Бу мисолда тадқиқотчи объектининг реал ҳолатини ўрганишга асосий эътиборини қарата туриб, гипотетик тарзда ундаги негатив хусусиятларни, белгиларни камайтириш ёки уларни позитив томонга (идеал ҳолати) ўзгартириш йўлларини излайди.
Тадқиқот объекти илмий изланишлар ўтказиш талаблари ва технологиясига мувофиқ келиши зарур. Яъни шундай объект тадқиқот объекти қилиб танланиши керакки, у тадқиқотчига яқин, таниш, унинг мақсадига мувофиқ, илмий изланишга қарши, тўсиқ бўлмайдиган, имкониятлари кўламида тадқиқотчи билан ҳамкорлик қилмоғи зарур.
Тўғри, Марс сайёраси ҳақида илмий изланишлар олиб бориш учун Марсда яшаш шарт эмас. Аммо ижтимоий-гуманитар соҳада тадқиқот объектига бевосита яқинлик талаб этилади.
Тадқиқот объекти ижтимоий ҳаётнинг социодинамик хусусиятини, ҳатто энг кам фоизда бўлса-да, ўзида акс эттириши даркор. Ўзгаришга, ривожланишга мойил бўлмаган объектни танлаш, у қанчалик фидойилик ва олижаноб иш бўлмасин, кутилган муддатда кутилган натижа беравермайди. Кўп ҳолларда у ҳеч қандай натижа бермайди.
Шунинг учун ўзининг вақти ва имкониятларига мувофиқ келадиган объектни танлаш мақсадга мувофиқдир. Тўғри, баъзи муаммолар тадқиқотчининг бутун умрини талаб этади, у бор кучи ва имкониятларини уларни ўрганишга сарфлайди. Бундай тадқиқотчи ҳавас уйғотади, аммо ҳозир гап муддати чегараланган изланишлар, тадқиқотчилар тўғрисида кетмоқда.
Давлат ва ҳуқуқнинг реал ҳолати билангина чекланиш уларга компиляциялар (шархлар) тўқишга олиб келади, бундай ёндашиш объектлар ҳолатини ҳам, улар дуч келаётган муаммоларни ҳам тўғри очиб беришга, таҳлил қилишга ёрдам бермайди.
Сиёсий партиялар ва фуқаролик институтларини ўрганиш уларнинг функционал хусусиятларини, ижтимоий борлиқ, социумдаги ўрнини ёритишга, очиб беришга қаратилгандир. Уларнинг бош функцияси ижтимоий муносабатлар акторларини (иштирокчиларини) жамият ва давлат ишларини бошқаришга жалб этишдир. Ушбу функциянинг реал ҳолатини объектив баҳолаш қанчалик мураккаб ва зиддиятли бўлмасин, уни идеал ҳолатга кўтариш муаммоларини ўрганишдан тўхтамаслик керак. Шуни эсда тутиш керакки, объектлар ҳеч қачон ўзига ўзи мадҳ тўқишдан тўхтамайди, ютуқларини мудом ошириб кўрсатишга мойил. Фақат объектив таҳлил уларни ўз фаолиятига танқидий ёндашишга ўргатади. Шунинг учун уларни ижтимоий ҳаётдаги зиддиятлар ва социодинамик ўзгаришлар доирасида, улар билан узвий боғлиқликда тадқиқ этиш лозим.
Демак, объект (предмет)ни белгилашда икки йўл мавжуд:
1) объект (предмет)ни илмий концепция, мақсад ва вазифалар нуқтаи назаридан ўрганиш;
2) объект (предмет)нинг реал ҳолатини борича, барча позитив ва негатив томонлари билан бирга ўрганишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |