Назорат саволлари
1.
Ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш шакллари.
2.
Корхоналарни йириклашувини характерловчи кўрсаткичлар.
3.
Корхоналарни ихтисослашувини характерловчи кўрсаткичлар.
4.
Корхоналарни комбинациялашувини характерловчи кўрсаткичлар.
5.
Корхоналарни кооперациялашуви характерловчи кўрсаткичлар.
23
IV БОБ. ИЛМИЙ ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ОМИЛИ СИФАТИДА.
4.1. Илмий-техника тараққиѐти мазмуни ва ишлаб чиқариш самарадорлигини
оширишда унинг аҳамияти.
Илмий-техника тараққиѐти - фан ва техниканинг ягона ўзаро бир-бирини
тўлдириб, ривожланиши асосида ишлаб чиқариш ташкилий даражасининг,
технологиясининг, меҳнат воситалари ва қуролларининг доимий равишда янгиланиб
ва такомиллашиб боришини таъминлашдир. Илмий - техника тараққиѐти ишлаб
чиқаришни ташкил қилишга, ишлаб чиқариш кучлари элементларига чуқур ўзгариш
киритадики, натижада ишлаб чиқариш муносабатлари ҳам ўзгаради. Ўтиш даврида
илмий-техника
тараққиѐтини
жадаллаштириш
корхона
иқтисодиѐтини
ривожлантиришнинг муҳим вазифаларидан бири. Ягона техника сиѐсати – илмий -
техника тараққиѐти ва ютуклари ижтимоий иқтисодий муаммолар ечимини
умумлаштиради.
Илмий-техникавий фаолият фаннинг ишлаб чиқариш кучларига айланиш
жараѐнларини амалга оширади, илмий натижалар техник ечимларга айланади, техника,
технология ва материалларнинг янги турларини яратади ва ўзлаштиради. "Фан-
техника-ишлаб чиқариш-ишлатиш" ягона мажмуи яратилади. Фаннинг ишлаб чиқариш
кучларига айланиши, фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг алоқаларини кескин
жадаллаштиради. Фан ўз ривожланишида амалиѐтдан ўсиб кетиб, техникавий инкилоб
учун шароит яратади. Ўз навбатида техника ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши
илмий-тадкикотлар ўтказиш ва унинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни
жадаллаштиради ва рағбатлантиради. Фаннинг ишлаб чиқариш кучларига айланиши,
ишлаб чиқариш кучларининг учинчи элементи эканлигини англатмасдан, балки
меҳнат жараѐнида ишчи кучидан унумли фойдаланишни билдиради. Фан ишлаб
чиқариш кучларининг барча элементларини бойитади, жамиятнинг моддий техника
базаси ривожланишига таъсирини кучайтиради.
Фаннинг ишлаб чиқариш кучларига айланиши жараѐни нафақат фан ва
техника, иқтисодиѐт ривожланишида ўз аксини топади, балки жамиятнинг асосий
ишлаб чиқариш кучи-инсоннинг такомиллашувида ҳам намоѐн бўлади. Илмий техника
тараққиѐти ходимлар олдига юқори талабларни кўяди, улардан юксак билим, ҳар
томонлама тайѐргарлик ва ижодий интилишларни талаб қилади. Илмий-техника
тараққиѐтининг муҳим хусусияти илмий-техника инкилобида ифодаланади. Яна бир
хусусияти эса унинг иқтисодиѐт мажмуининг ривожланишига таъсирида намоѐн
бўлади. Илмий-техника тараққиѐти иқтисодиѐтнинг, саноатнинг тармоқ таркибига,
мутаносибликка, ишлаб чиқаришнинг турли шакллардаги корхоналар пайдо бўлишига
ва уларда ихтисослашув ва кооперациянинг ривожланишига таъсир қилади. Унинг
масштаблари ва ишлаб чиқаришнинг янги даражаси юқори сифатли маҳсулот ишлаб
чиқариш учун имконият яратади. Буларнинг барчаси ишлаб чиқариш самарадорлиги
кўрсаткичларида ўз аксини топади (маҳсулот ҳажми, меҳнат унумдорлиги, таннарх,
24
фойда ва рентабеллик). Илмий-техника тараққиѐтини жадаллаштириш, унинг
самарадорлигини ошириш ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун шароит яратади.
Илмий-техника тараққиѐтини жадаллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири
меҳнат фаолияти жараѐнида инсон билан техниканинг ўзаро муносабатлари
ўзгаришидир.Технология жараѐнида ишчилар кўпрок мувофиқлаштирувчи, созловчи
ѐки дастурчига айланиб колмокда. Унинг меҳнатининг мазмуни ва ҳарактери
ўзгармокда, ижодкорлик ва изланувчанлик вазифалари кўпаймокдаки, бу жисмоний ва
аклий меҳнат орасидаги фаркни кескин камайтиради. Ходимларнинг малакасига
талаб кучаймокда. Илмий-техника тараққиѐти ишлаб чиқариш кучлари ва меҳнат
унумдорлиги даражасини оширади. Иш вактини камайишини таъминлайди,
кишиларнинг бўш вактларини кўпайтиради, шахснинг ҳар томонлама гармонал
ривожланишига имконият яратади. Илмий-техника тараққиѐтининг таъсирида аввало
автоматлаштиришда, янги технологияда, ишлаб чиқаришни ташкил қилишда меҳнат,
унинг моҳияти, шароити ва ҳарактери тубдан ўзгаради. Яхши ташкил килинган
малакали меҳнат янги техника ва технологияни яратиш, ишлаб чиқаришни ташкил
қилишни такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш учун ижодий энергия
беради. Бозор иқтисодига ўтиш муносабати билан кадрлар профессионал
малакасининг ортиши илмий-техника тараққиѐтини янада жадаллаштиради.
Жамият ишлаб чиқариши икки йўл билан, яъни экстенсив ва интенсив
ривожланиши мумкин. Ривожланишнинг экстенсив йўли мавжуд технологиянинг
ишлаб чиқаришни ташкил қилиш усулларининг кенг таркалишига асосланади. Бу йўл
ишлаб чиқаришнинг барча элементларининг мутаносиб ривожланишини, бунга
кўшимча маблағнинг жалб килинишини назарда тутади. Ривожланишнинг интенсив
йўли самарали ишлаб чиқариш воситаларининг, технология жараѐнларининг
кўлланиши, илмий-техника тараққиѐти ютукларида меҳнатнинг илғор усулларидан
фойдаланишни такозо этади. Бозор иқтисодиѐти талабларига мос келувчи, илмий
техника тараққиѐти негизида пайдо бўладиган ривожланишнинг интенсив йўли икки
боскичда амалда оширилади. Биринчи боскичда ишлаб чиқаришда битта ресурснинг
тежалишига (масалан, ишчи кучининг) бошқа ресурслар (меҳнат қуроллари ва
воситалари) ҳисобига кўшимча харажатлар қилиш билан эришилади. Масалан, ҳар
қандай корхонада ҳам меҳнат унумдорлигининг ўсиши, ишчи кучининг тежалииши
ишлаб чиқаришда механизация ва автоматизация даражасини ошириш ҳисобига
бўлади. Интенсив ривожланишнинг иккинчи боскичида барча ресурслар-ишчи кучи,
меҳнат воситалари ва қуроллари, энергия, табиий бойликларнинг бир-бирлик
ижтимоий маҳсулотга нисбатан тежалишига эришилади. Ишлаб чиқариш
воситаларининг тежалиши нафақат маҳсулот фонд ва материал сарфининг, балки
меҳнат сиғимининг ҳам камайишига сабаб бўлади.
Илмий-техника тараққиѐтининг муҳим омилларидан бири фаннинг
ривожланиши
ҳисобланади.
Ўзбекистонда
фан
ва
технологиянинг
барча
йўналишларида муҳим фундаментал тадкикотлар ўтказилмокда. Бозор иқтисодига
25
ўтиш муносабати билан бу илмий тадкикот ишларини молиялаштиришнинг асосий
манбалари марказлашган капитал маблағлар, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва
янги техникани ўзлаштириш жамғармаси, фан ва техниканинг ривожланиши ягона
жамғармаси, банкларнинг ссудалари ва бошқа инвесторларнинг маблағлари
ҳисобланади. Иқтисодиѐт тармоқларида фан - техника соҳасида ягона сиѐсат ўтказиш
учун, корхоналар, ҳиссадорлик жамиятлари, вазирликлар фойдасидан белгиланган
норматив асосида ҳосил килинадиган фан ва техникани ривожлантириш ягона
жамғармаси тузилган. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш муносабати билан бу жамғарма
илмий техника тараққиѐтини жадаллаштирадиган асосий жамғарма бўлади. "Тадкикот
- ишлаб чиқариш" жараѐнини бу жамғарма орқали молиялаштиришда илмий-
текшириш объектларининг охирги натижа учун масъулияти ва маблағларнинг
самарадорлиги ошади. Фан ва техникани ривожлантиришга сарфланадиган
харажатларни молиялаштиришнинг муҳим вазифаси бу илмий тадкикот ва тажриба
лойиҳалаштириш ишларининг турли шаклларига кетадиган харажатлар ҳажми ва
нисбатини кувватлашдан иборат. Фан ривожланишида, унинг самарадорлигини
оширишда илмий тадкикотлар натижаларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиши,
чикариладиган машина ва ускуналарнинг техник даражаси, уларнинг янгиланиш
сурати муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |