Иклки” кафедраси “мухандислик геологияси ва


Сезилмай-диган 2,5 Микросейсмик тебранишлар



Download 65,5 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi65,5 Kb.
#71264
1   2   3   4
Bog'liq
ЗИЛЗИЛАЛАР

1. Сезилмай-диган 2,5 Микросейсмик тебранишлар. Фақат сейсмографларгина сезади
2. Жуда кучсиз 2,5...5 Билинар-билинмас зилзила. Сезгир одамларгина сезади
3. Кучсиз 5,1...10 Билинар-билинмас зилзила. Тинч турган кишиларгина сезади
4. Кучлирок 11...25 Ўртача зилзила. Юриб кетаётган
одамлар ҳам сезади
5. Анча кучли 25...50 Ухлаб ётган кишилар уйғониб кетади
6. Кучли 51...100 Иморатлар бир оз зарарланади
7. Жуда кучли 101...250 Деворлар ёрилади ҳайкаллар қулаб тушади, дераза ойналари синади
8. Вайронгар-чилик келтирадиган 251...500 Томдаги мўрилар, кўчадаги ҳайкаллар қулаб тушади. Дераза ойналари синади
9. Харобалик келтирадиган 500...1000 Уйлар қулай бошлайди
10. Фалокатли 1000...2500 Кўплаб иморатлар вайрон бўлади
11. Халокатли 2500...5000 Ер юзида катта-катта ёриқлар пайдо бўлади, бузилмаган иморат камдан-кам қолади
12. Катта халокат, фалокат келтирадиган 5000 Ҳаммаёқ бузилиб, иморатлар бутунлай вайрон бўлиб кетади
Зилзилани башорат қилиш имкони
Зилзилани қуйидаги аломатлар бўйича башорат қилиш мумкин:
1) Р-тўлқинлар тезлиги бўйича. Зилзиладан олдин тезлик пасаяди;
2) Ер юзасининг кўтарилиши ёки қияликнинг ўзгариши бўйича;
3) Радоннинг ажралиб чиқиши. Зилзиладан олдин ер ости сувида радон
концентрацияси ортади;
4) Жинснинг электрик қаршилиги пасаяди;
5) Силкинишлар сонининг ортиши.
Сейсмик районларда курилиш ишларини олиб бориш
Сейсмик районларда бино ва иншоотларни зилзилага чидамли қилиб куриш қурувчилар олдидаги асосий масалалардан биридир. Бунинг чоралари антисейсмик чоралар дейилади.
Ҳозир сейсмик районлар учун лойиҳалаш меёрлари ишлаб чиқилган, қурилиш ишлари ана шу меёрларга мослаб амалга оширилади.
Биноларни қуришда уларнинг заминини ташкил этган тоғ жинсларининг таркиби, тузилиши ва физик-механик ҳоссаларига катта эътибор бериш лозим.
Тажрибалардан маълум бўлишича, ҳар хил таркибга, тузилишга ва физик ҳусусиятга эга бўлган жой зилзила пайтида ҳар хил тебранади. Шунга кўра бинолар турли даражада зарарланади.
Иморатлар зилзилага чидамли бўлиши учун антисейсмик белбоғлар қўлланади. Бу белбоғлар ҳозир темир бетондан ишланиб, баланд иморатларнинг қаватлари ва деворлари орасига ўрнатилади.
Иморатларнинг зилзилага бардош бериши конструкция ва антисейсмик чораларгагина эмас, балки қурилиш материаллари ва қурилиш ишларининг сифатига ҳам боғлиқдир. Тошкент зилзиласида асосан хом ғиштдан қурилган иморатлар кўп зарарланган.
Тажриба бундай иморатлар, антисейсмик чораларсиз фақат 7 баллгача дош беришини кўрсатди.
Биноларнинг зилзилага чидаши қурилиш материалларининг сифатига ва уларнинг ишланиш усулига хам боғлиқ. Ғишт орасига ишлатиладиган аралашма сифатли бўлмаса, ғиштни намламасдан терилса, девор чоклари бир-бирига яхши ёпишмайди, чунки қуруқ ғишт аралашма таркибидаги сувни тезда шимиб олади, натижада у қотиш ва ғиштга ёпишиш ҳусусиятини анча йўқотади. Шунинг учун Ўрта Осиё шароитида ғишт девор қурганда ғиштни сувга бутунлай бўктириб ишлатиш керак.
Республика аҳамиятига молик I ва II категорияли иморатларда сейсмик ҳисоб 1 баллга оширилади, яъни шу жойда 6 балл куч билан ер қимирлайдиган бўлса, иморат 7 баллга чидай оладиган қилиб қурилади. Жой қаттиқ жинслардан тузилган бўлиб, иморатлар I қаватли III...IV категорияли бўлса, уларнинг сейсмик ҳисоби жойнинг сейсмик балидан 1 балл кам бўлади.
Download 65,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish