4 - Тажриба иши
Қириндини мойдан гидрокимёвий усулда тозалаш
Ишдан мақсад: талабаларда қириндини қайта ишлашга тайёрлаш жараёни бўлган мойдан гидрокимёвий усулда тозалаш кўникмасини ҳосил қилиш
Қисқа назарий маълумотлар
Металл ва қотишмаларга қирқувчи станокларда мойловчи - совутувчи суюқликлар ёрдамида ишлов берилади.
Буни натижасида қириндини юзаси эмулисия ва мойни йиғиб олади.
Эмулиция - иккита бир-бирида эримайдиган моддалар заррачаларининг аралашмасидир.
Қириндиларни очиқ ҳавода сақлаш натижасида мой ва чангни миқдори 20-30 фоизга ошиши мумкин.
Нам қириндилар жуда тез коррозияга учрайди, буни ишқорий эмулиция жараёнида тезлатади. Қириндиларга металлургик ишлов берганда юқори техника-иктисодий кўрсаткичларга эришиш учун, уларни темирни механик аралашмаларидан, чангдан, мойдан, ер қолдиқларидан тозалаш керак.
Мойдан тозалаш гидрокимёвий ва термик мойдан тозалаш йўлларига бўлинади.
Гидрокимёвий тозалаш ўз ичига қириндиларни шнекли аралаштиргичларда ёки центрифугаларда иссиқ (60-80С) ишқорли эритмалар билан ювишни ўз ичига олади. Ишқорли эритма билан ювишдан сўнг, қириндидаги намлик ва мойни миқдори 0,2 фоиздан ошмайди. Эритма эса турли қаттиқ зарралардан ва ёғдан тозалангандан сўнг яна жараёнга қайтарилади. Ювилган қириндилар металлургик қайта ишлашга юборилади.
Ишни бажариш учун керакли асбоб-ускуналар
1.Турли металаларнинг мой билан ифлосланган қиринди намуналари
|
5. Электро плита.
|
2. Чинни идиш.
|
6.Сирланган товоқча.
|
3. Техник тарози.
|
7. Аралаштириш таёқчаси.
|
4. Қуритиш шкафи.
|
8. Ишқорли эритма тайёрлаш учун реагентлар (NaOH ёки ионоген сиртни фаоллаштирилган моддалар).
|
Ишни бажариш тартиби
50 грамм мой билан ифлосланган қиринди намунаси техник тарозида тортиб олинади. Сирланган товоқчада 300 мл сув 60 -80 0С электр плитада қиздирилади. Ишқорли эритма тайёрлаш учун қиздирилган сувда NaOH (эритманинг рН = 10-12) ёки 5 г ионоген сиртни фаоллаштирилган моддалар эритилади.
Тайёр эритмага мой билан ифлосланган қиринди солиниб 20 диқиқа давомида ушлаб турилади. Жараён давомида идишдаги маҳсулот вақти-вақти билан тайёқча ёрдамида аралаштирилади. Сўнгра ишқорли эритма эҳтиёткорлик билан бошқа идишга қуйиб олинади.
Сувсизлантирилган қиринди чинни идишга солиниб қуритиш шкафида 30 дақиқа ушлаб турилади.
Қуритилган қиринди техник тарозида тортилиб оғирлиги аниқланади, ва қириндини мой билан ифлосланиш даржаси қуйидаги тенглама орқали ҳисобланади:
тенгламада: - дастлабки мой билан ифлосланган қириндининг оғирлиги; - гидрокимёвий тозалашдан чиқган маҳсулотнинг оғирлиги
Олинган натижалар қуйидаги жадвалга киритилади.
Материаллар
|
Масса, г
|
Мой билан ифлосланиш даражаси, %
|
Мой билан ифлосланган қиринди
|
|
|
Тозаланган қиринди
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |