Илм-фан ва таълимнинг ривожланиш истиқболлари тўртинчи конференцияси тўплами 27 июль 2020 йил



Download 7,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/58
Sana12.07.2022
Hajmi7,68 Mb.
#778856
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58
Bog'liq
1-Qism Aniq, Tabiiy, Texnika, Ijtimoiy, Filologiya, Iqtisod (1)

Keywords:
ideology, party, politics, cadres, country, Marxist-Leninist, 
ideological weapon, working class, collective farmers, intellectuals. 
Миллий истиқлолнинг ўзига хос томонларидан бири тарихни 
тазйиқлардан, мафкуравий босимлардан холи тарихий ворисийлик ва узвийлик 
тамойилларига асосланган ҳолда ёритишдан иборат. 70 йилдан ортиқ вақт 
давомида ҳукмронлик қилган коммунистик мафкурага асосланган совет 
давлати даврида кадрлар сиёсати борасида адолат, тенгхуқуқлилик, 
барқарорлик бўлмади, аксинча, жараёнлар маъмурий-буйруқбозлик йўли билан 
ташкил этилган мафкурага бўйсунди. СССРнинг коммунистик раҳнамолари 
фақат марксизмнинг назарий йўл-йўриқлари ва буюк давлатчилик тафаккури 
фалсафасига амал қилиб, бошқа иттифоқдош республикалар қатори 
Ўзбекистонни қарамлик асоратида сақлашдан иборат умумий стратегия 
руҳидаги сиёсий йўлни қатъий амалга ошириб келди.
Совет давлати янги қурилаётган вақтларда “пролетариат доҳийлари” 
бўлган К.Маркс, Ф.Энгелс, В.И.Ленин кабиларнинг таълимоти асосида ҳаёлий 
жамият - коммунизм қуриш йўлидан бориш кенг тарғиб қилиниб, уларнинг 
ҳаёти ва фаолияти кўкларга кўтарилиб мақталган ҳолда меҳнаткаш халқ онгига 
мажбуран сингдирилиб, кадрлар масаласи билан ишлашда ҳам коммунистик 
партияга энг муҳим ташкилотчи функсия сифатида қаралди ва партияга 
“инқилобий” ҳаракатни уюштира оладиган, бу ҳаракатга раҳбарлик қиладиган 
ўз сиёсий йўлбошчиларини етиштириши лозим бўлган ташкилот эканлиги 
таъкидланди.
Давлат кадрлар сиёсатида жамиятнинг ижтимоий тизими “ишчилар 
синфи”, “колхозчи деҳқонлар” ҳамда “зиёли” каби синф ва қатламларга 
бўлинган бўлиб, жамиятга қарашнинг ўзгариши янги тамойилларнинг пайдо 
бўлиши “марксча -ленинча” бир тарафлама мафкурага асосланди ва шаклланди. 
Кадрлар онги ва тафаккуридан миллийлик, ватанпарварлик, фидойилик, 
бунёдкорлик, ишбилармонлик фазилатлари ўрнида кўпроқ “эҳтиёткорлик”, 
“тобелик”, “итоаткорлик”, “ижодкорлик”, сифатлари намоён бўлди[1].
ХХ асрнинг 20-йиллари иккинчи ярми 30 - йилларда янги ҳудудий меҳнат 
тақсимоти, республикаларнинг шакллантираётган умумиттифоқ халқ ҳўжалик 
мажмуида иқтисослашуви қарор топган. Ўзбекистонга мамлакатнинг асосий 
пахта базаси бўлиши вазифаси юкланган эди.
Натижада партиянинг кадрлар сиёсатидан нафақат мафкуравий мақсадлар 
йўлида, балки марказнинг иқтисодий манфаатлари йўлида ҳам фойдаланилди. 
ВКП (б) МҚнинг 1959-йил КПСС ХХI сезди, 1965-йилги ХХII-ХХV март ва 
сентябрь, 1977-йиллардаги декабрь, 1978-йилги июль, 1982-йил ноябрь, 1983-
йил июнь, декабрь, 1984-йил февраль ва апрель, 1985-йил апрель, 1987-йил 
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
55


январь пленумларида кадрлар сиёсатига алоҳида эътибор берилиб, унинг пухта 
ўйланган, “ленинча” тартиблар асосида ишлаб чиқилган, марказ манфаатларига 
бўйсундирилган усуллари яратилди [2]. 
1970—1986 йиллар ичида республиканинг қишлоқ аҳолиси деярли 3,5 млн. 
кишига кўпайди, вахоланки, умуман, СССР бўйича бундай аҳоли сони 2,7 млн. 
кишига камайди. Республикада аҳоли сони кўпайиши билан шунга мувофиқ 
тарзда қишлоқ аҳолиси орасида меҳнатга лаёқатли кишилардан ишсизлар сони 
ҳам ортиб борди. Бу эса иқтисодий ўсиш суръатларига, иш билан бандлик 
муаммоларини ҳал қилишга алоҳида талаблар қўяр эди. Бу, шубхасиз, айни шу 
ерда ишлаб чиқарувчи кучларнинг бир томонлама ривожланганлиги — асосан 
қишлоқ хўжалик хом ашёсини етиштириш билан шуғулланганлиги оқибатидир.
Катта шахарларда хар бир квадрат метр майдонга туғри келадиган аҳоли 
сонининг кўпайиб, одамлар нихоятда зич яшаётганлиги билан боғлик, 
муаммони келтириб чиқардики, бу муаммо ишсизлик каби ижтимоий 
иллатнинг ҳам келиб чиқишига таалуқлидир. Бундай аҳвол, айниқса, Фарғона 
водийсидаги йирик шахарларга кўпрок, тааллуқлидир. 1985 йилнинг 1 январида 
Андижон вилоятида 1 кв. км майдонга 370 киши, Фарғонада 273,7 Наманганда 
эса 164,9 киши туғри келар эди.[3] Бу курсаткичлар кейинги йилларда янада 
купайди. Лекин шусиз хам тушунарлики, аҳолининг ҳаддан ташқари тиғизлиги, 
унинг табиий ва бошқа минтақалардан ишчи кучларини келтириш хисобига 
ўсиш суръатларининг юқорилиги аҳоли шундай ҳам тиғиз жойлашган 
шахарларда барча ижтимоий муаммоларни яна ҳам кўпроқ мураккаблаштириб 
юборди. 
Ҳулоса ўрнида, коммунистик мафкура асосида олиб борилган кадрлар 
сиёсати “марксча-ленинча” бир тарафлама ғояларга асосланиб, кадрлар 
масаласини борасида партиянинг ҳуқуқи ва имтиёзлари устун бўлди. 
Республика раҳбарияти собиқ СССР нинг бошқарув тизимига бўйсунди ва 
Ўзбекистон халқ хўжалигида маҳаллий раҳбар кадрларнинг туб манфаатларини 
ҳисобга олишни мўлжалламади. Ушбу тузумнинг кадрлар сиёсатида ҳам олиб 
борган режаси республика иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилса-да, 
олинаётган фойдадан кўпроқ марказ манфаатдор бўлди.

Download 7,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish