133
5. Билвосита усуллар-иқтисодиѐтни тартибга солишнинг иқтисодий восита ва шакллари.
Асосий адабиётлар.
1. Каримов И. А. Ўзбекистон бозор муносабатларига утишнинг узига хос йули. Т. , «Ўзбекистон» 1993 йил.
2. Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. Т. , «Ўзбекистон» 1995 йил.
3. Радаев В. В, Бузгина А. В. Экономика переходного периода. М. , 1995 йил.
4. Шишкин А. Ф. Экономическая теория. М. , 1996 год.
5. Улмасов А. Шарифхужаев. Иқтисодиѐт назарияси. Дарслик. Т. , «Меҳнат» 1995 йил.
6. Шодмонов Ш. ва бошкалар. Иқтисодиѐт назарияси. Ўқув кулланма. Т. , «Молия» 2002 йил.
7. Тожибоева Д. Иқтисодиѐт назарияси. Ўқув кулланма. Т. , «Шарк» 2003 йил.
25-мавзу: АХОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ.
Режа:
1. Ахоли даромадлари ва унинг таркиби, турмуш даражасининг
курсаткичлари
2. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниклаш.
3. Давлатнинг ижтимоий сиѐсати. Ўзбекистонда ижтимоий сиѐсатнинг асосий йуналишлари.
Ушбу мавзуда ишлаб чиқариш натижаси миллий даромаддан ахолининг оладиган улуши, иш
хаки ва бошка
даромадларининг иқтисодий мазмуни, бозор иқтисодиѐти шароитида даромадларнинг тенгсизлиги ва унинг асосий
сабаблари тахлил килинади.
Ахоли даромадлари макроиқтисодий
курсаткичлардан бири булиб, муайян вақтда, яъни бир йилда топган пул
даромадлари ва махсулотлар йигиндисидан иборат булади.
Ахолининг истеъмол даражаси бевосита унинг даромадлари билан белгиланади.
Турмуш даражасини
белгилайди ва унинг бахолаш мезони хисобланади.
Ахоли даромадлари манбаи куйидаги омиллардан ташкил топади:
1. Иш хаки;
2. Меҳнат хаки;
3. Тадбиркорлик даромадларидан олинадиган даромад;
4. Нафака;
5. Пенсия;
6. Стипендия;
7.
Капиталдан фоиз;
8. Дивиденд;
9. Рента шаклида
оладиган даромадлари;
10. Кимматли когозлар;
11. Кучмас мулкдан келадиган даромад;
12. Мулкдан;
13.
Кишлок хужалик махсулотлари;
14. Хунармандчилик буюмларини сотишдан;
15. Ижарадан;
16. Турли хил хизматлар курсатишдан ва бошкалар.
Иш хаки пул шаклида ва натура (махсулот, буюм) куринишда берилиши мумкин. Натура меҳнат хаки хисобига
бериладиган ва уй хужаликларида шахсий истеъмолчи учун ишлаб чикариладиган махсулотларидан иборат булади.
Ахоли даромадлари хисобидан кундалик шахсий истеъмолчи учун зарур булган
сарф-харажатлар копланади,
режалаштирилган максадларига сарф килинади ва истикболдаги ниятлари учун жамгарилиб борилади.
134
Ахоли даромадлари даражасига бахо беришда номинал ва субьектив ихтиѐрида булган ва реал даромадлар асос
килиб олинади.
Номинал даромад ахоли томонидан маълум вакт оралигида олинган пул даромадлари микдори хисобланади.
Реал даромад-ахоли номинал даромадларининг товар ва хизматларни сотиб олиш лаѐкати хисобланади. Реал
даромадга номинал даромад суммасидан ташкари нарх даражаси, соликлар ва бошка омиллар таъсир килади.
Do'stlaringiz bilan baham: