ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ВА ҲУҚУҚ ФАКУЛЬТЕТИ
“ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРИХИ” КАФЕДРАСИ
Этнограф Айназар Утемисовнинг илмий-педагогик фаолияти
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
|
|
Бажарган: «Тарих» йуналиши IV-б курс студенти Рустамбаев Эркин ___________________
|
|
|
Илмий раҳбар: доцент Ҳакимниязов Жолмурза_______________
|
Битирув малакавий иши Ўзбекистон ва Қароқалпоғистон тарихи кафедрасида даслабки химоядан отти.
_______сонли баёнланлама «_____» ______________2019-йил
Кафедра мудири: С.Сайманов
Нукус – 2019
М У Д А Р И Ж А :
Кириш………………………………………………………………………….3
I-Боб. Этнограф олим Айназар Утемисовнинг ҳаёт йўли ва педагогик
фаолияти……………………………………………………………………9
II -Боб. Этнограф олим Айназар Утемисовнинг илмий фаолияти.................16
2.1. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг балиқчилиқ турмуш
маданиятига боғлиқ тадқиқотлари.......................................................16
2.2. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг ҳунар касблари
ҳаққидаги тадқиқотлари............................................................................31
III – Боб. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг балиқшилиқ ва ҳунар
касблари ҳаққидаги тадқиқотларининг тарихий аҳамияти.....................49
3.1. ХАЭЭнинг Айназар Утемисовнинг этнограф олим бўлиб етишидаги
тутган роли...............................................................................................49
3.2. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг балиқшилиқ турмуш
маданиятига боғлиқ тадқиқотларининг тарихий аҳамияти.....................56
3.3. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг ҳунар касблари
ҳаққидаги тадқиқотларининг тарихий аҳамияти.....................................65
Хулоса.................................................................................................................71
Фойдаланилган адабиётлар руйхати................................................................75
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018-йил 29-декабрда 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасида миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим. Ўтмишга берилган баҳо албатта холисона, энг муҳими, турли мафкуравий қарашлардан холи бўлиши зарур, бунинг учун тарихимизни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарур деган фикрни олдимизга қуйган эди1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 18-майдаги Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора -тадбирлари тўғрисидаги фармонида Мамлакатда маҳаллий заргарлик тармоғини тиклаш ва ривожлантириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар амалга ошириш, ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлардан фойдаланиш имкониятининг берилиши ишлаб чиқарилаётган маҳаллий заргарлик маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш, соҳада тизимли камчиликларнинг мавжудлиги инвестицияларни фаол жалб қилиш, сифатли заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолият юритаётган қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини ташкил этиш, ушбу маҳсулотлар экспортини кенгайтириш, сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотларин ривожлантиришга қўлай имкониятлар яратади2.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги Фармонинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш, этнотуризмди ривожлантиришни такомиллаштирилади1.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019-йил 10 май куни пойтахтимиздаги Сузук ота мажмуасига ташриф буюрди. Ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан шундай жойларга эътибор берсак, бунга ҳамма эътибор қаратади, – деди Шавкат Мирзиёев. Маълумки, Сузук ота ўймакор уста бўлган. Бугун унинг қодамжоси атрофида ҳунармандчилик уйлари ташкил этилгани чуқур мазмун-моҳият касб этди. Ҳунармандчилик – ҳалол касб. Бугунги кунда энг катта вазифамиз – иш жойлари яратиш. Ҳунармандларга шароит яратсак, ҳам ўзини боқади, ҳам бошқаларни иш билан таъминлайди деб таъкидлаб ўтди2.
Шу вазифалардан келиб чиқиб биз этнограф Айназар Утемисовнинг балиқчиликқа боғлиқ урф одат дастурлар, Қароқалпақларнинг ҳунар касблари ҳаққидаги тадқиқотлари ҳақида мутахасисслик ишимизни тангладик ва этнотуризмди ривожлантириш долзарблилигининг бир қисмни қурайди.
Мавзунинг тадқиқот объекти ва предмети. 1940-йилларнинг иккинчи ярмидан 2000-йилларгача булган даврда Қорақалпоғистанда этнографик тадкикот муаммоларини кенгайтириш ва теранлаштириш, тарих-этнография сохасида, шунингдек, бевосита йирик этногафик асарлар яратиш билан ажралиб турувчи коракалпок халкининг этнографияси масалалари буйича кенг куламдаги илмий ишларнинг пайдо булишида Айназар Утемисовнинг XIX-аср ва XX-аср бошларидаги Қароқалпоғистандаги балиқчилиқ хужаликлари ва ҳунар касблари ҳаққидаги тадқиқотлари ва Қорақалпақ давлат университети Үзбекистон ва Қорақалпоғистан тарихи кафедрасида ўқитувчилик қилган вақтларлардаги педагогик хазматлари, дала археологик этнографик ўкув амалиётни ташкиллаштиришдаги ишлари мавзунинг тадқиқот объекти ва предмети этиб олинди.
Битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифалари. Мутахассислик ишининг мавзусига мувофиқ ва қўйилган долзарб масалалардан чиқа туриб ишнинг мақсади ўрганишнинг моддий ва маънавий асоси жамияти турмушнинг шароитларига, миллий мустақиллик консепциясига ва унинг ижтимоий қадриятларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг асарларида айтиб ўтилганидек олдимизга қўйидаги вазифаларни қўйдик.
- Қорақалпоқларнинг худжалик турмуш тарзи, фан ва маданияти ривожланишининг боришини ўрганишни, машҳур илмпоз ва педагог устаз, кўплаган шогирдлар устози Айназар Утемисовнинг ҳаетини ўрганиш;
- Элимизнинг ривожланишида, ёш авлодни элга, илмга содиқлик, юқори даражада тарбиялашда, элимизнинг маънавий, маънавиятини бунда кенг ҳам чуқурлштиришда белгили жамият арбоби Айназар Утемисовнинг меҳнатларига ўрнак бўлишини кўрсатиш вазифасини қўйдик.
Шу сиёсатга оз бўлса ҳам амал қилган ҳолда мен мутахассислик ишимни тарих фанлари номзоди, белгили устоз Айназар Утемисов унинг хизматлари ҳақида сўз юритаман.
Тарихчи олимларнинг куч-ғайрати билан тарихимизнинг кўплаган аҳамиятли саҳифалари очилди. Бу саҳифаларнинг очилишида айниқса этнография фанида Айназар Утемисовнинг меҳнатлари жуда катта.
Устоз, бу сўзни эшитишимиз билан кўз олдимизга бир олам мазмун бахш этадиган шундай ақлли ва меҳрибон одам эсимизга келади.
Албатта устоз ва олим бўлиш жуда қийин. Бу касбнинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор. Бироқ шундай қийинчиликларга чидам бериб эл олдига тушиб бу дунёдан ўтган устоз олимларимиз жуда кўп. Мен шундай олим устозимиз тарих фанларининг кандидати, доцент, Айназар Утемисов ҳақида битирув мутахасислик ишни ёзишни мақсад ва вазифа қилиб қўйдим.
Мавзунинг даврий ва георафик чегараси. Битирув малакавий иши даври жиҳатдан XIX-аср ва XX-аср бошларидаги Қароқалпоғистандаги балиқчилиқ хужаликлари ва ҳунар касблари ҳақидаги тадқиқотлари, бу ҳақида А.Утемисовнинг 1960- 1995 йилларда олиб борган дала этнографик татқиқотлари билан бирга 1984-2009 йиллари Қорақалпақ давлат университети “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистан” тарихи кафедрасида устазлик қилган даврин қамраб олади.
Тадқиқотнинг манбашунослиги. Мазкур малакавий битирув ишининг асосини уч манба тарихий, ёзма ва этнографик илмий адабиётлар ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018-йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 18-майдаги Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора -тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5721 сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ва тарих илми ҳақидги сўзлаган нутқлари билан бирга Хоразм экспедициясининг этнография булимининг Т. А.Жданко бошкарган этнографик гуруҳ материаллари китоблари, асосан, коракалпоклар тарихи ва этнографиясига халки турмуш тарзи, халкнинг анъана, маросим ва урф-одатлари боғишланган қисми, А.Х. Дониёровнинг Хоразм археология-этнография экспедицияси Узбекистон этнография фанида.Ўкув куллана. Т.,2007. И.Жабборовнинг Ўзбек халқи этнографияси. Ўкув кўллана. Т.,1997. Л.С.Толстова, А.Утемисовнинг дала этнографик тадқиқотлари натижасида босмадан чиққан илмий мақолалар, жамоатлик муаллифдаги Хозяйство Каракалпакии в XIX - начале XX века: Материалы к историкоэтнографическому атласу Средней Азии и Казахстана. - Т.: Фан, 1972. Этнография каракалпаков. - Т.: Фан, 1980. А.Утемисовнинг Қарақалпақстан балиқчылари. Н.1979. Қаракалпакларнинг хунар касблари. Н.,1991. А.Утемисов ҳақида Хабарчи журналида ва Републикавий газеталарда жариялонган мақолалар асосий йўналиш бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Ëзма, дала этнографик, тарихшунослик манбалар мажмуасини талқин қилиш, маълумотларга холисана ёндашиш йўли билан этнограф Айназар Утемисовнинг илмий-педагогик фаолияти, унинг Хоразм археология экспедициясисининг этнография бўлими ходимлари билан бирга ишлашуви, этнографик гурух томонидан амалга оширилган ва Коракалпоғистоннинг деярли барча худудини камраб олган тадкикотлар республикамизда этнографик ишларнинг янада жадал бориши Каракалпокларнинг хужалик масалалари, халки турмуш тарзи, халкнинг анъана, маросими ва урф-одатлари амалий санъати, фольклорин тадқиқ қилишда А.Утемисовнинг меҳнатлари катта эканлигин биринши бор кўрсатиб ўтилди.
Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Мутахассислик ишим кириш, уч боб, хулоса фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Кириш бўлимида мавзунинг олдига қўйган мақсади ва вазифалари устозлик йўлининг муаммолари ишлари тўғрисида қисқача баён этамиз.
Битирув мутахассислик ишимизнинг биринчи бобида этнограф олим Айназар Утемисовнинг ҳаёт йўли ва Қорақалпақ давлат университети “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистан” тарихи кафедрасида олиб борган педагогик фаолияти ҳақида сўз боради.
Эккинчи бобда Айназар Утемисовнинг илмий фаолияти дала этнографик тадқиқотлари, унинг Қарақалпоқларнинг балиқчилиқ турмуш маданиятига ва Қарақалпоқларнинг ҳунар касблари ёғоч устачилиги ва темирчилик ҳунарлари ҳаққидаги тадқиқотларга боғлиқ илмий ишлари ҳақида фикр юртилади.
Учинчи бобда Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг балиқчилиқ ва ҳунар касблари ҳаққидаги тадқиқотларининг тарихий аҳамияти, бугунги кундаги ёш тарихшилар учун фойдали жиҳатлари, дала этнографик тадқиқотлари атаб айтганда Қорақалпоқ уруғларининг келиб чиқиши, балиқчиликка боғлиқ урф одат дастурларди урганишдаги устаз меҳнатларининг хиссаси ҳақида кенг турда сўз боради.
Якуний бўлимда режада кўрсатилган юкарида айтилган фикрларга ва бобларга қисқача таҳлил ясаб ўз фикр ва мулоҳазаларимизни билдириб ўтамиз.
Айназар Утемисовнинг машхур этногроф илмпоз бўлиб шаклланишда Хоразм археология экспедициясисининг этнография бўлимининг бошчиси Т.А.Жданко ва экспедиция аъзолари Л.С.Толстова, С.К.Камалов, Р.К.Қосбергенов, У. Шалекенов, Б.В.Андрианов, Х.Есбергеновларнинг қиссаси катта бўлди. Хоразм археология экспедицияси 50-йиллар бошига келиб мураккаб мультисохалар буйича тадкикотлар олиб бора оладиган куп тармокли комплекс экспедиция сифатида узил-кесил шаклланди. Тадкикотлар кулами уз ичига этнографиядан то палеоклиматологиягача булган кенг доирадаги муаммолари ва вакт жихатидан эса тош асридан то бизиинг кунларимизгача булган улкан даврни камраб олган1.
Айназар Утемисовнинг тўнғич ўғли Азат Утемисов отасининг ишини давом эттириб Нукус давлат педагогик институти ижтимоий фанлар кафедрасида ўқитувчи ва XIX аср охири ва XIX аср бошларидаги Қароқалпақларнинг хўжалик дастурлари, мавзусида докторлик диссертациясини (PhD) ёқлаш арафасида, кичик ўғли Алишер Университетнинг юриспруденция мутахассислигин тугатган, Корея Республикасида магистратура босқичин тугатган, ҳозир БМТ да ишлайди. Қизлари хам лицей ва мактабда ёшларга тарих фанидан дарс беради.
I-Боб. Этнограф олим Айназар Утемисовнинг ҳаёт йўли ва педагогик
фаолияти
Тарих илми бир неча йўналишларга бўлинади. Бунинг ичида этнография йўналиши халқларнинг келиб чиқиши, шаклланиши ва этник тузилиши, хўжалиги, маданий-тарихий боғлиқликлари, маънавий маданияти ва миллий ўзига хосликларини тарихий жараён билан боғлиқликда ўрганадиган фан. Шу машаққатли соҳа орқали халқимиз тарихини тадқиқ этишга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган олимлардан бири Айназар Ўтемисовдир. У ўзининг босиб ўтган саноқли умр йўлини халқимиз тарихини ҳар тарафлама ўрганиш билан бирга ўсиб келаётган ёш авлодни ушбу тарихий руҳда тарбиялаш ҳамда бўлажак тарихчи олимларга фойдали йўл-йўриқлар беришга бағишлади. Шунинг учун ҳам жамоатчилик орасида иззат-ҳурматга эга. У дам олишда бўлишига қарамасдан тез-тез келиб ёшлар билан учрашиб туради. Илим билан шуғилланиш борасидаги қийинчиликлар ҳамда қизиқарли воқеаларни айтиб, ёш ўқитувчилар ва талабаларнинг халқимизнинг бой тарихига бўлган қизиқишини уйғотади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов: “Бепоён Қорақалпоғистон диёри ҳақида, унинг ўзига хос табиати, қадимги тарихи ҳамда бетакрор маданияти, бадиий санъати ҳақида қандай ажойиб солиштириш сўзларни айтилган, қанчадан-қанча шеърлар, достонлар ёзилган.
Дарҳақиқат, қадимги Жайҳун бўйларида яшаб, табиат ва турмушнинг ҳар қандай қийинчиликлари ва довулларига мардонавор чидаб, қанчалик оғир йўллардан ўтиб, миллий ўзлигини, қадимий ўзгачаликлари ва қадриятларини сақлаб келаётган бу халқ ҳар қандай мақтовга лойиқ”, деб айтган эди1.
Биринчи Президентимиз тарафидан ана шундай юқори баҳо берилган халқимизнинг бой тарихини ўрганган ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказган, Қорақалпоғистон илм-фанининг ҳамда таълим соҳасининг ривожланишига, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясига салмоқли ҳисса қўшган инсон, устозимиз Айназар Ўтемисовдир.
Айназар Ўтемисов ва т.б. иштирок этган этнографик гурух томонидан амалга оширилган ва Коракалпогистоннинг деярли барча худудини камраб олган тадкикотлар республикамизда этнографик ишларнинг янада жадал боришига самарали таъсир курсатди. Каракалпоклар тарихига багишланган асарлар билан бир каторда хужалик масалалари, коракалпок халки турмуш тарзи, халкнинг анъана, маросим ва урф-одатлари амалий санъати, фольклори ва театри чукур тахдид килинган бир катор асарлар дунёга келди1.
Этнология юнон тилидан олинган бўлиб, у «этнос»- халқ «графия» - ёзиш, ўрганиш деган икки сўздан ташкил топган. Бъази олимлар Этнография ва этнология деб иккига бўлади. Этнография халқларининг орасидан манбаларни йиғиш билан чекланади, Этнология – ўша этнографларнинг йиққан манбалари асосида илимий меҳнатлар ёзади деган фикрларни айтади.
Этнографиянинг ўрганадиган муоммоларидан бири – маданият. Маданият «экиш, ўнглаш» деган лотинчадан олинган атама. Маданият тушинчаси кенг ва тор маънода қўлланилади. Масалан: қишлоқ хўжалигида экиладиган ҳар – хил ўсимликлар турларини маданий ўсимликлар деб атаган. Бу маданият сўзини тор маънода қўлланиши. Кундалик ҳаётимизда маданият сўзини билиб бергувчи илм даргоҳларига, ҳар – хил маданий – маърифий муҳакамаларга боғлиқ деб айтади. Умуман эса маданиятни иккига бўлиш мумкин, моддий ва маънавий. Одамларнинг жисмоний меҳнати натижасида ясалган буюмларни моддий маданиятга ётқизамиз.Унга ҳар – хил меҳнат қуроллари (қадимий тош қуроллардан бошлаб, шу кунги машиналаргача) турар жойлар (ертўлалардан бошлаб, ҳозирги кўп қаватли иморатларгача, кийим кечак, уй рўзғор буюмлари, алоқа воситалари ва бошқалар) Булар барчаси одамларнинг кундалик самарали меҳнатидан келиб чиқкан моддий маданият. Одамларнинг ақил идроки маҳсули маънавий маданият деб юритилади. Уларнинг қаторида дин, диний эътиқодлар, адабиётлари, мусиқа, илмий фалсафа, мораль, тил, тарих, математика, физика ва бошқалар жамланган. Этнологлар, энг дастлаб, ўзи ўргандиган халқларнинг орасига бориб, шу халқнинг ҳаёти ва маданияти ҳақида манбалар йиғади. Унинг учун халқларнинг ҳаёти ҳақида этнографлар ўз ҳолича тақиқод юритади ва шу халқнинг ҳаётини яхши биладиган ҳар – хил ёшдаги кўпни кўрган қариялар билан, билмдон одамлар билан яккама-якка гаплашиб, уларнинг айтганларини қағозга туширади.
Қорақалпоқ этнографияси йулида кўлаган олимлар меҳнат этган. Асосан бу йуналишда мустақиллик йиллари Қорақалпоғистан этнографларининг сафига янги ёш тадқиқотчилар келиб қўшилди. Улардан Р.Камалова, Н.Тилеўбергенова, А.Бижанова, Е.Калбанова, З.Қурбанова, М.Қарлыбаев, М.Давлетияровларни отаб ўтиш билан бирга улар ёзиб қолдирган илмий асарлари халқимиз этнографик тарихин урганишда катта қисса қўшганлигин ойтишимиз жойизки. Бу ҳурматли олимлар ёзип қолдирган асарларнинг ҳаммасида қўнли. Лекин ўларнинг ёзган барча илимий асарлари мақолалари, китобларининг босиб кўпчилиги рус тилида босмадан чиққан. Ал қорақалпоқ тилида нашир қилинганлар оз санда бўлиш билан бирга мақсус бир муаммога бағишланган, устозимиз Айназар Ўтемисов кўпчилик китобларин қорақалпоқ тилида чуқур илмий йуналишда тушунарли этиб ёзган.
Айназар Утемисов умрининг 60 йилга яқин даврини халқимизнинг тарихини ўрганишга ҳамда келажак авлодни тарбиялашга бағишлади. Бу соҳада 1950-йиллардан бошлаб мувофоқиятли меҳнат қилди. Ҳозирги кунда Айназар Ўтемисов 80 ёшдан ошган булсада кадам қўйганига қарамасдан ҳалиҳам тетик. Ўзининг бебаҳо маслаҳатлари билан жамоатчилик орасида тез-тез бўлиб туради1.
Айназар Ўтемисов 1934-йили 23-декабрда ҳозирги Қараўзак туманининг Қораўзак ширкат хўжалигининг “Самат” овулида деҳқон оиласида дунёга келган. 1953-йили мактабни битирганидан кейин Самарқанд Университетининг тарих йўналишига ўқишга киради. Уни 1958-йили битирганидан сўнг ўзининг туғилиб-ўсган туманига келиб ўрта мактабда тарих фани ўқитувчиси ҳамда туман халқ таълими бўлимида методист бўлиб ишлайди. 1959-йил, апрел ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва илмий билимларни тарғибот жамиятининг Қорақалпоғистон бўлимида инспектор-методист бўлиб фаолият юритади. Унинг халқимиз тарихини илмий жиҳатдан ўрганишга бўлган қизиқиши талабалик давридаёқ бошланган эди. Сабаби лексия давомида олган билимлари ҳамда Хоразм археологик-етнографик экспедициясининг ўлкамизда олиб борган тадқиқотларининг хулосалари билан танишиб бориши, шунингдек Л.С.Толстованинг Самарқанддаги қорақалпоқлар ҳақидаги эълон қилиб борган маълумотлари А.Ўтемисовнинг илм-фанга бўлган интилишларини кучайтирди. Кейинчалик у 1960-йили феврал ойидан бошлаб Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон филиалининг Н.Давқараев номидаги тарих, тил ва адабиёт институтининг археология ва этнография секторида кичик илмий хизматчи бўлиб ишлайди. Ўша вақтлардан бошлаб бўлажак олим республикамиз ва ундан ташқарида Л.С.Толстова, У.Х.Шалекенов, Х.Есбергеновлар бошчилигида олиб борилган этнографик экспедицияларнинг таркибида бўлиб, халқ орасидан кўпни кўрган, гапга чечан уста кишиларидан тарихий маълумотлар йиға бошлади. Натижада У.Шалекенов бочилигидаги Қўнғирот этнографик отрядининг материаллари 1962-йили илмий журналда чоп этилди1. Унда Қўнғирот шаҳри кўп одам йиғиладиган Хоразм воҳасидаги энг катта бозорига эга. Қўнғиротда ўзларининг савдо дўконига ва карвонига эга катта савдогарлар бўлди. Уларнинг кўпчилиги Оренбург, Бухоро, Ашхабот ҳамда Хоразмнинг кўплаб шаҳарлари билан савдо алоқалари олиб боришган. Шунингдек, халқ орасида улкан обрўга эга 75 яшар Хидир уйчи Эрназаров авлоддан авлодга ўтиб келаётган қара уйнинг қурилиши, йиғилиши ҳамда қорақалпоқ қора уйларининг қўшни халқларникидан ўзгачаликларини кўрсатиб берди. Кейинги вақтларда қора уйларни чорвадорларга ва Газли-Урал газопровод қурувчиларига етказиб берилаётганлиги айтилади. Шу ҳаракатларнинг натижасида халқ орасидан кўплаб маълумотларни йиғиш билан бирга уларнинг бебаҳо меърос эканлигини англайди. Шундай экспедиция материаллари ҳам илмий адабиётлар асосида Л.С.Толстова билан биргаликда. 1963-йили қорақалпоқларнинг этногенези тўғрисидаги илмий мақоласини эълон қилди. Унда халқ оғзаки ижодиётининг эсдаликлари бўлган тарихий афсона, шажара тадқиқодчиларининг кўплаб қизиқтирган саволларига жавоб бериб, бебаҳо меърос ҳисобланади. Бу мақолада халк оғзаки ижодиётига катта эътибор берилиб, олимларнинг диққатини ҳар тарафлама шу масалага қаратиб, оғзаки халқ тарихий анъаналари ҳозирча халқ орасида яшаб келаётган экан, улардан ҳар тарафлама фойдаланиш кераклигини кўрсатади1. Аста-секин тажриба орттириб бориши ва илмий мақолалар ёзишда қатнашиши, маълум бир мавзуни танлаб, илмий жиҳатдан тадқиқ этиш кераклигини кўрсатади. Натижада 1965-1968-йилларда этнография йўналиши бўйича Ўзбекистон Фанлар Академиясининг тарих институтида аспирантурада ўқиб, ўзининг диссертатсия ишини дастлаб тарих фанлари кандидати Л.С.Толстова, кейинчалик тарих фанлари доктори У.Х.Шалекенов бошчилигида олиб боради. Ўша вақтларда таниқли олимлар билан танишиб, уларнинг лексияларини тинглаш билан бирга тадқиқот ишларидаги тажрибаларини ўрганиб, бебаҳо маслаҳатлар олиб боради. Шу билан бирга дала экспедициялари вақтида халқ орасидан этнографик манбаларни йиғиш усулларини ўрганиб боради.
Шундай тинимсиз тадқиқотларнинг натижасида у 1971-йили “Жанубий Орол бўйларидаги балиқчиларнинг турмуши ва маданияти”(ХIХ аср охири – ХХ асрнинг 60-йиллари) мавзусида кандидатлик диссертатсиясини Тошкентда муваффаққиятли ёқлайди. Шундан кейин тарих, тил, адабиёт институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаб, этнография соҳасини ривожлантиришга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади. Шу давр ичида халқ орасидан ҳунармандчилик буюмларини, халқимизнинг урф-одат дастурларини, қорақалпоқ халқининг шаклланиши ва турмуш тарзи, халқини турли босқинчиликлардан қўриқлаган ботирларининг тарихи бўйича халқ орасидан манбалар йиғади. Кўп сонли тарихий-етнографик экспедицияларнинг таркибида республикамизнинг деярли барча ҳудудларида бўлиб, оғзаки ҳамда ёзма манбалар йиғишни давом эттиради. Шунинг билан бирга маҳаллий ва марказий шаҳарлардаги музей, архив ҳамда кутубхона фондларидан, адабиётлардан кўплаб илмий манбалар йиғишга эришди. Тўпланган манбалар асосида қорақалпоқ этнографияси бўйича монографлар, илмий мақолалари журналларда, тўпламларда, конференция материалларида эълон қилиниб халқимиз тарихи билан таништиришга ҳам ҳисса қўшди. Шу билан бирга тўпланган манбалар кўплаб тарихчи олимларнинг илмий ишларида, қорақалпоқ халхининг этнографик тарихини ёзишда фойдаланилган1. Шунингдек, А.Ўтемисов тарафидан халқ орасидан тўпланган манбаларнинг кўпшлигини академия бўлимининг китобхонасида сақланиб келаётганлигининг гувоҳи бўлиш билан бирга, ҳозирги тарихчилар, этногрофлар илмий ишларида, китоблар ёзишда улардан фойдаланиб келмоқда2. Атаб айтганда 1970-йиллардаги Чимбой шаҳрининг бозорини ҳамда ундаги кўринишларни чеварлик билан тасвирлаганлигини кўрамиз. Айниқса шаҳар ва унинг атрофларидаги кўплаб одамларнинг уйларида халқимизнинг ўлмас меъроси бўлган эски китапларнинг ҳамда қўлёзмаларнинг сақланиб келаётганлигини таниқли этнограф Х.Есбергенов билан бўлган экспедиция вақтида топганлигини ёзади. Албатта, ушбу меърослар халқимизнинг ўтмишини кўрсатиш билан бирга уларнинг таълимга ҳамда келажак авлоднинг тарбиясига катта эътибор берганлигидан дарак беради.
Айназар Ўтемисов 1977-йилдан бошлаб Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университетида дастлаб катта ўқитувчи, доцент бўлиб ишлаб, 1993-1994-йилларда Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқлари тарихи кафедрасини бошқарди. Айниқса тарих йўналиши талабалари 1984-йилдан бошлаб Миздакхан археологик комплексида археологик-етнографик тажрибалар олиб боряпти. Шу вақтларда ҳам талабаларнинг этнографик амалиётига раҳбарлик қилиб, уларга халқ орасидан маълумотлар тўплаш тажрибаларини ўргатиб келади. Унинг раҳбарлигида кўплаб талабалар этнография йўналиши бўйича диплом ҳамда битирув малакавий ишларини ёқлаб чиқди. Тўпланган манбалар асосида Қорақалпоғистон балиқчилари, Қорақалпоқлар касб-ҳунарларининг турли соҳаларини, халқ турмушида уларнинг ўрни ва аҳамиятини ёритиб беришга эришади.
Айназар Ўтемисов фандаги салмоқли ҳиссалари билан бир қаторда у бир қанча йиллар давомида республикамиздаги юқори ўқув юртларида ёшларга устозлик қилиб иззат-ҳурматга эга, обрўли инсон. Унинг шогирдлари ҳам илм-фан ҳамда таълим соҳасида устознинг йўлини жадал давом эттириб келмоқда. Унинг умр йўли ҳамда бажарган ишлари ҳозирги кундаги ёшларимиз, айниқса илм-фан йўлига қодам ташлаган ҳар бир бўлажак олим учун намуна бўлиб ҳисобланади. Сабаби ёшларга ва шогирдларига таълим-тарбия беришдан толмайдиган, касбининг фидойиси сифатида ҳурматга сазовор бўлди.
Устозимизнинг бугунги кунга қадар мазмунли яшаб келаётган 80 ёшгача бўлган умри давомида нашриётда эълон қилинган меҳнатларининг барчаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг китобхонасида бир неча йиллар давомида халқ орасидан тўпланган манбаларининг қўлёзмалари сақланиб, уларнинг барчаси халқимизнинг тарихига бағишланган. Улар келажакда ҳар бир бўлажак олим учун бебаҳо маълумот бўлиши сўзсиз.
II -Боб. Этнограф олим Айназар Утемисовнинг илмий фаолияти.
2.1. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг балиқчилиқ турмуш маданиятига боғлиқ тадқиқотлари
Жанубий Орал бўйларидаги археологик тадқиқотларнинг натижасида Амударёнинг қуйи дельтасидаги Куюк қалъа, Тўк қалъа ва Хайвон қалъадан ўрта асрларда истикомот қилган халқларнинг тарихига боғлиқ бир нечта археологик қазишма ашиёлари топилди. Буларнинг ишида VI-XI асрларни ўз ишига қамрайдиган деҳхончилик қураллари, балиқ ва кора молларнинг, суйакларининг қолдиқлари, ов тутуш учун қўлланиладиган балиқнинг расми тасвири берилган игна ва бошқалар бор. Шунга қараганда бу қалъаларнинг атирофларида истиҳмот қилган аҳолилар да балиқчилик, чарвочилик, деҳхончилик хужалиги бирга комплекс шаклда олиб борган1.
Шимолий Хоразмда балиқчилик ҳаётда катта ўрин эгаллагани: ҳаққида IХ-ХI-асрларда яшаб ўтган араб географларининг бири Ибн-Русте воҳанинг, шимолий қисмидаги Холиджан деб номланган жой ҳақида «Унда балиқчилар истикомат қилиб, балиқ овлайди ва уни Хорезм атирофларидаги ёрларга сотишга чиқаради»21 деб ёзса иккинчи географ Ал-Истахри «Жайҳун балиқчилар истикомат қилган ёрдаги Хорезм кўлига қуяди»22 деб кўрсатади- Ўзбекстан ССР Илимлар Академиясининг, академиги профессор Я. Г. Гуламов Холиджаннын, қайси ёрда эканлиги ҳаққида айта келиб, у бу ёрда ҳозирги Мойнақ туманининг териториясига туғрири келади деб кўрсатади2.
Жанубий Орал бўйларидаги ёрлар ўзининг табиий-географик хусусиятлари билан ажралиб турадиган еди. Туманнинг ёроксиз ёрлари бир томондан деҳхончилик қилишга мумкинчилик берса, денгиз, кўл ва ирмоқлар балиқ овлашга, у ёрдаги қалиң қамишлар катта шохли қора молларни асрашга қўлай эди. Лекин бу ёрларда деҳкончилик килиш табиий иқлимга боғлиқ бўлди. У даврдаги деҳкончилик шу тумандаги аҳолиларни ғалла билан тўлиқ таъминлаи олмас эди. Шунда хам 1917-йилгача Жанубий Оралдаги қорақалпоқларнинг, хўжалик хаётида чарвачилик, дехкончилик ва ривожланган балиқчилик хўжалиги бирга комплекс турда олиб борилди. 1917-йилдан кейин бу ерларда хўжаликнинг балиқчилик соҳаси асосий ўринни эгалаб, деҳкончилик, чарвачилик ва башка соҳалар бўлса қўшимча турда олиб борилган.
Балиқчилик касиби билан қорақалпоқларнинг эски Қунғирот арисига (чақобчасига) кирадиган уруғлари кўброк шуғулланган. Амударёнинг пастки қуйи ёрининг шимолий –шарқий бўлимининг Орал бўйларидаги Тербенбес, Муйтен бўгет, Тазбесқум, Мерген орал, Ёржан орал, Айирша, Кўкўзек. Янги сўв, Қарабасқум, Жартамақ, Муйтен ўзяк, Аққум ерларда қадимги (олдин) муйтен уруғлари истикомат (яшаб) қилиб келган. Ўлар билан қўшни қулдорлар Катта дарё билан Тербенбес оралигида ва Есим, Кегейли каналларининг қуйи ёрларида истикомот қиладиган эди. Катта дарё билан Толликлар орасидаги ёрларда бўлса балғалилар истикомат қилган. Толликнинг чеб соҳаларидаги Ҳаким ота бўгозидан бошлаб денгизга болган оралиқда қият-ашамайлилар истикомат қиладиган эди1. Қорақалпоқларнинг бу қисмининг хўжалиқ касбида балиқчилик катта ўринда тургани ҳақкида XIX ва XX асрнинг бошларидаги рус татқиқотчиларининг меҳнатларида кўпрок (анча) маълумотлар берилади. XIX асрнинг биринчи яримида Г. Гельмерсон «Қорақалпоқлар катта эмас кема билан Орал денгизини бориб балиқ овлайди» деб кўрсатса, XIX асрнинг иккинки яримида Риза Кули Мырза «Қорақалпоқларда балиқ овчилиқ олий даражада туради» деб кўрсатиб ўтади1. Шунингдек-Жанубий Орал бўйи қорақалпоқларнинг балиқчилик касби 1917-йилда қорақалпоқ шойрларининг асарларида ўзининг кенг ифодасини топади. Қорақалпоқ халқининг XVIII-асрда яшаб ижод қилган таниқли шойри Жийен-жиров ўзининг «Посқан ел» асарида (поёмасида) орал бўйларига кўчиб ўрнашган истикомат қилган қорақалпоқларнинг ночор, қийинчилиқ йағдайлари, балиқчиларнинг турмуш тарзини боглайди2.
Шунингдек XIX асрда истикомат қилган шойир Кунхожа Ибраҳим ўғли ўзининг «Жайлаўым» деган шъерида:
Ота-йурты Туркистаннинг келгели,
Теристөбе, Узынқайыр жайлаўым,
Ержан атаў билан шығысы - Ырза,
Тенгизлерден аўқат еткен жайлаўым,
Балиқ аўлап Тоқтас, Мантық бойынан,
Балиқ шаншып жазда жүрген ойыннан,
Шаншып сайлап жүрип жайын мойнынан,
Ата-бабам аўкат еткен жайлауым» дейди 3.
Балиқчилик касби билан жанубий Оралдаги қазок халқлари хам шуғулланган. Уларнинг балиқчилик билан шуғулланадиган элатлари 1917-йилга асосан Тўқмак ота, Үчсай, Урга, Ақбўткен, Тайлақжеген, Қарабайли ва Катта дарёнинг қуйи оқими бўйларида истикомат қилган. Қазоқлар балиқчиликни Хорезм воҳасига кўчиб келмастан олдин Шимолий Орал ва Каспий денгизининг бўйларида, Орал соҳилларида, Сирдарёнинг қуйи оқимида истикомат қилган вақтлардан бошлаб касб этган(шуғулланган). Уларнинг анча қисми Сирдарёнинг қўйи оқимида, Жанадарё, Қуўандарё Орал денгизинг шарқий бўйларида қорақалпоклар билан бирга балиқчилик қилган1.
Орал балиқчиларининг балиқ овлаш қуроллари билан транспортлари 1917 йилча жуда оддий бўлган. Улар балиқ овлашда асосан тор, йилим (сетка ов), қармоқ, сончиқи (санчиқи), илмак, керчи қуролларидан фойдаланса, ўларнинг асосий кўлиги (транспорти) кема, сал ва чана бўлган. Энди шу балик овлаш куролларига кисқача тўхталиб ўтамиз.
Корақалпоқларда балиқ овлаш учун қадимги замонлардан бери қўлланилиб келадиган қуролларнинг бири саничқи бўлиб ҳисобланади. Ўларнинг қўл саничқи, дарё саничқи деган махсус турлари бўлган. У темирдан ишланиб, уч тилли (икки четки тили узунрок, ўртанги тили калтарок) узунлиги 30-35 см ва ўнинг 3-4 метрлик ёғочтан бўлади. Балиқчилар дарё, ўзак, кўл, денгиз бўйларида кемада, сузуб йуриб , санчиқи билан балиқ овлаган. Айрим вақтларда балиқни кечаси шам ёқиб овлаш усулига эга бўлган. Шам ёқиб кечаси санчиқи билан балиқ овлаганда 3-4 одам булган қемага камишларни майда этиб боғлаган шомни кечаси денгиз бўйида болмаса кўлларга чиқади. Шу одамларнинг биттаси шамди яқиб сувга олавнинг ёруғини тучиради. Шу вақта балиқлар ёругига яқин келади. Балиқчилар ёругига келган балиқларни санчиб оладиган бўлган. А. В. Каўльбарс Жанубий Орал бўйларида бўлган вақтлари олдин (юқарида) айтилган усул билан қорақалпоқларнинг балиқ овлайдиганини кўрган эди. Ў Янги сўвнинг пастки қисмининг ғарб тамонидаги Сариқ оралга қорақалпоқларнинг кечаси балиқ овлаш усули билан кўришга бориб, уларнинг шундай усул билан бир ярым соат ишида 5 сазан, 1 чавақ, 1 шўртан ушлаганин ўз кўзи билан кўрганин ёзади. Бундай: балиқ овлач усули «Жақпайдан» балиқ овлаш усули деб номланган1.
Қорақалпоқлар саничқининг оқимига ва сабина (услагичига) ип боглаб, катта балиқга саничқини отиб, овлаш усулига эга бўлган. Бундай ҳолатда балиқ тамонидан кеманинг ағдарилишига, санчиқининг синишига хавф бўлмаган. Буни балиқчилар «Атпайдан» балиқ овлаш усули деб номлаган.
Шундай балиқ овлаш қуролларининг бири илмак бўлиб ҳисобланади. У хам темирдан ясалиб икки тили бўлади. Унинг бу икки тили хам йуқорига қайирилган бўлиб, тилининг биттаси каттарок бири кичирок бўлади. У хам бир ярим-икки метр масофада отишга мужалланган ёғочдан бўлади. Илмакнинг бир тиллиси хам бўлган. Унинг билан балиқ овлаш усули муз устига кор ёққанда ва қор ёмаган вақтларда хам олиб борилган. Балиқчилар денгиз ва кўлларда муздан тешикча уйиб, унга илмакни солиб (ташлаб) қараб ўтирадилар, илмакдан тушган тешикни кўришга, дам олишга келган булмаса ўтиб бораётган балиқларни балиқчи санчиқ (эпчиллик) билан йўқарига (ташқарига муз устига) кўтариб илиб олади. Бундай овлаш усули «Үңилмей» деб номланган2.
Қармоқ - қаттиқ темирдан ишланган қурл. Унинг балиқчилар орасида илгак қармоқ, деган турлари бўлиб, унинг билан балиқ асосан баҳор ойларида авланадиган бўлган. Илгак қармоқ билан бекира қармоқнинг бир-биридан фарқи бўлмай, қармоқлар ташлаш услуби бўйича озмоз фарқ қилган. Б икки қармоқ узун арқонга (қармоқнинг арка томонига) богланиб солинади. Лақка қармоқнинг ипи оркаликда бир-ярьм икки қулоч аролиқда, бир оралиқдан богланади. Бекире қармоқ сув чуқурудаги ёрга тегар-тегмас бўлиб осилса, лақа қармоқ (икки қармоққа хам хашак илинган) сувнинг ости билан сув йузининг ўртасида осилиб турадиган бўлган. Бундай қармоқлар билан балиқчилар балиқларни денгиз кўл ва дарёнинг, қуяр ёрларидан овлаган. Қармоқ билан балиқ овлавчи одамлар «қармоқчи» деб номлаган1.
Қаза-балиқ овлашда кенг тарқалган қуролланинг биридан ҳисобланади ва дарахт баргидан булмаса нарт қамишдан тўқилиб, унинг билан денгиз ва кўл йокаларидан, дарёнинг ирмоқларидан, денгиз яки кўлларга қуйиб турган ёридаги айрим сўвлардан ва узяклардан балиқ овланада. Эски балиқчиларнинг айтишига қараганда қазанинг турлари кўп бўлган: кўл қаза, жаға қаза, қайчи қулақ қаза, қамич қаза. Бу қазалар бир-биридан узунлиги, балантлиги тамонидан фарқ қилади. Унинг балантлиги бир ярим метрден уч ярим метргача бўлган. Қазани кўпчилик вақтлари икки-уч одам бирикиб тоқиб, «қаза шерик» бўлиб балиқ овлаган. Уни ёз ойларида кунига 2 марта, қиш ойларида бир марта тараб, ичига тушган балиқлар кишкентой чолпи, соничкининг ёрдами билан олинган. Қаза балиқнинг йурадиган йулига игрик-игрик этиб қурилиб, унга кирган балиқ қайтиб чиқа олмайди. Шунинг учун да балиқчилар «қазондаги балиқ балиқ» дейди. Қаза асосан уч бўлакдан туради. Унинг икки бўлаки 10-15 метр, шундай яки чукирлиги 3-10 метр узунлиқда бўлади. У халқимизнинг аввалдан келаётганган қуролларидан бири. Жанубий Орал бўйиндаги элатлар ўзларининг ўтроқ турмуш тарзи даврининг дастлабки қийин вақтларида қаза ташлаб балиқ овлай бошлаган. Бу ҳакида Жийен жиров:
«...Енди қаза тоқыдық,
Услайық деп балиқты...
Одам бойы жерлерге
Апарып салдық қазаңы»2-деп тариплайди.
XIX асрнинг иккинчи яримида Амударёнинг қуйи ёрида ва Жанубий Оралда бўлган золог М. Н. Богданов балиқ овлашдаги қаза қуролининг қорақалпоқларда катта рол тутқанини отаб кўрсатган3.
Балиқ овлашдан ҳисобланган санчики билан кўпинча дарёнинг коп тармоқларида балиқ овланган. Керши уч "ёғачтан уч бурчакли этиб яки яш яғочни егиб овал шаклда ясалади. Бунинг ипдан тўқилган чонтай бўлади. Шунинг билан икки одам бирга балиқ овлашган. Унинг чонтайи сувнинг тўлқинига, оғзи тарафи сув тўлқинига қарши қаратилади, қозиқларнинг ёрдамида кўрилади. Керши солиб балик овлаш жўда қийин бўлган. Балиқчилик кўн бўйи давом етган. Тушган балиқни шу вақтта олмасанг чикиб кетадиган бўлган.
Баспай кўлдаги яки бўлиниб қолган балиқларни овлаш учун кўлланилган. У йилғин, терак яки толларнинг майда бўлаклари юмолоқ, етиб тухум шаклда тўқилиб ясалади. Унинг икки тамони очик, устинги тмони кичик, остинги тамони каттарок бўлган. Бунинг билан бир одам балиқ овлаган.
Балиқчиларнинг ўнимли балиқ овлашда кўлланилган куроллари ов, йлим бўлиб хисобланади. Улар билан денгиз, кўл дарё тармоқларида йил бўйи балиқ овланган. Ов ва йилим олдинги вақтларда кўп ҳолларда кендирдан ясалган ип, кейинроқ ийрлаган пахта ипидан ийналик ва қалақ деган тоқиш кўраллари ёрдамида тўқилган. Овнинг ва йлимнинг тор кўз (майдароқ балиқ учун), катта кенг кўз (ийрик балиқлар учун) деган тўрлари бўлган.
Ески балиқчилар гапига қараганда, эски овларнинг катталиги 5 қулочдан 15 қулочгача, йлимни катталиги 15 қулочдан 20 қулочгача бўлган. Йлим овдан шундайлиги билан ажралиб турган.
Овни тўкиш кўпчилик ҳалотда коллектив турда бўлиб, борган балиқ овлавчи уйнинг хўжалиқ азолари, каттарок йлим ва овларни тўкиш вақтида икки-уч хужаликнинг (ойлнанинг) одамлари иштирок этган. Даслаб ҳар бир ойланинг катта овнинг яки йлимнинг бир қисмини тўқиб, кейин ҳаммасини бириктириб ишлаган. Бундай овларга бир қанча одамлар ўртоқ бўлиб, ов кўпчиликнинг мулки бўлиб ҳисобланган. Кексаларнинг айтишича, елатда катта ёлимларни йигирмалаган авул одамлари биригип тўқиган. Балиқчиларнинг овни ва йлимни тўкишида яна бу қуроллар билан балиқ овлашда ибтидоий -общиналиқ ўндириш қатнашларининг қолдиқларини кўришга бўлади. Бироқ, биз сўз этиб отирган даврдаги федал эксплуатациянинг элементлари патриархат қатнашлар билан яширинган эди. Ов ортачилиқ яки шерик бўлиб балик овлаган балиқчиларга белгили, обройли бой одамлар райс бўлган. Улар буни овланган балиқнинг белгили бир бўлагини ўз фойдасига олиб ўтирган. Бундай одамлар «йлмнинг хони» деган ном олган1.
Балиқшилар шўлпи деган қуралдан да фойдаланилган. Шолпи қазаға тушган, базида ов ва жилимнинг ишидаги балиқларни олиш ушун фойдаланилган. У ёғашдан ямаса темирдан дойра сопақлаў этип ийип ишланади, унинг ёғаштан узун саби (услағиши) ва иптан тўқилган шунтайи бўлади.
Балиқчиларнинг асосий транспорт қуроллари камишдан ишланган дарахт ва толдан бириктирилиб боғлаб ишланган кемалар, шунингдек қиш ойларида чана бўлади.
Камишдан шом этиб боғланиб ишланиб, унинг боши ва орка тамони баландрок, маркази одам утиришга, туришга, эшкакга таяниб хайдашга қўлайроқ этиб ясалган бўлады. Унинг умумий эни икки-икки ярим метр, узунлиги уч-тўрт метр чамсида бўлади. Меҳнаткаш халқнинг кўпчилигига қайиқ етишмайдиган бўлган. Шунинг учун балиқчилар салга овкуролларни йуклаб денгизни йакаларида, кўлда йуриб балиқ овлаган. Камиш сал йуриб балиқ овлаш жуда хафли бўлган. Бунга Бердақ шойирининг кўйидаги қўшиқ сатрлари келтиришимиз мумкин:
Сўў ишинде уўайымсыз гезбеге,
Бир қайық алты жуз салдан жақсырақ1.
Qayiq – baliqchilar hayotida eng ahamiyatli o’rin tutgan transport. Buni mahalliy aholi ustalari oq tol, qora tol, to’rang’il kabi yog’ochlarni ulab yasash usulini bilgan. Uning “ovqayiq” yoki “nareteqayiq” kabi turlari bo’lib ularning kattaligi har turli bo’lgan. XIX asr boshida A.Mеxаyilov O’zining “Каючный промисел на Амударьё” degan maqolasida mahalliy xalq baliqchilari haqida. Uning kengligi har turli, uzunligi, eni, chuqurligi birday bo’lgan ikkita qayiqning topilishi qiyin” dep yozgan edi.35 Bundan tashqari baliqchilar orasida “xivali qayiq” bo’lib, u Xiva o’zbeklari tarafidan ishlangan. Ko’pchilik yoshi katta qayiqchilarning gapiga qaraganda bunday qayiqlar janubiy Oral baliqchilari orasida kam bo’lgan. Sababi, u qayiq katta, og’ir bo’lganligi uchun baliq oviga noqulay bo’lib xar turli yuklarni tashishga qulay bo’lgan, shunung uchun undan daryolarda va dengizlarda baliq tashishda foydalanishgan.
Chana - Qishda muz ustida yurib baliq tutish uchun foydalanilgan. Chana sirpanchig’i suyakdan yasalib, har ikki tarafga sakkiz yarim suyakni yog’och mix bilan qotirib ishlangan. Bunday chanani “suyak chana” yoki unga qo’shilgan transport turiga qarap ot qo’shilsa “ot chana”, xo’kiz qo’shilsa “xo’kiz chana”, eshak qo’shilsa “eshak chana”, qol kuchi bilan tortiladigan chanalar “ qo’l chana” deb atalgan. Bu chanalarning hammasi faqat baliq ovlash uchun transport quroli bolib qolmasdan, baliqchilar xo’jaliq turmishida o’tin, pichan, qamish, tariq va boshqa yuklarni tashishda katta ahamiyatda ega bo’lgan. Lekin bu baliq ovlash tarnsportlari barcha odamga ham yetishavermas edi. Qayiq bo’lsa faqat boylardagina bo’lgan, kanbag’al baliqchilar esa yekan sal tuztib foydalangan. Kambag’al baliqchilarning ov tuzoqlari bo’lmagandan boylarga yollanib baliq ovlar1 edi. Shunining uchun boylar ko’p baliq ovlab dehqonchilik tumanlariga borib sotgan yoki turli ashyolarga almashtirgan1.
Mehnatkash baliqchilar baliq ovlash quroli bilan taaransportining yetarli darajada bo’lmasligidan, ularda baliq ovlash past bo’di. Rus podsholigi Xiva xonligini bosib olishi oldidan Amudaryo quyi oqimidagi har yili ovlanadiga baliq taxminan 50000 pud ni tashkil etar edi. Bu ovlanadigan baliqlar Qo’ng’irot, Chimboy, Xo’jayli, Qilich (Dauqaradagi) shaharlaridagi baliq bozorlariga tushar edi. Har yili Amudaryo qaytgunga qadar 150 dan 300 kemaga qadar sazan, laqqa , suyen, bekire baliqlari ortilib yuboriladigan bo’lgan.
Amudaryoning o’ng tarafi Rossiyaga qo’shilgandan keyingina baliqchilik kasbida baliq ovlash qurollari bilan transportida bir qancha yangilanish boshlandi. Bunga ayniqsa podsho hukumati tarafidan Ural kazaklarining, Amudaryo bo’limiga to’liq yer berilib qo’shilishi katta ta’sir ko’rsatdi. Dastlab Ural kazaklari Petro- Aleksandrovskka yaqin joyga joylashtirildi, Keyinchalik ularning bir bo’limi kamida Orol dengizining janubiy qirg’oqlariga o’tib oldi. Sababi ular Ural bo’ylarida istiqomat qilgan davridayoq baliqchilik kasbi bilan shug’ullanadigan aholi bo’lgan. Aytishlarga qaraganda Oqqal’aga yaqin joyda Berdishqum degan joyga dastlab 50 – 60 xo’jalik uralliklar ornashgan. Berdishqum rayonida baliq ovlash rus administratsiyasi tarafidan taqiqlanganidan, undagi uralliklar, Moynoqda Uchsoyda, Urgege ko’chkan2.
Tarixchi etnograf A. Otemisovning ko’rsatishicha XIX asr oxirida uralliklardan 183 odam Oqdaryoda, 501 odam – Zoyirda, 30 odam - Qiziljarda, 750 odam Moynoq, Uchsoy, Tirgovoy xvostta istiqomat qilgan. Shunday qilib Ural dengizining janubiy qirg’og’ida va Amudaryo deltasi ruslarning ko’proq joylashgan hududlariga aylana boshladi. Bu hol bo’lsa mahalliy baliqchilar bilan birga rus baliqchilarining aralash ishlashiga sharoit tug’dirdi. Qoraqalpoq va qozoqlar rus baliqchilaridan baliq ovlashning yangi turlarini va yangi narete, to’rta ov, daryo yilim kabi qurollarini qabul qildi. Baliqchilar uni to’qishdi va o’rgandi. Shuningdek noldinda bor qurollarga o’zgarishlar kiritildi. Ruslar kelishidan oldin to’r tovon areqoni bo’lmayto’rga tosh bog’langan va qalqasi yekandan bo’lgan. Shuning uchun u to’rlarning tagi tekis kerilib turmas edi. Ruslar kelgandan so’ng yig’irilgan ipda to’rlar to’qish paydo bo’ldi. To’rga tovon bog’lanip, tosh bog’lash to’rning tik ahvolda turishini ta’minladi. Yog’ochdan ishlangan qalqilar tarqaldi. Bu esa baliqchilar mehnatini ancha yengillashtirdi. Sababi, oldingi yekan qalqiga ,2-3 kunda suv singib, to’rni ko’tarib tura olmas edi. Shuning uchun uni tez almashirib turishga tog’ri kelardi. Yog’ochdan ishalangan qalqa esa ko’p chidamli edi.1.
Oldindan bor qarmoqqa o’xshagan qurollarning turlariga ham o’zgarishlar kirib , baliq tutishga qulayroq qilib qayta ishlandi. Masalan, qarmoqlarning boshiga ilgich til ishlandi. Bu baliq ovlash qurollarini qoraqalpoqlar keyinchalik ham to’qib va yasab o’rganganlar. Bu hol baliq ovashning tez rivojlanishiga turtki bo’ldi. 1885-yili to’qmoq ota yarim orolida Qo’shmatog’ qo’tig’ida - 1130, dengizning Tollik va Kichkina daryoga yaqin joylarida - 960, dengizning katta daryoga yaqin joyida -379 oqan to’rlari bo’lardi. Shuningdek bu oqan ovdan boshqa Kichkina daryo tarmoqlarida Abas, Porvan, Aqa degan joylarda - 165, Katta daryoning o’zida - 285, Kokda 41 har turli to’rlar bilan ovlangan. Shunday qilib shu yili yuqorida ko’rsatilgan yerlarning o’zida hammasi bo’lib 3330 har turli to’rlar bilan baliq ovlandi2.
1911-yil yilim, qorg’oshin ov, oqan ov, mahalliy yilim, ko’r qarmaq, sanchiqining soni 13020 ga yetdi. Uning 12685 - dengizda, 324 - daryoda, 11- ko’llarda baliq ovlashda foydalanildi3.
Baliqchilarning transport qurollarida ham bir qancha o’zgarishlar bo’ldi. Janubiy Ural baliqchilarining orasida rus tipida “Будары” deb ataladigan va boshqa qayiqlari tarqaldi. Bu qayiqlarni eng avvalo tarqatuvchilar Uralliklar bo’ldi. Shu bilan birga bunday qayiq yasashni mahalliy ustalar ham o’rgandi.
Baliqchilar orasida yelkan tarqaldi. Bu ham baliqchilar mehnatini ancha yengillashtirdi. Endi qoraqalpoqlar qayiqni harakatga keltirish uchun shamol kuchidan foydalanadigan bo’ldi. Bu esa oqim yoki to’lqinning o’ziga qarab ham shamol kuchidan foydalanib suzish imkonini berar edi. Buni XIX asrda istiqomat qilgan belgili shoir Otesh “Ko’rdim” she’rida bunday tasvirlaydi.
«Көлге барсам ықпа сал жоқ,
Орыс қайығыны көрдим,
Ескек таяўсыз өзи журген,
Көлде ҳәдийсе қайық көрдим»2
Qish oylarida asosiy trasnsport qurollaridan hisoblangan chana ham bir qator o’zgarishlarga uchradi. Endi chananing sirpanchig’i temirdan yasaladigan bo’lib, uning uzunroq kattaroq turlari bo’ldi.
Janubiy Orol Rossiyaga qo’shilgandan keyingi davrlarda baliq ovlash asosiy baliq ovlovchi qayiq bir qancha yaxshilanib, ularning soni yildan yilga ortib bordi. Arxiv materiallarining ko’rsatishicha, 1911-yili har turli sudnolar barkas, plashkaut, budarilarning soni 111 bo’lib, ularning 71-dengizda, 35 daryoda baliq tashish ishiga foydalanildi.
XIX asr oxirlarida Kok ovulida o’zlarining uy xo’jaligi bilan onlagan rus sanoat egalari yashab, ularning qaramog’ida oltmishlab uralli kazaklar 300-400 baliqchi qoraqalpoqlar yollanib ishlagan. U yerda baliq ovlaydigan qayiqlar 300 gacha bo’lib, bir baliq ovlash mavsumida 20-30 ming pudgacha baliq tayyorlangan.
Ko’lning bo’yida baliq ovlashning ravojlanganligining 1888-yili Amudaryo bolimi nachalnining Turkiston General-gubernatoriga «Amudaryoda boliqchilik asosan Ko’lda yuritaladi, bu yerga vaqtinchalik baliq ovlashga keladigan odamlarning soni 3000 ga yetadi, uning uchun Ko’lda starosta kerak>> deb so’ranib yozgan xotidan korishga boladi»1.
Amudaryoning kuyu deltasiga 1876-yildan boshlab kelgan daslabki baliq sanoati bilan shug’ulangan odam-Vanyushkin,1890-yili aka-ukalar Maraevlar, Timofeev, Ulev, Krasilnikov va shunga oqshagan boylarning va yirik sanoatlari paydo boldi. Bular keluvdan qoraqolpoq, kozoqlarni ovlash qirolari bilan taminlashdi . Ular daslab ko’pincha bekire baliqni ovlatib, uning kattaligiga qaramasdan, boshini 40 tangadan qabul qiladigan bolgan. Ular bu ovlangan baliqlarni qishda toldirilgan tuyalar bilan Orendurga yuborib va shu yerdan temir yol shimoliy Rossiyaning boshqada markaziy kanalariga jonatkanlar.
1906-yili Tashkent-Orenburg temir yoli foydalanishga berildi. Bu O’rta osiyo rayonlaridagi sanoatning, shuning ichida Tushlik Orolda baliq ovlash baliq sanoatining, tez surat bilan oshishga ta’sirini ko’rsati. U Orol dengizigan ondirilgan o’nimlarni eksport qilip kopaytirishga sabab boldi. Temir yol o’tkanidan so’ng Januby Orol Kaspiy, qora va Azov dengizidan kop baliqchilar kochib keldilar.
Janubiy Orolda XX asr boshidayoq eng yirik baliq sanoatchilari paydo bo’lib, baliq sanoati jamiyati tuzildi. 1910-yil Astraxan va Kavkaz baliq sanoatchilarini biriktiradigan (Lvov, Roytman, Vanesov va b.q ) “Xiva aksionerlik jamiyati tashkillashtirildi”. 1912-yil Amudaryoning asosiy joyidan “Аральское товартщество” Qom “Черняк” firmasi 4 solindi. Ular ovlangan baliqlarni Orol dengizi va Aralsk stansiyasi orali, undan temir yo’l orqali Rossiyaga yuborib turgan.48 Shuningdek “Черняк” ning Qora Shoqat, Quranli Jingil, Ataliq posti, Tuya tog’, Moynoq, Toqmoq ota, Urga, Bozatov kabi joylarda sanoatlari bo’lgan. Bulardan tashqari janubiy Orolda A.N Makaevning (Cho’michko’lda, Turbenbeste), D.N Morkovning (Qaraterende), Berezniskiyning (Urgede), A. N Makaevning, Goncharovning, Tkachenkoning, Samarskiyning va noshqa boylarning baliq sanoatlari bor edi1.
Bu sanoat egalari ichida Orenburgli Makaev, Markov Orol dengizining shimoliy bo’yidagi temir yo’l stansiyasiga yaqin joyda yashadi. Ular o’zlarining 2000 pud tortadigan katta kemasi bilan baliqchilardan va mayda sanoatchilardan baliq sotib olib, ularni saralab bo’lgandan keyin toza xom muzlatilgan holda boshqa joylarga yuborib otirgan. Bunday sanoatchilik tipidagi baliqchlik bilan mahalliy aholi orasidan chiqqan baliqchilar ham shug’ullangan. Bunga misol sifatida Terbenbesdagi Joldasov Lepesbayni va Talliq volostining 4-ovuliga qarashli Bozatovda o’zining xususiy sholaniga ega bo’lgan Turekeev degan qoraqalpoqni va boshqalarni misol keltirish mumkin.
1912 - 1913 – yillardagi ma’lumot bo’yicha Janubiy Oroldagi Oqbetkeyda-1, Ayirshada-2, Duzli atauda-1, Mergen atauda- 2, Qaraterende-2, Terbenbesda-5, Jalpaqda-3, Toytida-1, Oqqal’ada-6, Tuyatog’da-3, Moynoqda-18, Tompaq atada-2, Uchsoyda-3, Urgeda-4, Bozatovda-3 va Qorajarda-1 baliq sanoatlari joylashgan edi. Bu sanoat korxonalarining ko’pchiligi “Xiva Aksionerlik jamiyatiga” qaragan. U jamiyat 1916-yili o’zining baliq sanoatlarida 527.1 pud baliq mahsulotlarini yetishtirgan. Yetishtirilgan baliqning qolgan bo’limi esa “Чурняк фирмаси” bilan Makaev, Markov, Bereznitskiy, Goncharov, Shaposhnikov, kabi eng yirik boylar sanoatlarida toplangan edi. Bundan tashqari janubiy Orolda yiliga 2 mingdan 15 mingacha baliq tayyorlaydigan sanoat korxonalari bo’lib, ular yuqoridagi yirik sanoat korxonalariga qaram edi2.
Bu baliqchilik sohasida ishlovchilarning ahvoli past darajada bo’ldi. Ularning ko’pchiligi qishi yozi juda yomon qora uylarda, qamishda tuzatilgan yomon chaylalarda yashab kun kechirdi.
Rus tadqiqotchisi, rassom Karazin o’tkan asrning 40-yillarida qoraqalpoqlarning hayoti haqida kuzatishlar olib borib bunday degan edi. Uy xo’jaligiga kerakli bo’lmagan bitta ham kigiz va bitta ham gilam yo’q yana bir uyga kirdik u ham shunday, uchinchi uyga kirsak esa undanda yomon… ayrim kambag’allar qara uy olishga qurbi yetmay qamish qo’sh, yer to’lalarda yashaydi, bunday turar joylarning turlari, ayniqsa qamish qo’shlar qoraqalpoqlarning shimoliy tarafidagi baliqchilik rayonlarida yashagan”1.
Baliqchilarning og’ir ahvoli 1917-yilga qadar qoraqalpoq shoirlarining asarlarida o’zining aksini topib keldi. Masalan XIX asr oxirida XX asrning boshida istiqomat qilgan Umar shoir baliqchilarning ayanchli xolini, qayg’uli turmishini boshida og’irliklarni “ Ayrisha” she’rida quyidacha ko’rsatib bergan.
Мен барсам көлиңниң иши былағай,
Көлге кетти тақыям менен малақай,
Бир аңқылдақ шортан және ылақа,
Он кунде алғаным усы Айырша2.
Балиқчилар шундай қийин турмушда боштан кешириш билан бир қаторда махаллий бойлар билан катта санат эгаларидан да жабир кўриб борди. Шунингдек ўлар бала-чакасининг ва ўзининг кун-кўриши, ўлмас овқат учун бойларга ёлланиб ёримчи бўлиб, малай йуриб ишлашга мажбур болди.
2.2. Айназар Утемисовнинг Қарақалпоқларнинг ҳунар касблари ҳаққидаги тадқиқотлари.
Зироатчилик хўжалигининг ривожи биринчи галда унинг техникавий жиҳозланиши ва агротехник билим даражасига боғлиқ. Қарақалпоқ зироатчилиги асримиз арафасида иисбатан қолоқ моддий-техника базасига эга бўлган эди. Археологик маълумотларга қараганда, бу ерда зироатчилик қуролларининг қўпчилиги, айниқса ер ҳайдаш ва экин ўриш қуроллари минг йиллар давомида ўзгармай ҳозиргача етиб келган1.
Қарақалпоғистонда жамоа ва шахсий хўжаликларда ерга ишлов бериш қуролларииинг анъанавий турлари ҳозир ҳам ишлатилмоқда. Масалан, ерни ҳайдаш да ёғочдан ясалган омоч (баъзи ерларда сипор, азал) каби қуроллар ишлатилади. Омоч бўйинтуриқ ва тиркаш билан молга қўшилган. Ҳайдалган ерии текислаш ва кесакларни янчиш учун тахта мола ёки тишли сих мола (дандана) ишлатилган. Ер ишларида бел, кетмон, капча (кичик бел), ҳосил йиғишда ўроқ ва хирмонда панж-шеха, ёғоч бел, зағома (тир) каби қуроллар 30- йилларнинг ўрталаригача жуда кенг фойдаланилган, айрим жойларда улар ҳозйргача сақланиб келмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида, айниқса зироатчиликда энг муҳим меҳнат қуроллари омоч, кетмон, бел ва ўроқ ҳисобланган. М азкур қуролларнинг маҳаллий турлари бир оз фарқ қилган. Омоч бутун Урта Осиёда деярли бир хилда бўлса-да, табиий-географик шароитга қараб айрим хусусиятларга эга. У икки қисмдан иборат. Яхлит тут ёки ўрик ёғочидан, пасти текис пойли темир ёки чўяндан ясалган тиш (поза) ўрнатилган асосий қисми ва унга тик ҳолда ҳўкиз ёки от қўшиладиган якка шоти беркитилган қисми. Оғир тошлоқ ерларда катта омоч, енгил тупроқли ерларда кичик омоч ишлатилган. Омочга қар аб якка шотининг узунлиги ҳар хил бўлган: 1,75 м дан 2 м гача, Фарғона водийсида 3 м гача, Самарқандда 2,14 м дан 2,8 м гача. Хоразм кундаси бошқа омочлар тишининг бир оз кенг ва ялпоқлиги билан ажралади. Бу эса ерни юмшатибгина қолмай, қатламлаб, ўтларни қирқишга имкон беради. Хоразм кундасининг омочдан афзаллигини асримиз бошларида Н. Н. Александров қайд қилган эди. Шу билан бирга, у икки хил кунда - «ёрма кунда» ва «майда кунда» мавжудлиги тўғрисида хам ёзган. Биринчиси каттароқ бўлиб, шоликор ерларни юмшатишда, ариқ ўтказишда, иккинчиси бошқа барча ер ҳайдов ишларида қўлланилган.
Одатда омочга иккита ҳўкиз, баъзи жойларда от ёки туя қўшилган. Бунинг учун бўйтерак ёғочдан ясалган бўйинтуриқ омочга ўрнатилиб, унга ҳўкизлар қўшилган. Бир қўш ҳўкиз билан бир кунда ўртача 1-2 таноб (ярим гектаргача) ер ҳайдалган. Омоч ерни ағдармай, фақат юмшатганлиги ва бегона ўтларни бирдан қирқмаганлиги учун ер 5-6 марта ҳайдалган1.
Ҳайдалган ерни текислаш ва уруғни сепгач устидан тупроқ тортиш учун мола ишлатилган. Асли икки хил мола бўлган: бири катта, оғир- тут ёки ўрик ёғочидан ясалган, узунлиги икки метргача келади, темир ёки чўян тишлар ўрнатилган (сих, мола, дандана) ва иккинчиси оддий тахтадан (2,5 м ва ундан узунроқ) ясалган, тишсиз мола, қуриқ қатлоқ ва ажриқли ерларда ҳамда шоликорликда ишлатилган. Бу моладан бошқа ер ишларида ҳам фойдаланилган. Лалмикор (баҳори) ерларда моладан ташқари шох-шаббалардан ясалган чапар билан ҳам ерни молалаганлар. Айрим камбағал хўжаликларда омоч кўндаланг ётқизилиб оддий мола шаклида ишлатилган. Молага ҳам бўйинтироқ ўрнатилган қўш ҳўкиз ёки от қўшилган.
Қарақалпоғистонда қадимдан энг кенг тарқалган ковлагич қурол кетмондир. Далачилик ва полизчилик экинларини; чопиқ, қилишда ва суғоришда, боғдорчилик ва узумчиликда, ерга ишлов бериш ва йўлларни тузатишда, қурилиш ва бошқа ишларда кетмон асосий қурол бўлиб хизмат қилган. Кетмонлар шакли, ҳажми ва ишлатилишига қар аб фарқланган. Темирдан ясал ган тўла ёки ярим гардишли кетмонларга тол дарахтидан соп ўрнатилган.
Қорақалпоқларда ер ишларида кўпроқ бел ишлатилган. Қорақалпоқ бели конус шаклдаги учи ўткир икки тепки қулоқли (Сурхондарёда бир тепки қулоқли) темирдан ясалган бўлиб, у аравага тупроқ ёки гўнг ортишда ва далага сепишда, ерга ишлов бериш ва ковлашда, қазув ва чопиқда кўпроқ ишлатилган. Сув иншоотларйни тозалаш да ва суғоришда, пахса қуришда ва бошқа ер ҳамда лой ишларида, енгил бел (капча, белча)дан фойдаланилган.
Кетмон ва белнинг маҳаллий турларини картографлаштириш натижасида қуйидаги хулосага келинган эди: XIX аср охири XX аср бошларида Шимоли-Шарқий Узбекистон (Тошкент ва Фарғона воҳаси)да деҳқончилик асбоб-ускуналари ичида асосан кетмон, Марказий Узбекистон (Зарафшон водийси) туманларида ҳам асосан кетмон; қўшни Бухоро вилояти туманларида кетмон ҳамда бел- ишлатилган; Жанубий Узбекистонда, Хоразмда, Урта Амударёда бел кетмонга нисбатан кўпроқ тарқалган1.
Ерга ишлов бериш асосан ерни бир неча марта омоч билан ҳайдаш, мола босиш, сув ва ўғит беришдан иборат. Кўп асрлик тажриба натижасида маҳаллий деҳқонлар экинларни алмаш лаб экиш йўлини кашф этганлар. Алмашлаб экиш нафақат ўсимликларнинг хусусиятини билишга, балки фаслга қар аб тупроқнинг хусусияти, суғориш имкониятлари ва бошқа зироатчилик сирларини ҳам эгаллаш га боғлиқ.
Дон экинлари Қорақалпоқ хўжаликларида асримизнинг 30- йилларигача асосий ўринни эгаллаган. Буғдой, жўхори, арпа, шоли каби экинлар экилишидан олдин ерлар кузда ишлов бериб тайёрланган. Баҳорда шудгор қилйб қўйилган майдонлар узунасига ва кўндаланг қилиб икки ёки ундан ҳам кўпроқ марта омоч билан ҳайдалган. Уруғ қўл билан сепилган ва унинг устига мола босилган. Дон экилган далалар икки марта суғорилган: биринчи марта энди ўниб чиққан пайтда ва иккинчи марта бошоқ отиш олдидан сув берилган.
Барча дон экинлари, беда ва хашак ўроқ билан ўрилган. Маҳаллий ўроқлар деярли бир хил, фақат катта-кичиклиги ва тиғининг шакли билан фарқланган. Қорақалпоқ ўроғи ўзига хос шакли ва майда тиши билан ажралади. Бундай ўроқлар Дарвоз, Қоратегин ва Езғулом тожикларида ҳам учрайди.
Урилган ғаллани хирмон қилиб от, ҳўкиз ёки эшак билан тепкилаб янчиб шамолга айри, сешоха ёки панж-шоха ва ёғоч белкурак билан совурганлар. Баъзи хўжаликларда ишчи мол етишмаганлигидан шох-шаббалардан ясалган чопар, кичик хирмонларда ёғоч тўқмоқ ёки қулоғоч ва даскун ишлатилган. Хирмон ишларида ғалвир (тир), чигил, супурги, қанор-қоп ва бошқа қурол-буюмлардан фойдаланилган.
Маҳаллий деҳқонлар қадимдан ҳосилдорликни ошириш учун шудгор қилиш, алмаш лаб экиш, партов ерқолдириш каби муҳим агротехник тадбирларга амал қилиб келганлар. Масалан, пахта беда ёки жўхори билан, буғдой, тариқ, жўхори, лобиё ёки мош билан алмаштирилиб экилган1.
Деҳқончиликда фенологик билимлар муҳим аҳамиятга эга. Илмий метереология ва астрономиядан бехабар деҳқон асрлар давомида табиатни кузатиш натижасида оддий астрономия билимлари асосида халқ календарини ишлаб чиққан. Қишлоқ хўжалигида зарур бўлган календарь 90 циклдан иборат бўлиб ҳар фасл 90 кунга бўлинган: баҳорги тўқсон (ҳамал, савр, жавза ), ёзги тўқсон (саратон, асад, сунбула), кузги тўқсон (мезон, ақраб, қавс) ва қишки тўқсон (жаддий,
далв, ҳут). Езги жазирама иссиқ ва қишки совуқ даврлар қатта ва кичик чиллага бўлинган. Баҳорнинг келиши ҳамалдан, жанубий районларда ҳутдан бошланган. Баҳор ойининг кутилиши, яъни деҳқончилик ишларининг бошланиши асли юлдузларга, илк қушларнинг учиб келиши ва бошқа фенологик кузатишларга қараб белгиланган.
Маҳаллий деҳқонлар руҳонийлар иштирокида тузилган рисолага эга бўлганлар. Унда ҳазрат Одам отадан ва Деҳқон отадан бошлаб зироатчиликка оид ҳар хил диний афсона ва ривоятлар, ишлаб чиқаришга оид маслаҳатлар ва айрим талаб лар баён этилган. Деҳқонлар табиий офатлар ва бозор коньюнктураси олдида ожиз бўлиб, турли иримлар ва хурофотларга амал қилиб келганлар.
Қорақалпоғистанда зироатчиликнинг йирик соҳаларидан бири ғаллакорлик ҳисобланган. Бу соҳадаги бош экин буғдойдир, кейин макка ва оқ жўхори, арпа, шоли, сули, тариқ, мош, лббиё ва ҳоказолардир. Асосан уч хил буғдой турлари экилган. Улар ҳўжалик эҳтиёжларини қондирган ҳамда товар характерига эга бўлган, яъни бозорга чиқарилган. Буғдой турларидан «оқ буғдой», «қора буғдой», «лайлак буғдой» тарқалган. Арпа маҳаллий хўжаликларда нафақат отларга ем сифатида, балки камбағал оилаларга нон учун ҳам экилган. Қорақалпоқларда қадим замаонлардан бошлаб жўхори ҳам экилган. Қорақалпоғистанда жўхорининг бир неча турлари: «калтапоя», «йўғонпоя», «узунпоя» ёки «ширинпоя», матхоп, ясмоқ, каттабош кабилар маълум бўлган. Бу ерда шакарқамиш («болчинггириқ») ҳам экилган1.
Жуда оз экиладиган экин тури маккажўхоридир. Жўхори бошоқлари асосан нон ва овқатга ишлатилган, аммо унинг айрим турлари 'молга ем учун махсус экилган («ғовуш»).
Маҳаллий хўжаликларда қадимдан дуккакли экинлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Айниқса мош кенг тарқалган. Нўхот ва лобиё ҳам халқ орасида севимли ҳисобланган. Бой хўжаликларда бир неча махсус дон омборлари (ғаллахона) мавжуд бўлган, кўпчилик деҳқонлар донни қулой шувоқли ўра қазиб, сақлаганлар.
Ун тортиш табиий-географик шароитга қараб фарқланган. Ун сув сероб жойларда сув тегирмонида, ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтирилган «харос» ёки «қаш-каш»да тортилган. Илгари қишлоқларда, айниқса ярим қўл тегирмони ва ёрғучоқлар ҳам кўп ишлатилган.
Деҳқончиликда энг муҳим техник экинлардан ҳисобланган пахта Қорақалпоқ халқининг кейинги бир ярим асрлик тарихида алоҳида ўринни эгаллади. Ҳатто чор ҳокимиятининг ҳукмронлиги даврида экиш қанча кенгаймасин унинг ягона ҳокимлиги ўрнатилмаган. XIX аср охирларида Туркистон ўлкасида суғориладиган барча майдоннинг 6,4 фоизига пахта экилган, холос. Бухоро амирлигида 6,2 фоиз, Хива хонлигида 14,3 фоиз экин майдони пахта билан банд бўлган. Совет мустамлакачилиги ўрнатилгандан кейин аҳвол бутунлай ўзгариб, Узбекистонда пахта яккаҳокимлиги юзага келди. Оқибатда анъанавий зироатчилик хўжалиги бузилиб, фожиали аҳвол пайдо бўлди1.
Қорақалпоқлар энг қадимги даврлардан сабзавотчилик ва полиз экинларини парвариш қилишга ўрганганлар. Уларнинг миллий таомларида полиз ва сабзавот маҳсулотлари алоҳида ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳар бир деҳқон оиласининг томорқасида сабзи, пиёз, лавлаги, қалампир, шолғом, турп каби полиз экинлари, айрим пайкалларда қовун, тарвуз, қовоқ, торра (тарнак) ва бодринг экилган. Асримиз бошларидан картошка, карам, помидор, редиска, бақлажон кабилар кенг тар қала бошлаган. Утган асрда тадқиқотчилар қорақалпоқ қовунларига юксак баҳо берганлар. Бобур асарларига ва бошқа тарихий манбаларга қараганда, ўрта асрларда Фарғона, Бухоро ва Хоразм қовунлари бутун Шарқда машҳур бўлган, ҳатто узоқ Бағдодга жўнатилган. Айниқса дарё соҳилларида экилган қовунлар ширинлиги билан ажралиб турган. Қорақалпоқлар қовуннинг айрим навларини кейинги ҳосилгача сақлай билганлар. Эрта чиқадиган ҳандалакдан тортиб ёзги ва қишги қовун турларигача ҳар жойда ўзига хос хусусиятлари ва номлари билан ажралиб турган. Бутун минтақада ва ундан чеккаларгача қорақалпоқ қовунлари (гурвак, гулаби, бечак, қариқиз, ола қовун, бекзоти ва ҳ. к.) донг чиқарган. Ҳозир ҳам илгаригидек қовун-тарвузлар севимли полиз экинларидан ҳисобланади1.
Чорвачилик. Қорақалпоқлар қадим даврлардан чорвачилик билан шуғулланиб келганлар. Аммо ўтроқ аҳоли билан ярим ўтроқ аҳоли орасида турли хилдаги чорва хўжалиги мавжуд бўлган. Айниқса қўнғирот ориси , ўтроқ ҳолда яшаб чорвачилик билан шуғулланганлар. қабилаларнинг авлодлари чорвадор ҳисобланганлар. Асиресе иришохли қорамалларни кўпроқ боққан. Халқ орасида тарқалган турли афсона ва ривоятларда қўй жаннатдан келтирилган, деб ҳикоя қилинади. Ҳозиргача чўпойлар ўзининг рисоласи ва пирига эга. Уларнинг пири Чўпон ота ҳисобланйб, чўпон бўлиш худонинг марҳамати, шунинг учун у жуда ҳурматли касб деб қаралган.
Экстенсив хўжалик шароитида чорвачиликка эътибор зўр бўлган ва узоқ давр тўпланган амалий тажрибага таянган ҳолда авлоддан-авлодга етиб келган. Элда машҳур чўпонлар авлоди мавжуд бўлган. Камбағал оилалар одатда 10-15 хўжаликка бирикиб атоқли чўпонлардан ёллаб тайинланган ва уларга ёрдамчи сифатида икки-уч ўғил бола ажратилган. Чўпон меҳнати учун шартнома асосида қўй, натура маҳсулот ёки пул билан ҳисоблашган. Эшкининг жунидан хўжаликда зарўр арқон ва ип эшилган, терисидан пойабзал тикилган, меш ҳамда саноч ишлаб чиқилган.
Деҳқончиликда йирик шохли моллардан энг зарур иш кучи сифатида ҳўкизларни алоҳида парвариш қилганлар. Қўйчиликдагидек, йирик шохли моллар ҳам махсус ўтроқ деҳқонларга харид қилинган. Қорақалпоқларда асосан мол гўштини истеъмол қилганлар. Тўй-маъракалар да бузоқ ва ири эркак тоналар сўйилган. Қорақалпоқларда қадимги даврлардан йилқичилик ҳам анча ривожланган. Афсонавий отлар халқ ижодида, достон ва ривоятларда, шоирлар ва бахш илар тилида куйланган. Отлар миниш, юк ташиш, тўйларда кўкбори унаш ва ойланба мусобақага қушиш учун парвариш қилинган. Қорақалпоқларда кўчманчи элатлардагидек йилқилар уюри, яъни биялар тўдаси бўлган ва юқори сифатли от навларига қизиқиш зўр бўлган. Маҳаллий аҳоли айниқса қорабайирк аби навларни парвариш қилган1.
Ҳунармандчилик ва уй рузғор касблари. Жанубий орал бўйларида ўтказилган археологик тадқиқотлар бу ерда иккй минг йиллар муқаддам кенг ривожланган ҳунармандчилик мавжуд эканлигини исботлади. Бу даврда синфий жамиятлар пайдо бўлиб, йирик меҳнат тақсимоти негизида ҳунармандчилик мустақил соҳа бўлиб ажралиб чиққан. Оқибатда ш аҳарларнинг ўсиши, савдо-сотиқнинг ривонсланиши рўй беради. Бутун минтақада йирик шаҳарлар нафақат иқтисодий ва ижтимоий, балки сиёсий ва маданий марказларга айлана бошлаган.
Айниқса IX—XII асрларда ҳунармандчилик кенг миқёсда ривожланиб, Урта Оснёнинг, шу жумладан ўзбек элининг ҳам чет эллар билан иқтисодий-маданий алоқалари авж олади. Маҳаллий ҳунармандчилик халқ хўжалигига зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариб техний ва бадиий жиҳатдан юксак даражага кўтарилади. Хива хонлиги даврида зодагонлар, бой-тўралар ва ҳокимлар эҳтиёжларини қондирадиган ҳаш аматли бинолар, турли зебу-зийнатлар яратадиган касб-ҳунарлар анча ривожланади. Шаҳар ва қишлоқ аҳолисига зарур маҳсулотлар етказиб берадиган ҳар хил ҳунармандчилик соҳалари пайдо бўлади. Одатда ҳунармандчиликнинг энг камида 32 хили мавжуд бўлган аҳоли яшайдиган жойга шаҳар деб ном берилган. 1897 йили бйринчи аҳоли рўйхати вақтида қатта шаҳарларда аҳолининг кўпчилик қисми ҳунармандлар ҳисобланган2.
Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, ўтмишда ўтроқ қорақалпоқлар нафақат қўшни кўчманчи элатлар маҳсулотини истеъмол (харйд) қилувчилар, балки улар учун зарур ҳунармандчилик маҳсулотларини етказиб берувчилар сифатида ҳам намоён бўлган. Шунинг учун маҳаллий усталар кўплаб тери ва жундан, ёғоч ва металлдан, пахта ва ипакдан турли буюмлар, кийим-кечакларни ишлаб чиқиб бозорларда сотганлар. Урта аср ҳунармандларининг яна бир хусўсияти (айрим одатлари бизгача етиб келган) уларнинг муайян ижтимоий ташкилотларга эга бўлишида эди. Бу ўзига хос жамоатчилик анъаналарига таянган махсус уюшмаларга бирикиш эди. Асли мазкур уюшмалар ҳунармандчилик техникаси ва ишлаб чиқариш характери билан боғлиқ ва ўз ҳамкасблари манфаатини қўрйқлаш мақсадида ташкил топган ташкилотлардир.
Қорақалпоқ хунармандчилигининг яна бир хусусияти унинг кўп соҳаларининг бевосита уй-рўзғор хўжалиги билан боғлйқлиги эди. Кўп ҳунармандлар асосий касбйдан ташқари айниқса қишлоқ шароитида (баъзан шаҳарда ҳам) дехқончилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик билан ҳам шуғулланиб келганлар. Уларнинг кўпчилик қисми ўз маҳсулотларини яқин бозорга чртқарибгина қолмай, ишлаб чиқилган маҳсулотига қараб натура билан ҳам ҳақ олганлар (ғалла ёки мол билан). Бундай ҳолат қишлоқ жамоачйлиги анъаналари билан боғлиқ бўлиб, даставвал ҳамқишлоқлар эҳтиёжларига бўйсунган. Уй ҳунармандчилигида ип йигириш, тўқиш, кигиз босиш каби касблар билан шуғулланилган.
Ҳунарманчилик равнақи ишлаб чиқарувчи кучлар ва товар-пул муносабатларининг ривожига, натурал рентанинг пул билан алмашинувига боғлиқ. Янги даврда мазкур жараённинг рўй бериши Туркистон ўлкасида шаҳар ва қишлоқларда бозорларнинг кўпайишида, ташқи савдонинг кучайишида ўз ифодасини топган. Масалан, баҳор келиши билан ҳар йили Хоразм воҳасидан икки мингга яқин туядан иборат карвонлар сафарга чиққан. Россия билан алоқа қилаётган савдогарларни Хоразмда қалачи, Бухоро, Афғонистон ва Эрон билан савдо қилувчиларни бухорочи деб атаганлар1.
Иш қўролларининг оддийлиги, техникавий жиҳатдан қолоқлигига қарамай ўзбек ҳунармандчилигининг кўп соҳалари ниҳоятда юксак санъат намуналари. яратган ажойиб амалий касб-ҳунар сифатида танилган. Шубҳасиз, ҳар бир соҳа ўзининг тараққиёт даражаси, натурал хўжалик ёки бозор билан боғлиқлиги, ташкилий томондан ва ҳажми жиҳатдан ўзаро фарқ қилган.
Ҳунармандчиликнинг қадимий даврлардан энг кенг тарқалган соҳаси темирчилик ҳисобланган. Бу соҳанинг ривожи даставвал маҳаллий хом ашёга боғлиқ бўлган. Узбекистон ўзининг ер қазилма бойликлари, олтин, кумуш, мис, темир кабилар билан илгаридан машҳур. 1913 йилда маҳ аллий ҳунармандлар 72 фоиз металл буюмлар ишлаб чиқарганлар. Металл ишлаб чиқариш 19 та касбга бўлинган.
Ривожланган соҳалардан бири металл қуйиш билан боғлиқ бўлиб, уни кўп жойларда дегрезлйк (яъни «қозон қуйиш») ёки қозончи деб номлаганлар. Дегрез одатда ҳар хил ҳажмдаги қозон, поза (тиш ), чой идиш, обдаста, аспак, шамдон, манқалдон, қорачироқ, арава ғилдирагйга такчуён ёки ҳалқа, жувоз бошмоғи ва ҳоказо ишлаб чиқарган. Баъзан буюртма елим идиш, қандил, келича, нос сўқи ва бошқа буюмлар ҳам қўйилган.
Чўян қуйиш махсус лойдан қурилган босқонли ўчоқ «дастгоҳ» ларда эритилиб, қумдан ясалган асбоб ва идишларнинг ҳар хил қолипларда зарур маҳсулотлар қуйилган. Чўян қуядиган асбоблардан Фарғона дегрезлари қолипларни ясайдиган чорчўп, чарх ва белкурак, исканжа, лавгир, латтош ёки товонча, сихча, таган ак (тевонак), тарнов (шовва), чаноқ ва чанағамбир, чўмич, энтахта, чироғ ва ҳоказаларни ишлатадилар.
Умуман металл буюмлар ишлаб чиқариш ҳунармандчилиги асосан тўртта йирик соҳага бўлинган: темирчилик, заргарлик. мискарлик ва тунукасозлик. Шулардан энг қадимийси ва барча металл иш лаё чиқариш соҳаларига зарур қурол ва даетгоҳлар, халқ хўжалиги, айниқса деҳқончилик қуроллари, уй-рўзғор буюмлари етказиб бериб турган соҳа темирчиликдир1.
XIX аср охирлари XX аср бошларида қорақалпоқ темирчилиги шунчалик ривожланганки, унинг ичида меҳнат тақсимоти асосида мустақил соҳалар юзага келган. Масалан, уй-рўзғор буюми ва эркак сарпаси таркиби ҳисобланган ўзбек пичоғини махсус пичоқчилар, қулф-калигни қулфчи ёки қулфгарлар, игна-бигизни игначи ёки игнасозлар, ҳар хил асбоб ва буюмларни чилангap, анжомасоз, михгар, наълчи, тақачи каби темирчи усталар ясаганлар. Темирчи йигирмага яқин хилдаги кетмон, турли хилдаги бел, болта, теша, ўроқ, болға кабиларни ишлаб чиқарган. Маҳаллий темирчилар парма асбобларидан 40 га яқин турларини билганлар.
Темирчилик соҳасидаги меҳнат тақсимотидан ташқари айрим туманларнинг муайян темир маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича донғи чиққан. Масалан, қорақалпоқлар орасида кенг тарқалган бадиий қилиб ясалган кумғанлар, лаганлар ишлаб чиқаришда айниқса хужайли, манғит, кегейли чимбой усталари ўз маҳорати билан танилган.
Темирчи, пичоқчи, тунукачиларнинг дўконлари одатда бозорда махсус расталарда ёки уйида бўлиб, иш жойи учун (бозорда) улар ҳақ тўлаган. Баъзи буюртма ишларни буюртмачининг уйига бориб бажариш ган. Қишлоқларда иш ҳақи натура (ғалла) билан (ҳосил йиғилгандан кейин) олинган2.
Мискарлик ҳам жуда кенг тарқалган. Масалан, асримиз бошларида қорақалпоқларда 100 дан ортиқ мисқар бўлган. Айрим усталар зўр маҳорат билан бадиий буюмлар ясаганлар. Улар ҳар хил ичимликлар учун идишлар (пиёла, қоса, чой идиш, чойнак), овқат ва сут идишлари (мис лаған, мис товоқ, мис баркаш, лаъли, мис кўза, хумча, қумғон, сотил, оф, тоба, обдаста, тос, лаган, солобча, чйлопчин, кош кул), ҳар хил қутича ва сандиқча, носвой идиш ва ҳоказо ишлаб чиқарганлар. Кўп буюмларга бўрттирилган ёки ўйма нақшлар берилган. Россия хонликларни босиб олгандан сўнг маҳаллий мискарлар ў зига хос самовар ишлаб чиқара бошлаганлар.
Мискарлар хом ашё (тахталанган мис, жез, қизил ёки сариқ мис) ни асосан Россиядан келтирганлар, рух, қўрғошин, кислота, нашатир ҳам ташқаридан етказилган. Одатда идишларни қизил мисдан ясаганлар, нашатир ва туз билан оловда қаттиқ қиздириб, кейин сувга солиб қизартирганлар. Утга солинмасдан ясала диган идишлар (кўзача, коса, пиёла, патнус ва ҳ. к.) ни қалайлаштириб оқлаганлар. Барча манбаларда маҳаллий усталарнинг зўр маҳорат билан бадиий буюмлар ясаганлиги тўғриспда гапирилади. Ҳар хил буюмлар да ўсимлиқлар, геометрик ва ҳайвонлар стилидаги ислимий услубдаги нақш лар ўзининг жозибадорлиги ва юксак савияси билан киши диққатини ўзига жалб қилади.
Қорақалпоқ заргарлиги ҳам қадимий даврлардан ўзининг ажойиб санъати билан кенг танилган. Заргарлик ноёб бадиий асарларининг намуналари кўпгина археологик қазилмалардан топилган. Заргарлар техник жиҳатдан умум металл буюмларини ясаш услубларидан ташқари ўзига хос хусусиятларга ҳам эга бўлганлар. Ҳатто олтин ва кумушни болғалаш, қиздириш, сайқаллаш, пардозлаш, буюмга кўз босиш, тилла суви бериш каби ишларда ўзига хос нозик услуб талаб қилинган1.
Заргарлар бойларнинг буюртмаси билан катта-кичик қимматбаҳо безакларни жуда чиройли қилиб ясаганлар. Улар хон ва беклар учун отларнинг анжомасига олтин, кумуш ва қимматбаҳо тошлардан турли безаклар ҳам ишлаб чиқарганлар. Қорақалпоқ заргарлари бош ва устки кийимлар осиладиган безаклар (дузуг, шавка-ладузуг, таҳядузуг, клитбағи, тумор, аравак, знрак, блазик, юзик кабилар)ни зўр маҳорат бйлан яратганлар. Қулоққа осадиган исирғаларнинг турлари ҳам кўп бўлган: осилчоқли, қўнғироқли зира, анжир болдоқ, куш зира ва ҳоказо. Бурунга осадиган аравак ва латива, сочга тақадиган металл қисмлардан иборат сочпопук (чочпо-пук), найча, пур сочпопук, тиллазулф, кокилли, панжара, кубба; бўйинга ва кўкракка осиладиган безаклар (зебигардон, жавок, базубанд); пешанага тақиладиган тиллақош, тиллабаргак ва ҳар хил туморлар заргарлар томонидан зўр маҳорат билан ишланган.
Қорақалпоқ заргарлари асосан уйида, баъзилари бозорда дўкон қурганлар. Хонларнинг кўшк ва саройларида махсус заргарлик дўконлари бўлган ва у ерда қиммат- баҳо тошлар билан безатилган пичоқ ва қиличлар ясалган. Дўкон жиҳозлари кичкина сандон, бир неча хилдаги болға (чўкич), қайчи, омбур, тутқич, сим ясайдиган кира, кичкина босқонли ўчоқ ва мисдан ясалган баҳандам, аррача ва турли нақш берадиган металл қа ламлардан иборат бўлган. Хива, Бухоро Қўқон заргарлари ўйиб қоракумуш нақшлари беришда зўр маҳорат кўрсатганлар.
Урта Осиё, шу жумладан Россиянинг мустамлакасига айланган Узбекистонда заргарлик ва мискарлик. касблари аста-секин тушкунликка учрайди. Арзон баҳоли завод-фабрика зе,бу зийнат буюмларининг маҳаллий бозорларга кўплаб келтирилиши бу ердаги хунар мандчиликнинг таназзулга юз тутишига сабаб бўлган эди1.
Ҳозиргача кенг тарқалган қадимий касблардан бири: ёғоч буюмлари ясаш ҳунармандчилигидир. Дурадгорлик (йўниғчилик) асли қурилиш касби билан бевосита: боғлиқ бўлган. Маҳаллий усталар ёғочдан ҳар хил ишлаб чиқариш қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, тр ан - спорт воситалари (арава, кема), синч ва устунлар, ой на-эшиклар, сандиқ ва бешиклар, элак ва чарх, эгар ва ҳоказолар ишлаб чиқарганлар. Айниқса от, туя ва эш аклар учун эгар ясовчилик касбй кенг ривожланган. Айрим шаҳарларда (чимбой, кегейли. мўноқ) махсус эгарчилар маҳалласи бўлган.
Бадиий аҳамиятга эга бўлган ўймакорлик дурадгорликда алоҳида аҳампятга эга. Зўр маҳорат билан ясалган эшик ва дарвозал.ар, устун ва шифтлар ҳозиргача ажойиб санъат намуналари ҳисобланади.
Қорақалпоқларда турли ўйма нақшлар билан безатилган жавон, сандиқ ва қутилар, хонтахта ва курсилар, баъзан идиш-товоқлар кенг тарқалган. Нафақат ўтроқ, балки ярим ўтроқ аҳоли орасида ҳам айниқса безатилган жавон ва сандиқлар машҳур бўлган
Уймакорликда асосий асбоб турли хилдаги исканалар ва болралардир. Уйиладиган нақшига қар аб маҳаллий темирчилар ясаган исканалар 30 дан ортиқ бўл-ган. Шу билан бйрга ёғоч буюмларга рангли бўёқлар билан гул ёки расмлар солиш ҳам кенг тарқалган. Дурадгорликда қурилиш ишлари билан бир қаторда жуда машҳур соҳа аравасозлик бўлган. Қорақалпоқ аравалари ғилдираги ва тузилиши билан ўзаро фарқ қилган. Масалан, Кегейлида ўзида 10 дан ортиқ арава ясайиган ва тузатадиган дўконлар бўлган. Аравасоз уста ўз халфа ва шогирдлари билан бир аравани 17-19 кунда ясаган1.
Ёғоч усталари омоч (кунда) , наво, идиш-товоқ, сўқи, кели-қуви, хонтахта ва сўри, ҳар хил дасталар, ўйинчоқлар ишлаб чиқарганлар. Хоразмда махсус усталар чиғир ва сув бўвати, кема ва қайиқлар ясаганлар. Кемасозлик илгари жуда ривожланган бўлиб, бутун Амударёда сузадиган катта-кичик кемаларни асосан Хоразм усталари ясаганлар. Катта кемалар 500 дан 2000 пудгача, ўртачаси 100 дан 500 пудгача ва кичиклари 100 пудгача юк кўтарган. XIX аср охирларида Амударёда 330 та йирик ва юзлаб ўрта ва кичик кемалар сузиб юрган Кемасоз усталар ҳам бошқа ёғоч усталари ишлатадиган асбоблардан фойдаланганлар2.
Дурадгорларнинг иш қўроллари бир неча хил арралар, болта ва тешалар, қачов ва ранда (ўроқ ранда, мужранда, тах тар анда), болға ва турли искана (чўбис- кана, навоискана, омбир ва ҳоказолар) дан иборат ган. Уймакор усталар ҳар хил улги ва қолиплар ҳам тайёрлаганлар.
Ҳар бир ш аҳарда тўқимачиларга зарур асбоблар, бешик, чарх, уй-рўзғор буюмлари ясайдиган уста (харрот)лар бўлган. Улар йўнилган, жимжимадор нақшли бешик. ҳар хил чарх, ўқлов, жуваз, дук, урчуқ, чилим кабиларни ишлаб чиқарганлар. Харротлар махсус камар билан айлантириладиган чархдан, катта-кичик хаткаш (бичқи)" ва исканалардан фойдаланганлар. Эгарчи, тароқчи, элакчи усталар меҳнати тақсимланган.
Дурадгорликнинг муҳим, нозик соҳаларидан бири мусиқа асбобларини ишлаб чиқариш соҳасидир. Маҳаллий усталар зўр маҳорат билан миллий мусиқа асбоблари - дутор, танбур, рубоб, дўмбра, чанг, шинг қувуз, қовуз, най кабиларни ясаганлар. Мазкур асбобларнинг кўпчилиги бадиий қийматга эга бўлиб, уларга садаф ёки суяк қадалган, рангли металлар билан безатилган.
Қурилиш ишлари билан шуғулланувчи усталар ҳам дурадгорлик касбини пухта эгаллаганлар. Қурувчиларни кўп жойларда гилкор (ғишт қуювчи, похса, чупкори)уйлар ва қора уй отавлар курган. Улар барча шаҳар ва қишлоқларда, айниқса пойтахтларда кўп бўлган. Қурилиш ишларида бошқа соҳаларга қараганда мардикорлар, кўмак кўпроқ ишлатилган. Қурилишда банд бўлган усталар бир неча касбга бўлинган: ғишт терадиганлар, пахса урадиганлар (пахсакаш ), қор уй суғувчилар. Иирик иншоотларни қурувчи махсус меъморлар зўр маҳорат ва қадимий анъаналарга эга бўлганлар. Улар миллий меъморчилик санъатини эгаллаб мачит-мадрасалар, минора ва кўшклар қуриш, қадимий биноларни тузатиш ёки таъмирлаш ишларида иштирок қилганлар.
Қорақалпоқ диёрида ҳам энг қадимий ва оммавий ҳунармандчилик кулолчилик касби ҳисобланади. Ибтидоий янги тош давридан бошлаб то ҳозирги кунгача етиб келган бу соҳа ўзининг юксак сифатли маҳсулотлари билан донғи чиққан марказларга эга. Қорақалпоқ кулолчилигининг энг машҳур марказлари турткул, манғит, хужайли, чимбой, кегайли овулларида бўлган. Бу ерларда олий сифатли ва нозик безакли сбпол буюмлар яратилган. Қорақалпоқ сопол идишларти ўсимлик ва геометрик шаклдаги тўқ яшил рангли нақш лари билан ажралиб туради1.
Асосан ишлаб чиқариш услуби ва техникаси, бадиий стили ва характери билан анча умумийликка эга бўлсада, қорақалпоқ кулолчилигида қадимий хусусиятларини сақлаб қолганлар. Кулолларнинг маҳсулотлари нафақат шакллари, балки номлари билан ҳам фарқланган. Масалан, кулолчилик жуда ривожланган қорақалпоқ диёрида қуйидаги сопол маҳсулотлари ишлаб чиқарилган: сутни кувлаб мой оладиган идиш (куви), сут-қатиқ учун кўза ва шокоса, хамир Қиладиган идиш (тоғора), чироқ (дошчира), гултувак (гулоп), ибрик; бешик тувак (дувак), чиғир учун кўза (дигир), ўйинчоқлар, ҳар хил идишлар (бодё, тўй товоқ- ёки потчойи, хум ва ҳоказо).
Уй-рўзғор сопол буюмлари ўзининг шакли билан ҳар бир вилоятда ҳар хил бўлиб, номлари ҳам ҳар хил бўлган. Маҳаллий идиш-товоқлар, чойнак, коса ва пиёлалар кулоллар томонидан яратилган. Аммо чинни идишлар асосан Россия ва қўшни Шарқ мамлакатлардан келтирилган. Бундай нозик чинни буюмлар бой оилаларда ишлатилган. Катта ҳажмдаги сув идиш ва буюм (хум ва тоғора)лар, қувурлар ҳам маҳаллий кулоллар томонидан ишлаб чиқарилган.
Кулолларнинг дўкони (ишхонаси) одатда уйнинг бир хонасида ёки ҳовли яқинида жойлашган. Дўкондаги ишлаб чиқариш қуроллари асосан хумдон ва чархдан иборат бўлгаи. Кулолчилик чархи ҳалқа шаклидаги иккита катта-кичик тахта вертикал ўқдан иборат бўлиб, ўқнинг пастки қисми тош ёки ёғочдан ясалган тагдош (тош кунда) га ўрнатилган. Юқори қисмидаги кичик ёғоч диск (каллачарх, сартахта, каллак) ни уста ўтирғич (отёғоч, асяк) да ўтириб, пастки катта дискни оёғи билан айлантириб юқоридагисига лой қўйиб идиш ясайди. Идиш тегишли ш аклга келгач, чархдан пичоқ ёки ўроқ билан кесиб олиб, ҳовлида қуритишга қўйилади. Қуриган буюм бўёқ билан сирланиб, хумдонга солиб пиширилади1.
Дўконда мазкур асбоблардан ташқари бўёқ ва сир тайёрлаш учун турли ҳажмдаги бир неча қозон, қўлтегирмон (ёрғичоқ), кичкина сўқи, элак, мўйқалам, тароқ, махсус пичоқ (кажкард) ва бел ҳам бўлган. Катта хумлар қўлда ясалган.
Илгари ҳар бир ҳовлида ўрнатиладиган тандирни махсус усталар - тандирчилар ишлаб чиқарган. Уни ясашда ёғочдан ишланган товонча (тишлик), сополдан пиширилиб ясалган чундак қўлланилган. Тандирчилар бир ёки икки пеш (лой тасма) дан иборат нимча тандир, уч-тўрт пешли сомсаназ тандир. новвой тандир ва тўй-маъракалар учун кўплаб нон ёпиладиган тандирлар тайёрлаганлар. Тандир тайёрланган жойида уч-ўрт кун қуритилиб, аравада бозорга чиқарилган ёки дўконнинг ўзида харид қилинган.
Деҳқон хўжаликларида хотинлар пахта толасидан ип йигирганлар ва оддий дастгоҳда газлама тўқиганлар. Толани оддий чархда тозалаб ип йигирганлар. Чархда тайёрланган калавадан уй тўқиш дастгоҳида бўз тўқилиб, оқ, сариқ, жигарранг ва бошқа рангларга бўялган, унд ан қўлда ҳар хил кийим-кечаклар тикилган. Баъзан уйда тайёрланган калава ва газламалар яқин бозорларга чиқарилган ёки махсус савдогарларга харид қилинган.
Қорақалпоқларда ипак газламани тўқувчи (жаммоб) усталарнинг ўзлари бўяганлар ва читгарлик қилганлар. Улар рангли ипак газлама (турма), гулли нақш берйлган рўмол (мадали белбоғ, шолрўмол) тўқиганлар. Энг кенг тар қалган нақшлардан аноргул, тол барги, қизилгул, шох, каштачилардан қабул қилинган палак ва ҳоказолардир2.
Тикувчилик билан фақат айрим усталар шуғулланган. Чунки кўп оилаларда кийим-кечакни уйда аёлларнинг ўзлари қўлда тикканлар. Шундай бўлса ҳам айрим овулларда махсус чопон тикадиган кишилар (чопондўз, жамадўз) бўлган. Чопонлар материали, гули ва ранги билан ажратилган.
XX аср бошларида Туркистон ўлкасида дастлабки тикув машиналари («Зингер» фирмаси маҳсулоти) пайдо бўлди. Оқибатда янги ҳунармандчилик касби-машиначилик юзага келади, ҳатто машинада тикиладиган бадиий каштачилик соҳаси туғилади.
Қорақалпоқ овулларида махсус усталар теридан пўстин ва бош кийимни тикиш билан шуғулланганлар. Бундай усталарни пўстиндўз, телпакдўз, чўгирмадўз деб атаганлар, пўстинни ошланган қўй терисидан жунини ичкари қаратиб, сариқ рангга бўяб тикканлар. Қишки бош кийимлардан қорақалпоқ чўгирмаси бошқа халқларнинг телпагидан бир-биридан анча фарқ қилган. Аммо ишлаб чиқариш қуроллари (ошлайдиган бичадиган ва тикадиган) бир хилда бўлган.
Қорақалпоқларда бошқа Шарқ халқларидек ҳурматли меҳмонларга сарпо кийгизиш одати қадимдан сақланиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |