XX асрда дунё харитасидан ғойиб бўлган 9 мамлакат
XX асрда икки жаҳон уруши ва кўплаб маҳаллий низолар дунё харитасини умрбод ўзгартирди. Уруш йилларида ўнлаб мамлакатлар пайдо бўлди ва ғойиб бўлди. Шуниси диққатга сазаворки, XX аср бошига келиб, сайёрамизда атиги бир неча ўн мустақил давлат бўлган. Аср охирига бориб эса, уларнинг сони 200га яқинлашди. Шунга қарамай, янги ҳосил бўлган мамлакатларнинг баъзилари бугунги кунгача етиб кела олмади ва тарих тегирмонига ғарқ бўлди. Don'tPanic у ёки бу сабабларга кўра, XX асрда йўқолган энг машҳур 9 мамлакат ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Нейтрал Мореснет
Мавжудлик даври: 1816-1920 йиллар
Напалеон томонидан яратилган империя қулагандан кейин Европа ўз чегараларини қайта кўриб чиқишига тўғри келди. Ҳозирги Германия ва Бельгия ўртасида жойлашган 3,5 квадрат километр майдонга эга бу кичик ер участкаси чегараларни қайта белгилаш жараёнида ҳеч кимга насиб этмади. Ҳосил бўлган нейтрал ҳудуд Нидерландия ва Пруссия томонидан биргаликда бошқарилди.
Аҳолиси фуқаролиги бўлмаган шахслардан иборат бўлган, бироқ ўз байроғи ва гербига эга давлат 1920 йилгача ҳукм сурди. Ўшанда Биринчи жаҳон урушидан кейин Версаль шартномасига кўра, Мореснет Бельгия таркибига ўтди.
Сало Республикаси
Мавжудлик даври: 1943-1945 йиллар
Сало Республикаси шунингдек, Италия социалистик республикаси номи билан ҳам танилган. Сало Муссолини томонидан бошқарилувчи Италиядаги митти давлат бўлган. Сохта мамлакатни фақат Германия, Япония ва нацистлар блокидаги бошқа мамлакатларгина тан олган. Унда назоратни сақлаб қолиш учун немис қўшинларининг қўллаб-қувватлаши керак бўлган. Республика ҳукумати Италиянинг бутун бир шимолий қисми ва Рим уларга тегишли эканини таъкидлаган, лекин у Гарда кўли бўйида жойлашган кичик Сало шаҳридан бошқарилган. Италия социалистик республикаси 1945 йилда, мамлакатдан сўнгги фашист босқинчилари иттифоқчи кучлар томонидан қувғин қилинганидан кейин йўқ бўлиб кетган.
Бирлашган Араб Республикаси
Бу Миср ва Сурия ўртасидаги, Исроилга нисбатан умумий нафратга таянган қисқа муддатли сиёсий иттифоқ бўлган. Сурия 3 йилдан кейин республика таркибидан чиққан, чунки иттифоқдоши билан баъзи зиддиятларни бартараф эта олмаган. Миср то 1971 йилга қадар БАР дея номланишда давом этган.
Цейлон
Мавжудлик даври: 1505-1972 йиллар
Жанубий Осиёда жойлашган бу мамлакат ҳозирда Шри-Ланка Демократик-Социалистик Республикаси сифатида маълум. Цейлон бой халқаро муносабатлари билан мақтанса арзигулик тарихга эга бўлган, у VII асрдан арабларнинг, кейин эса европаликларнинг савдо маркази бўлган. Цейлонни дастлаб португаллар, кейин эса нидерландлар ва ниҳоят, британияликлар навбатма-навбат бошқаришган. 1948 йилда Цейлон тўлиқ мустақилликни қўлга киритган. 1972 йилда Цейлон ўз номини Шри-Ланкага алмаштирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |