90
Мамлакатда иқтисодиѐтни ривожи, ахолини иш билан бандлиги, халкнинг турмуш даражасини яхшиланиши,
фан – техника тараккиѐт инвестициялари билан бевосита боғлиқ булиб колмокда. И.
Каримов инвестицияни
мохияти хакида шундай деган эди, «Инвестиция баъзасини ривожлантириш ва чукурлаштириш ислохатларимиз
стратегиясининг жуда мухим шартидир. Иқтисодиѐтни таркибий жихатдан кайта куриш экспорт имкониятини
кенгайтириш сохасида белгиланган йуналишлар кучли инвестиция сиѐсатини утказиш билангина руѐбга чикади» (И.
Каримов «Ўзбекистон иқтисодий сиѐсатининг устивор йуналишлари Т. 19993 й. )
Республикада инвестицион мухит яратилди, курилиш вазирликлари, идоралари ва
бошкармалари урнига
корпорациялар, уюшмалар концернлар каби тузилмалар ташкил этилди.
Энг инкирозли хисобланган давр (1993-94 йилларда) ҳам жамгармалар курсаткичи ялпи ички махсулотга
нисбатан 14 фоиздан пастга тушмади Ҳозирги пайтда бу улуш 17 фоиздан юкоридир.
1990 йилда инвестицияларнинг умумий улушида корхоналар маблагларининг улуши 40% дан кам булган булса,
1993 йилда 60% 1997 йилда 80%га етди. Инвестиция микѐси жихатидан икки: микро –уй хужалиги, корхона, фирма,
ҳамда макро-давлат микѐсида амалга оширилади.
Инвестицияни жалб этиш манбаи жихатидан ҳам иккига; ички ва ташки манбага ажратилади уй хужалигида узок
муддат фойдаланиладиган товарлар олиш, уй куриш, квартира олиш, бир томондан оиланинг жамгармалари эвазига
булса, иккинчи томондан кредит хисобига олинади. Корхона, фирмалар инвестициясининг ички манбаи фойда,
амортизация, инвестицион бадаллар булса ташки манба банк кредити, ипотека кредити, инвестиция ва солик (солик
туловини оркага суриш) кредити хисобланади. Давлат ҳам зарур инвестициялар учун ички ва ташки манбалардан
фойдаланади.
Ички манба: облигация, марказий банк кредити, киммат бахо когозлар, жумладан лотереялар ва бошкалар.
Ташки манба:
Четдан олинган кредит, ѐрдам, чет эл инвестициялари (ҳамкорликдаги корхоналарташкил
килиш)дан иборат.
Ўзбекистонда миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришда – миллий захираларни сафарбар этиш ва чет эл
капиталини жалб этишга асосланмокда.
Республикада «чет эл инвестициялари ва хорижий инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тугрисида қонун
кабул килинди.
Вазирлар махкамаси 1996 йилда (март) «Ўзбекистон Республикаси худудида чет эл инвестициялари иштирокида
корхоналар ташкил этиш ва уларни давлат руйхатидан утказиш тартибини такомиллаштириш тугрисида‖ карор
килинди.
2001 йили молиялашнинг барча манбалари хисобидан иқтисодиѐтга 700 млрд сум, карийб 810 млн АКШ доллари
микдорида инвестиция киритилди. Жами сармоянинг 55% м ишлаб чиқаришга сарфланди. Утган 2003 йилда 1,5
млрд доллари инвестция киритилди. Кушма корхоналарнинг фойдасидан олинадиган соликлардан 7 йилга озод
килиш инвестиция дастурида курсатилган.
Янгидан вужудга келтирилган четдан сотиб олинган махсулотларнинг урнини босадиган махсулотлар ишлаб
чикарадиган
корхоналар, ишлаб чиқариш хажмининг 25% ни болалар товарлари ташкил этса, ишлаб чиқариш
бошлангандан 5 йил, корхона устав фондида чет капитали 50% ва ундан юкори фоизни ташкил этса 2 йилга соликдан
озод килинади.
Мамлакатда инвестицияни зарурлигини ифодалаб И. Каримов шундай деган эди, ―Бир оддий хакикатни яхши
тушуниб олиш керакки, Ўзбекистонга киритилаѐтган инвестициялар, айникса тугридан - тугри келаѐтган сармоялар
окими хар бир киши, умуман жамият хаѐти учун сув ва хаводек зарур‖ (И. Каримов «Ватан равнаки учун хар биримиз
масъулмиз» 19 феврал, 2001 йил).
Мамлакатда бой табиий ва меҳнат ресурслари билан биргаликда сиѐсий баркарорлик инвестицион иклим, албатта
чет эллик инвесторларни ҳамкорлик килишга ундайди.
Жамиятда ишлаб чиқариш узлуксиз ва такрор равишда амалга ошиб боради. Ишлаб чиқаришнинг пировард
натижаси ЖИМ ѐки ЯММ куринишда хисоб-китоб килинади. ЯММ махсулот таксимланади У, аввало чиқаришда
сарф килинган ишлаб чиқариш воситаларини кетган кийматини ажратиб олинади, колган кисми эса СММ ни ташкил
этади СММ сотилгандан кийин СМД даромади ташкил этади. СМД даромаддан жамият учун ва унинг аъзоларини
эхтиѐтларини, кондириш таъминланиб борилади.
СММ=ЯММ-Аа
91
СММ нинг жамият аъзоларига уларнинг даромади сифатида теккан кисми миллий даромад (МД) деб юритилади
миллий даромад жамият микѐсидаги барча даромадлар йигиндисидир, у нисбатан янгидан хосил килинган махсулот,
лѐкин унинг пул шаклида ифодаланишидир.
Ана шу МД- хисобидан халкни истеъмоли кондирилади ва унинг бир кисми жамгарилиб борилади.
Истелъмолни бозор оркали амалга оширилади. Истеъмол бозори – ахоли истеъмоли учун зарур булган товар ва
хизматларни айирбошлаш маконидир. Истеъмол бозори турли – туман савдо шохобчаларини, давлат кооператив
соавдоси, дехкон бозори ва чайков бозорини уз ичига олади.
Истеъмол бозорида харидорлар факат фукоралардан иборат булмайди, харидорлар
таркибига ахолига бепул
хизмат курсатувчи корхона ва ташкилотлар (касалхона, етимхона, болалар богчаси, кариялар уйи ва бошкалар) ҳам
киради.
Улар ҳам кенг истеъмол буюмларининг истеъмолчиларидир истеъмол бозорида хар хил хизматлар (маданий,
тиббий, техникавий) ҳам сотилади. Истеъмол бозорининг хажми унда сотиладиган товарларнинг яъни суммаси
(масалан товар обороти) билан белгиланади.
Истеъмол товарлари катъий давлат нархлари, назорат килинадиган нархлар ва эркин нархларда сотилади.
Истеъмол бозори узининг холатига караб 2 хил булади. туйинган бозор ва такчил бозор ѐки оч бозор.
Туйинган бозорларда халк истеъмоли товарлари талабга етарли микдорда ва сифатли булиши лозим. Такчил
бозорда эса товарлар сурункасига истеъмолни кондираолмайди, унинг бахоси юкори булади.
