58
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ НОМИНИ ТАНЛАШ ВА
ИФОДАЛАШ
9
Сиз бу бобда «илмий мавзу», «илмий йўналиш» «илмий муаммо»
тушунчалари, илмий тадқиқотлар турлари, магистрлик диссертацияси
мавзуини танлаш усуллари ва шартлари, уни ифодалаш алгоритми,
тадқиқот «объекти» ва «предмети» тушунчалари, илмий тадқиқот
мавзуини ифодалашни белгиловчи тамойиллар билан танишасиз.
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МАВЗУИНИ ТАНЛАШ УЧУН АСОСЛАР
Илмий мавзу бу ечимини талаб қиладиган мураккаб вазифадир.
Илмий-тадқиқотчилик иши мавзуи мауйян илмий йўналишга ёки илмий
муаммога тегишли бўлиши мумкин.
Илмий йўналиш деганда тадқиқот ўтказиш соҳасидаги фан, фанлар
ёки илмий муаммолар мажмуи тушунилади.
Илмий муаммо бу илмий-тадқиқотчилик
иши
мавзуини
белгилайдиган мураккаб назарий ва (ёки)
амалий вазифалар
мажмуидир.
Муаммо тармоқ, тармоқлараро, глобал бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: