8. Тарафларнингхукуклари 8.1. Банкнинг хукуклари: 8.1.1. Ушбу шартноманинг 6.3.бандида курсатилган хужжатлар карз олувчининг айби билан у имзоланган вактдан бошлаб 30 (Уттиз) банк куни мобайнида такдим этилмаган такдирда Банк ушбу шартномани бир томонлама тартибда бекор килиш хукукига эга.
8.1.2. Кредитдан фойдаланишнинг бутун даври давомида доимий мониторингни амалга ошириш. Мониторинг жараёнида Банк кредитдан максадли фойдаланилганлигини, асосий карз ва унинг буйича хисобланган фоизлар тулови амалга оширилишини, гаровга куйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уни саклаш коидаларини, гаров объектининг ноконуний бегоналаштирилиши ва тасарруф этилишига йул куймасликка риоя этилишини назорат килади.
8.1.3. Мажбуриятларни бажармаслик холати бошланганда Банк уз хохишига кура куйидаги харакатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:
карз олувчига мажбуриятларни бажармаслик холати бошланганлиги тугрисидаги уни бартараф этиш учун муддатни белгилаган холда, ёзма хат юбориш;
ушбу шартнома буйича мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланишини талаб килиш;
карз олувчидан кредитнинг хаммасини ёки унинг бир кисмини ушбу шартномада белгиланган тартибда муддатидан олдин кайтаришни талаб килиш;
асосий карз ёки фоиз тулови 30 кун муддатга кечиктирилганда, карздорнинг молиявий ахволи огирлашганда ва шартномада кузда тутилган бошка мажбуриятлар бузилганда кредитнинг муддатидан илгари кайтариш ва шартномани бекор килиш чоралари курилади;
шартнома буйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашни белгиланган тартибда кредит буйича таъминотга каратиш;
ушбу шартномага ва Узбекистон Республикасининг амалдаги конун хужжатларига мувофик бошка хар кандай хукуклардан фойдаланиш.
8.1.4 Карз олувчига муддати ўтган қарздорликни ундириш бўийча талабномада белгиланган муддатда ўттиз кун ичида истеъмолчи унда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, банк тегишли талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
8.1.5 «Банк» «Қарз олувчи» томонидан кредитнинг асосий қарз тўлови кредит қайтариш жадвалида белгиланган санада амалга оширилмаган ҳолларда, кредит қайтариш жадвалида белгиланган санадан кейинги кундан бошлаб айнан тўлов кечиктирилган кунлар учун кредитнинг муддати ўтган қисмига мазкур шартноманинг 4.2 бандида белгиланган фоиз ставкасига қўшимча равишда йиллик 5 (беш) фоиз микдорида қўшимча фоиз тўлови ундиришга хақли.
8.1.6 Агар «Қарз олувчи» томонидан кредит маблағлари ўз муддатида қайтарилмаганда кредитнинг асосий қисми «Банк» томонидан суд жараёнидаги кредитлар ҳисоб рақамига ўтказилса ёки кўзда тутилмаган холатлар (95413) ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланса мазкур шартноманинг 9.2.10.бандида белгиланган қўшимча фоиз ставкаси қўлланилади ва ҳисобланган фоизлар «Қарз олувчи»дан ундирилади.
8.1.7 Карздор вафот этган такдирда, унинг ссуда карздорлиги бўйича мажбуриятлари мехнатга лаёкатли оила аъзоларидан бирига (мустакил ва тўлов кобилиятига эга шахсга) кайта расмийлаштирилади. Кредит мажбуриятлари кайта расмийлаштириш имконияти булмаган такдирда ва тўлов муддатининг келишидан катъий назар банк карздорнинг вафотидан сунг олти ойлик муддат ичида унинг меросхур ёки ворисларига суд оркали мулкий даъво кузгатишга хакли.