товарлар бахосининг
юкорилиги ва такчиллиги натижасида истеъмолчини ижтимоий химоялаш зарурати келиб чикади. Иктисодчилар
томонидан «Истеъмол савати» ва унинг киймати аникланади «Истеъмол савати муайян озик-овкат, саноат моллари ва
хизматларнинг тирикчилигини таъминлашга маълум даражада етарли булган микдорини курсатади бахоларни
тухтовсиз ошиб бораѐтган Ҳозирги шароитда ахолининг курган зарарини коплаш учун хукумат томонидан
мамлакатда «Истеъмол савоти» таркиби аникланади ва уни куллаш таклиф этилади. Мисол учун Ўзбекистонда 1992
йилда «Истеъмол савати» да давлат томонидан белгиланган чегараланган нархларда 12 хил товарлар ахолига етказиб
берилган булса, 1993 йилда бу товарлар микдори 7 тага камайтирилди. Демак «истеъмол савати»даги махсулотлар 5
хилга камайди. Шуни айтиш керакки, баъзи ривожланган мамлакатларда «Истеъмол савати» умуман кулланилмайди,
чунки уни иқтисодиѐтга салбий таъсир этувчи томонлари ҳам бор.
Макрокуламда истеъмолни урганишимиз учун оралик истеъмол ва пировард истеъмол ва пировард истеъмол
тушунчаларини фарклай билиш зарур. Пировард истеъмолда товар ва хизматлар истеъмолчилар
томонидан тула
истеъмол килинади ѐки товар хизматларнинг харакати пировард истеъмолда тугайди.
Оралик истеъмолда бир ишлаб чикарувчининг тавар ва хизматлари кейинги ишлаб чикарувчи томонидан меҳнат
предмети сифатида фойдаланилади ва яна ишлаб чиқариш жараѐни давом этади.
Истеъмол функцияси даромадлар билан узвий боғлиқдир. Даромадлар купайиб бориш билан истеъмол ҳам
купайиб боради.
Истеъмол бозорини бозор конъюктураси талаблари асосида тулдириш Ўзбекистон макроиқтисодиѐтининг
долзарб муаммоларидан биридир маълумки, Ўзбекистонда истеъмол килинадиган тайѐр махсулотларнинг 70% дан
купроги собик итфокдош республикалардан ҳам чет эллардан олинар эди. Ҳозирги пайтда бу муаммоларни хал этиш
жуда ҳам кийинлашиб кетди хатто товар айирбош килиш ҳам халкаро бахоларда, жахон стандартларига мослаштириб
борилмокда макрокуламдаги истеъмол вазифасини урганишни талаб килади.
Жамгарма функцияси – жамгарма – бу мамлакат ѐки фирмалар ихтиѐридаги турли мажбурий туловлар чегириб
ташланганда колган даромаднинг бир кисмидир. Жамгарма истеъмол максадида ишлатилмайдиган даромаддир
жамгарма функцияси даромадлар билан жамгарма харажатларининг узвий боғлиқлигини курсатади жамгарма
функцияси ва унинг графигини ишлаб чиқариш ва истеъмол ѐрдамида аниклаш мумкин. Соликлар тулангандан
кейин колган (Д) истеъмол (С) ва жамгарманинг йигиндиси (S) тенгдир.
DI=C+S ишлаб чиқариш истеъмол ва жамгарма микдори.
Ишлаб
чиқариш
хажми
ва
даромад
(СММ=DI
млрд
доллар(1))
Истеъмол (С) млрд доллар (2)
Жамгарма (1)-(2) млрд доллар (3)
(1) 370
375
-5
(2) 390
390
0
(3) 410
405
5
92
(4) 430
420
10
(5) 450
435
15
(6) 470
450
20
(7)490
465
25
(8) 510
480
30
(9) 530
495
35
(10) 550
510
40
Соф миллий махсулот узгариши даромадни узгариб бориши билан истеъмол ва жамгарма ҳам узгариб боради.
Истеъмол (С)
Жамгарма (S)
АРС = ---------------------
АРS = -----------------------
Даромад (УД)
Даромад (УД)
Уй хужалиги кишиларининг бойлиги 2 кисм бойликдан иборат булади.
1. Узок муддат ишлатиладиган мол-мулклар (уй-жой, автомобиль, телевизор, совутгич ва хакоза)
2. Уй хужалигининг молия маблаглари (накд шахсий хисобдаги жамгармалари, акциялар,
облигациялар,
нафакалар).
Do'stlaringiz bilan baham: