1- Тажриба иши
Иккиламчи қора ва рангли металларни фарқлай олиш
Ишдан мақсад: талабаларда қора ва рангли металларнинг турли чиқиндилари ва ломини визуал кузатиш орқали фарқлай олиш кўникмасини ҳосил қилиш
Қисқа назарий маълумотлар
Ҳар йили республика конларидан тахминан 5,5 миллиард долларлик миқдорда фойдали қазилмалар олинмоқда ва улар ёнига 6,0 – 7,0 миллиард долларлик янги заҳиралар қўшилмоқда.
Шу билан биргаликда халқ хўжалигининг турли соҳаларида, ҳар қандай ташкилотларда, ишлаб чиқариш корхоналарида қора ва рангли металларни ишлаб чиқарилиши, истеúмол қилиниши натижасида қиринди, қирқим, скрап, куйинди ва бошқа кўринишларда металларни темир-терсаклари, чиқиндилари ҳосил бўлади.
Металлар машина, ускуна, мослама, асбоб ва бошқа шаклларида физик ва маúнавий эскириш натижасида ўз ишлаш муддатини тугатади ва амартизацион темир-терсак, чиқиндиларга (эски машиналарга, эскирган асбоб-ускуналарга, яроқсиз уй жиҳозларига, предметларга) айланади.
Қора металл темир-терсаклари ва чиқиндиларини ҳосил бўлишининг асосий манбалари (4 – расм) қуйидагилардир:
Қора металларни ишлаб чиқарилиши;
Қора металларни ишлатилиши (металларга ишлов бериш);
Қора металдан тайёрланган буюмларни муддатини ўтаб бўлиши, яроқсиз ҳолга келиши (амартизацион темир-терсаклар);
Корхоналарнинг шлак чиқиндиларини қайта ишлаши;
Бу манбаларни ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга.
Қора метал ишлаб чиқариш чўян, пўлат, прокат, чўян ва пўлат қуйишни ўз ичига олади. Қора метал ишлаб чиқаришда турли хил чиқиндилар ҳосил бўлади. 1 тонна чўян ишлаб чиқаришда 4-7 кг куйинди, скрап, турли хил қолдиқлар шаклида металл куйиндилари ҳосил бўлади.
Рангли металларнинг темир - терсаклари ва чиқиндилар ишлаб чиқаришда, ишлатиш муддати ўтишида, рангли металлардан турли хил деталлар тайёрлашда ҳосил бўлади. Иккиламчи хом ашё қуйидагиларга бўлинади:
Амартизацион чиқиндилар.
Маиший темир – терсаклар ва чиқиндилар.
Ишлаб чиқариш чиқиндилари.
Иккиламчи қора металларни синфларга, категорияларга, турларга, гуруҳларга классификациялашда кимёвий таркиби, сифати, ўлчамлари ҳисобга олинади.
Ҳамма қора металларнинг темир - терсаклари ва уларнинг чиқиндилари иккита синф, иккита категория, йигирма саккиз тур ва олтмиш етти гурухга бўлинади.
Қора металл темир - терсаклари ва уларни чиқиндилари синф бўйича пўлатли ва чўянли темир-терсак ва уларни чиқиндиларга бўлинади.
Иккиламчи рангли металларнинг темир - терсаклари ва чиқиндиларининг кимёвий таркиби бўйича гуруҳ ва маркаларга, физик хусусиятларига кўра - синфларга ва сифат кўрсаткичлари бўйича нав (сорт)ларга ажратилади. Иккиламчи рангли металларни - физик аломати - уларнинг қайси темир-терсакка, қисм чиқиндиларига, лист кесимларига, шламларга ёки бошқа чиқиндиларга тегишлилигини аниқлайди.
Рангли металларнинг темир - терсаклари ва чиқиндилари тўрт синфга бўлинади. Бу синфларга қуйидаги темир - терсаклар киради:
А синфга - темир - терсаклар ва бўлак - бўлак (кусковой) чиқиндилар;
Б синфга - қириндилар;
В синфга - кукунсимон (порошокообразный) чиқиндилар;
Г синфга – бошқа чиқиндилар.
Ишни бажариш учун керакли асбоб-ускуналар
Қора ва рангли металлар чиқиндиларининг аралашмаси.
Техник тарозии.
Бир неча чини идишлар.
Магнит.
Қисқич.
Ишни бажариш тартиби
100 г металлар чиқинди ва ломи аралашмасидан , қора ва рангли металлар бир биридан “визуал” (ташқи кўриниши бўйича) усулда ажратилади, ва чинни идишларга тўпланади. Ҳар бир ажратиб олинган намуна техник тарозида алоҳида тортилади ва унинг фоиз миқдори топилади, олинган натижа жадвалга киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |