12. Кредит қарздорлигини ундиришни таъминотга қаратиш
12.1. Карз олувчи томонидан ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк ўз талабларини, ундиришни ипотека предметига қаратиш учун асослар вужудга келгандан кейин, қарз олувчи ва Банк ўртасида тузилган нотариал тасдиқланган битим асосида суддан ташқари тартибда қондиради.
12.2. Банк ундиришни ушбу шартнома ва ипотека тўғрисидаги шартнома шартларида назарда тутилган, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги туфайли келиб чиққан талабларни ушбу мол-мулк ҳисобига қондириш учун мажбуриятларни таъминлаш сифатида гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.
12.3. Агарда қарз олувчи томонидан тўлов жадвали асосида тўланиши лозим бўлган кредит асосий ва фоиз қарзи бўйича тўловлар тўлиқ ўз муддатида амалга оширилмаганлиги натижасида тўлов жадвалидан ортда қолиши оқибатида юзага келган қарздорлик 3 ойдан ошган бўлса, (туловларнинг доимий равишда амалга оширилишидан катъий назар) банк кредит шартномасини бекор қилиш ва ундирувни ипотека предметига қаратиш ҳуқуқига эгадир.
12.4. «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда Банк ипотека билан таъминланган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, ушбу талаб бажарилмаган тақдирда эса - ундиришни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақлидир.
12.5. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишда олинган сумма Банк талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, Банк етишмаган суммани қарз олувчининг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
13. Алоҳида шартлар
13.1. Банк ўз ҳоҳишига кўра ушбу шартнома бўйича ўзида қарз олувчига нисбатан мавжуд бўлган ҳуқуқлардан исталганини кўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларни қўлламаслик ёхуд қисман қўллаш ушбу ҳуқуқлардан воз кечилишини билдирмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.
14. Қўшимча шартлар
14.1. Қарз олувчи уй-жойни узбошимчалик билан қайта кўрганлик ёки қайта режалаштирганлик туфайли сифатсиз (носоз, ёмон, яроксиз) ҳолатга келтирган бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар ва ушбу уйни ўз ҳисобидан илгариги ҳолатига келтириши шарт.
14.2. Уй-жойни сотишга, ўзгага беришга, уни ижарага топширишга, ундан текин фойдаланишга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларини ва учинчи шахсларни рўйхатга қўйишга кредит муддати мобайнида Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.
14.3. Илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда микромолиявий хизматлар кўрсатилмайди.
Қарз олувчининг ушбу шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши қарз олувчининг ушбу шартномага ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлишига олиб келади;
Агар қарз олувчи тўловларни амалга оширишга ёки ушбу шартномада белгиланган талаблардан исталганини бажаришга қодир бўлмаса, Банк кредитни муддатидан олдин кайтаришни ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни, шунингдек бошқа тўловларнинг муддатидан олдин тўланишини талаб қилишга ҳақлидир. Шу билан бирга, Банк қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирувни кредит бўйича таъминотга ва қарз олувчининг бошқа мол-мулкига қаратишга ҳақлидир;
Do'stlaringiz bilan baham: |