―ILM-FAN VA TA‘LIMDA INNOVATSION YONDASHUVLAR, MUAMMOLAR, TAKLIF VA YECHIMLAR‖ MAVZUSIDAGI 4-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-ONLAYN KONFERENSIYASI 30 - SENTABR 2020 - YIL ―UzACADEMIA‖ scientific-methodical journal 160
www.academiascience.uz
ўқувчилар дунѐқараши, билим ва кўникмаларини кўриш, эшитиш ва мустақил
бажариш орқали ривожлантиришга кўмаклашади.
3
Сўнгги йилларда деярли барча таълим муассасаларида ўқув-лаборатория
жиҳозлари ва замонавий компьютер техникаси билан таъминланди. Шу билан
бир қаторда улардан маълум жараѐнда унумли фойдаланиш юзасидан ҳам кенг
кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар йили таълим
муассасаларида фаолият кўрсатилаѐтган барча фан ўқитувчиларининг ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакаси оширилди ва
ошириб келинмоқда. Ўқитувчи-педагогларнинг замонавий технологиялардан
унумли фойдаланишларини таъминлаш, улар малакасини узлуксиз ошириб
боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тармоқнинг электрон почта, янгиликлар гуруҳлари, чат-мулоқот тармоғи
каби кенг оммалашган воситаларидан таълим тизимида фойдаланиш мумкин.
Реал вақтда мулоқот имконини туғдирувчи ҳамда алоқа ўрнатилгач, клавиатура
орқали киритилувчи матнни, тасвир, овоз ѐки ихтиѐрий файлни узатиш
имконини берувчи махсус дастурлар (zoom, imo) мавжуд бўлиб, бу дастурлар
турли масофада жойлашган фойдаланувчиларга локал компьютер тармоғи
орқали ҳамкорликдаги фаолиятни таъминлаб беради. Маълумотларни узатиш
сифати замонавий тизим асосида ривожланиши натижасида овозли мулоқот
технологиялари янада такомиллашиб бормоқда. Натижада онлайн мулоқот
тизими жадал суръатларда ривожлана бошлади. Дастурий таъминот ҳамда
махсус ускуналар ѐрдамида Интернет орқали аудио ва видео конференциялар
ўтказилмоқда
4
Бугунги кунда ахборот-коммуникация тармоқларида автоматлаштирилган
излаш воситалари кенг йўлга қўйилган бўлиб, шу тармоқлар воситасида глобал
компьютер тармоғининг информацион ресурслари ҳақида маълумот йиғиш
билан бирга, фойдаланувчиларга тезкор излаш хизматини тақдим қилиши
мумкин.
Бу борада масофавий таълимнинг ўрни ва аҳамияти ўсди. Масофавий
таълимнинг видеоконференция, онлайн малака ошириш ва махсус маъруза
тизимлари ҳозирги вақтда олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимида кенг
фойдаланилмоқда. Видеоматериаллар ва АКТнинг махсус воситалари кўп
сонли талабаларга маҳоратли профессор-ўқитувчиларнинг маърузаларини
тинглаш имконини беради, бунда маъруза ѐзилган видеотасвирдан махсус
аудиторияларда бўлгани каби, уй шароитида ҳам фойдаланиш имкони мавжуд.
3
Фан ва таълимда ахборот-коммуникация технологиялари: республика илмий-амалий конференция маърузалар
тўплами.-Т.:ТАТУ.
4
М.Арипов (et al.) ;ред. Ш.Мансуров. ―Ахборот технологиялари: ўқув қўлланма‖/-Т.:Ношир, 2009.-368 б.-
(Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги).