Илк мутасаввуфлар Туркистонда тасаввуф



Download 21,14 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi21,14 Kb.
#464328
  1   2
Bog'liq
Илк мутасаввуфлар. Мақола


Илк мутасаввуфлар


4. Туркистонда тасаввуф. Эроннинг қадимий анъаналарига содиқ Хуросон ислом қабул қилингач, сўфийлик ҳаракатининг марказларидан бири ҳатто бошловчиси бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам ушбу жараён Мовароуннаҳрга ислом дини кирган йўллар орқали кириб бориши табиий бир ҳол эди. Аслида ҳам шундай кечди. Ҳирот, Нишопур, Марвда ҳижрий III асрда мутасаввуфлар қанчалик кўпайиб борган бўлса, IV асрда Бухоро ва Фарғонада шайхларни учратиш одатий ҳол бўлиб қолди, ҳатто Фарғонада турклар ўз шайхларини “боб”, яъни “бобо” деб аташарди. Хуросонга турли сабаблар билан бориб келган турклар орасидан ҳам сўфийлар етишиб чиқарди. Машҳур мутасаввуф Абдусаид Абулҳайр ниҳоятда ҳурмат қилган Муҳаммад Маъшуқ Тусий ҳамда Амир Олий Абу Холис турклардан эди. Хуллас, турли олимлар таъсирида турклар орасида судоийлик аста-секин кучга минар, Бухоро, Самарқанд каби йирик ислом марказларидан Туркистоннинг ички ўлкаларига тарқалар, дин ишқи билан дарвешларнинг бир қисми эса кўчманчи турклар доирасига янги ақидалар олиб кирарди.
Фуад Купрулу.
Ҳазрати Абубакр ёки ҳазрати Али воситасида силсиласини ҳазрати пайғамбаримизга туташтирадиган сўфийлар таълимотининг ёйилиши, хонақоҳ ва работлар сиёсий доиралар томонидан эътироф этилиши қатор сиёсий арбоблар, ҳатто султонларнинг шайхларга ихлоси ортиши сўфийларга кучли маънавий қувват бағишларди. Ичкилик ичмасликка қадар диний талабларга амал қилган қорахонийлар, исломни жўшқинлик ва ҳарорат билан мухофаза этган илк салжуқийлар шайхлар ва олимларга жуда катта ҳурмат ва эътибор кўрсатарди. Шу билан бирга, туркий ҳукмдорлар ислом ақидаларига қатъий ихлос қўйганликлари учун ҳам ханафийликни эҳтирос ва қаноат билан қабул қиладилар.Туркий миллатнинг ижтимоий виждонидан туғилган бу тамойил бир томондан исломдаги парчаланишга ҳамда родизийлик билан иътизолик оммавийлашувига монелик қилса, иккинчи томондан, туркий муҳитда тараққий этган тасаввуфий қарашларнинг шаръий асослар билан узвий ва теран уйғунлашувига табиий бир ҳол қараларди.

  1. “Нахохот” ва “Рашохот”даги турк мутасаввуфларининг сўфиёна фикрларига қаранг. Фаридуддин Аттор VI аср охири ва VII аср бошларида Самарққандда тахлика остида қолишининг таг мазмуни бор: унинг “Масхарул ажойиб” асарида 12 имом, айниқса, ҳазрати Алини ортиқча мадҳ қилгани, Маҳдийнинг ғойиб бўлишига ишонгани учун Самарқанднинг улуғ фақихларидан бири уни рофизийликда айблаб китобни ёқиб юбориш ва ўзини осишга фатво беради. Фаридуддин бу жазодан зўрға қутулиб қолади (“Тазкираи авлиё” муқаддимаси).

Бизнинг фикримизча, Аҳмад Яссавий яшаган замонда туркий олам анча вақтдан ­­– ҳар ҳолда IV асрдан бери – тасаввуфий қарашлар билан таниш ҳамда тасаввуфий ривоят ва кароматлар фақат шаҳарлардагина эмас, балки кўчманчи турклар орасида ҳам бирмунча тарқалиб улгурган эди. Ҳикмат ва шуърлар ўқиб юрувчи, Оллоҳ йўлида халққа яхшилик қилувчи, кўпчиликка жаннат ва саодат йўлларини кўрсатувчи дарвешларни турклар қадимдан келаётган диний шавқ тарқатувчи ўз бахшиларига ўхшатиб, уларни самимий қабул қилар, айтганларига чин дилдан қулоқ тутардилар. Шу тарзда анъанавий бахшилар ўрнини халқ орасида “ота” ёки “боб” атамасини олган дарвешлар эгаллади. Нима бўлганда ҳам, Аҳмад Яссавий замонида турклар орасида, яъни Сирдарё бўйларида ва Дашти Қипчоқда муомаладаги тилда, яъни содда туркий тилда халққа хитоб қилиб ислом ақидалари ва анъаналарини улар орасида кенг ёйишга интилган дарвешлар борлиги, бизнингча, шубхасиздир. Аҳмад Яссавий ўзидан олдинги дарвешларга нисбатан анча устун ва иқтидорли шахс бзлганлигини эхтироф этмаслик мумкин эмас. Бинобарин, аган ул зотдан аввалги насл дарвешлари замин тайёрламаганида, Аҳмад Яссавийнинг муваффақияти бу қадар буюк бўла олмасди.

Download 21,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish