Икки эшик ораси: роман. Ўткир Ҳошимов



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/76
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#215984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
1 4956755828565606779

3. Ёмон чумчуқ
Тамакининг таниш иси димоғимга кириши би-
лан уйғониб кетдим. Кўзимни очсам, тепамда да-
дам чекиб ўтирибди.
– Турсинлар, гирой, – деди кулимсираб.
– Қачон келдиз?
– Ўзинг ухлаб қопсан-ку, қани ювин тезроқ.
Ростдан ҳам кечаси ёнимда дадам ётгани аниқ. 
Ёстиқдан папирос ҳиди келяпти. Ўрнимдан тури-
шим билан дадам боғлоқлиқ қўлимга қараб сўради.
– Нима қилди?
– Э, йиқилиб тушдим.
Айвондан тушиб борарканман, дадам кетимдан 
гапириб қолди.
–Тинчимаган боласан-да, сув тегизма энди. Га-
зак олади.
Гултожихўрозлар очилиб ётган ариқча бўйига 
чўнқайиб, чап қўллаб ювиндим. Қарасам, нари-
роқда Мош ҳам ювиняпти. Олди оёғининг учини 
оғзига тегизиб ҳўллайдида, юзига суртади. Ўзи-
нинг юзини юмдаламайди! Кесак билан тушириб 
қолгим келди-ю, дадамдан қўрқдим.
Аммам ошхонадан икки товоқ қаймоқ олиб чиқ-
ди. Роби опам аллақачон далага кетган, вақтли 
бормаса, Башор хола деган бошлиғи уришади!
Дадам қаймоққа нон тўғраб, шоша-пиша еди.
– Бола қолаверсин! – «қора аммам» ҳарсиллаб 
нафас олганча дадамга юзланди. – Юраверади. 
Ҳали жўхори кабоб қилиб бераман.


38
– Ҳа! – дедим ирғишлаб. – Жўхори кабоб ейман!
– Йўқ! – Дадам менга қараб қовоғини солди. – 
Тўполон қилиб, яна бир балони бошлайсан.
Аммам дадамнинг қўлига тугунча тутқазди. Би-
ламан, тугунчада кеча ёпилган нон, туршак бор. 
Пастак эшик олдига келганда девор тагида тур-
ган каттакон кетмонга кўзим тушди. Дадамнинг 
кетмони! Банди шамдай силлиқ, юзиям баркаш-
дек келади. Дадам кетмонни елкасига олиб, аммам 
берган тугунчани дастага илди.
–Тез-тез кептургин, болани обке! – деб қолди ам-
мам кетимиздан.
Кўчага чиққандан кейин яна Алвасти кўприк-
дан ўтишни ўйлаб юрагим увишди.
– Алвасти кўприкка борамизми?– дедим ҳиқил-
лаб.
– Йўқ, саккизинчи бригадага!
Маза! Идора олдидан ўтарканмиз!
Идора – кеча ўзим узоқдан кўрган оппоқ уй. Ол-
дида шапка кийган, мўйловли одамнинг ҳайкали. 
Берироқда ҳовуз. Ҳовуз четида толлар, бир туп 
ўрик. Сув юзида беш-олтита ўрик қалқиб турибди: 
сап-сариқ. Қантак ўрикка ўхшайди. Ҳовуз олди 
гулзор. Ҳов ана, идора орқасида катта-катта де-
разали узун уй. Бу – «қулуп». Томида радио ашула 
айтяпти.
Ниҳоят картошка полизга етиб келдик. Дадам 
шошганча бор экан. Олисда, пайкал ичида эр-
как-хотинлар юрибди. Кетмонлар тонг офтобида 
ярақлайди. Бошига дакана танғиган аёллар, дўппи 
кийган эркаклар пайкалларга бўлиниб, картошка 
чопиқ қилишяпти.
Дадам шарқираб оқиб ётган ариқ бўйида, бир 
туп садақайрағоч тагида тўхтади. Оёқ учида чў-
зилиб, тугунни қайрағочнинг пастки шохига илди. 
Белидаги қийиқчани ерга, сояга ёйди.


39
– Шўхлик қилмай, жим ўтир, хўпми? – деди ҳар 
доимги гапини қайтариб.
Дадам билан кўп жойга борганман. Ариқ тоза-
лашга, арпа ўришга. Дадам далага кириб кетганда 
мен пойлаб ўтираман. Ўрганиб қолганман.
Пешингача «яхши бола» бўлиб ўтирсам бас: 
«Даранг-даранг, даранг-даранг», деб занг чали-
нади. Дадам даладан чиқиб келиб, мени шийпон-
га – обши қозонга олиб боради. Ошпаз хола мени 
танийди. Алоҳида товоқда овқат сузиб беради. 
Кўпинча ичида суягиям бўлади. Фақат Парча хо-
лани ёмон кўраман. Парча хола – девдай хотин. 
Мўйловиям бор. Нуқул, «суягингни менга бер, мен 
тозалаб берай!» дейди.
Суягимни бермай десам, қўрқаман, ўзимни еб 
қўяди!
Яхшиям бугун саккизинчи бригадага келдик. 
Парча хола кўпинча Нўғайқўрғонда ишлайди. 
«Яхши бола» бўлиб, қийиқча устига ўтириб олдим. 
Дадам бир хатлаб ариқдан ўтди-да, картошка 
пайкалга кириб кетди.
Дадамнинг кетмон уришини томоша қилишни 
яхши кўраман. Дастасидан кўтариши билан кат-
такон кетмони офтобда ярақлаб кетади. У кетмо-
нини шу қадар зарб билан урадики, ер силкиниб 
кетгандай бўлади. Тағин ҳар гал кетмон ташлаган-
да «ҳаҳ-ҳаҳ» деб қўяди. Худди бировга зарда қил-
гандек! Биламан, ҳозир дадам терлай бошлайди. 
Аввал бўйни терлайди қип-қизариб, ялтираб ке-
тади. Кейин оқ кўйлагининг гарданига ёпишган 
жойи ҳўл бўлади. Ундан кейин елкалари... Чап ел-
касидаги чуқурча ўрадек қорайиб қолади.
Қайрағочнинг ғадир-будир танасига суяниб 
ўтирарканман, муттасил чирқиллаётган чум-
чуқлар қулоғимни батанг қилиб юборди. Бошим-
ни кўтариб қарасам, садақайрағоч атрофида 


40
ғуж-ғуж чумчуқ. Бири учади, бири қўнади. Вўй, 
инларининг кўплигини! Биттаси жудаям паст-
да экан. Дўппидек инда учта боласининг боши 
кўрин япти. Катта чумчуқ учиб келиши билан уч-
чала боласи сап-сариқ тумшуғини катта очиб, ба-
равар чирқиллайди. Аммо дадаси ҳеч адашмайди. 
Ҳаммасига галма-галдан овқат беради. Ие, дадаси 
иккита экан-ку! Биттаси учиб кетиши билан, ик-
кинчиси келяпти, болаларига навбат билан овқат 
улашишяпти. Бундан чиқди, биттаси – дадаси, ик-
кинчиси – аммаси!
Болаларини олиб тушиб уйда боқсам-чи! Қай-
рағочга қандай тирмашганимни ўзим билмай қол-
дим. Бир-икки марта сирғаниб кетиб, тиззамнинг 
кўзи ачишди. Бари бир амаллаб қайрағочнинг шо-
хига осилиб олдим. Чирана-чирана шохга чиқдим. 
У ёғи осон кетди. Шохлар қалин, худди нарвондек 
бир бирига яқин турарди. Энди чумчуқ ини ҳам, 
сап-сариқ оғзини очиб чирқиллаётган қушлар ҳам, 
ҳатто ин ичидаги оқиш тезаклар, тухум пўчоқла-
риям аниқ кўрина бошлади. Шохларни ушлаб се-
кин-секин ин томон сурилдим. Боядан бери чирқил-
лаётган қушлар бирдан жимиб қолди. Ҳурпайиб, ин 
тагига ётиб олишди. Нима бўпти, яна озгина сил-
жисам, чумчуқлар меники! Қўйнимга солиб обтуша-
ман-да, уйга олиб кетаман. Аксига олиб, ин шохнинг 
қир учида, ингичка жойда экан. Қанча сурилсам, 
шох шунча қаттиқ лопиллайди. Бунинг устига чанг 
босган япроқлар юз-кўзимга урилади. Ҳамма ёғим 
қичишади, оёқларим титрайди...
Қўлим «ярадор»лиги паққос эсимдан чиқиб кет-
ган экан. Тепадаги шохни қисиброқ чангаллаган 
эдим, ўнг қўлим қаттиқ ачишди. Аммам ўраган рў-
мол устидан шох-пох кириб кетдими, нима бало? 
Кўзимдан ёш чиқиб кетай деса ҳам чидадим. Инга 
яқинлашган сайин оёғимнинг қалтираши куча-


41
йиб кетди. Энди инга қўл чўзган эдим, бир чумчуқ 
овози борича чирқиллаб шундоқ тумшуғим олди-
дан учиб ўтди. Юзимга қаноти тегдиям. Қўрққа-
нимдан тўхтаб қолдим. Шунда ғалати иш бўлди. 
Сон-саноқсиз чумчуқлар атрофимда чарх уриб 
айлана бошлади. Оламни бузгудек бўлиб чирқил-
лаганча бири у ёққа бири бу ёққа учади. Кўзимни 
ўйиб олишга қасд қилгандек, юзимга қанотини те-
гизиб, чиғир-чиғир қилади. Бошим айланиб кетди. 
Соғ қўлим билан шохни чангаллаганча «ярадор» қў-
лимни силкитиб «кишт-киштлаб» ҳайдадим. Латта 
ечилиб кетди. Чумчуқлар бўлса тўда-тўда бўлиб, 
баттар ёпишади. Қўрққанимдан овозим борича 
бақириб юбордим.
– Дада-а!
Оёғим сирғаниб кетди. Икки қўллаб шох-
га ёпишган эдим, ярадор қўлим шунақа ачишиб 
оғридики, шох қўлимдан чиқиб, бир зум лапанглаб 
турдим-да, пастга йиқилдим. Елкам қандайдир 
шохга қаттиқ урилганини, ерга учиб тушганимни 
элас-элас биламан...
Бир маҳал кўзимни очсам, дадам кўтариб кет-
япти. Доим опичлаб юрарди, ҳозир қўлига кўтариб 
олибди. Авваллари чўлоқланиши ҳечам озор бермас-
ди. Ҳозир ҳар оқсоқланганда жоним чиқиб кетай де-
йди, қўлим сирқирайди. Дадамдан муттасил анқиб 
турадиган тамаки ҳиди ҳеч қачон кўнглимни айнит-
масди. Энди бўлса қусгим келиб, ўқчий бошладим.
– Дада! – дедим инграб.
Дадам юзимга ҳавотирланиб қаради.
– Ҳозир, ҳозир, – деди овози хириллаб. – Бирпас 
чидагин, йигитсан-ку, ўзинг, гиройсан-ку.
У баттарроқ оқсоқланиб югуриб кетди. Кўз ўн-
гимни сарғиш туман қоплади. Яна қусгим келди. 
Кейин нима бўлгани эсимда йўқ.


42
Даҳшатли оғриқдан ҳушимга келдим. Яна ўша 
сарғиш туман. Бора-бора туман тарқалиб аввал 
дадамнинг мўйловини, кейин ўзини кўрдим, қара-
сам, ёнида яна битта одам бор. Танидим: думалоқ 
дўпписини бостириб кийиб олган Комил бува му-
лойим кулиб турибди. Сийрак соқолини селкилла-
тиб, бошимни силади.
– Қўлни синдириб обсиз-ку, азамат йигит!
Қизиқ, табиб бува ҳар доим одамга шунақа му-
лойим кулиб қарайди, ҳеч кимга қаттиқ гапир-
майди.
Қўрқа-писа, дадамга қарадим. Табиб буванинг 
олдида уришгиси келмади шекилли, қовоғини со-
либ, юзини ўгирди.
– Зиёни йўқ, – деди табиб бува оғзига нос 
ташлаб. – Уч ҳафтада сан-кўр, ман кўр бўлиб ке-
тадилар. Қани, қўлни кўтариб кўринг-чи, йигит. 
Унисинимас, чап қўлни.
Чап қўлим таёқдек қотириб боғлаб ташланган 
эди. Табиб бува тахтакачлаб қўйганини тушун-
дим. Қўлимни кўтарган эдим, оғриди-ку, аммо бо-
ягидек кўнглим беҳузур бўлмади.
Шу пайт узун кўйлагининг этаги ерга тегай деб 
турган хотин уйга кирди. Аввал далада кўрган-
ман. Табиб буванинг хотини – Лазакат хола. Бурни 
товуқнинг тумшуғига ўхшайди.
– Шафтоли ейсанми? – У қўлидаги каттакон 
зарғалдоқ шафтолини узатди.
Олишга олдиму шафтолини қандай арчишни 
билмай қолдим. Ўнг қўлим «ярадор», чап қўлим 
синган.
Дадам қошини чимириб шафтолининг пўстини 
арчиб берди. Аммо егим келмади. Негадир кўнг-
лим айниди.
Ҳовлига тушишимиз билан кўча эшикдан йўл-
йўл кўйлак кийган, соч қўйган йигит кириб келди.


43
– Ие, гирой, қўлга нима қилди? – деди кулиб.
Танимасам ҳам «гирой»лигимни кўрсатиб қў-
йиш учун илжайдим:
– Ҳеч нима.
Табиб бува мулойим товушда йигитга тайинлади.
– Укангизни уйларига обориб қўйинг, Олимжон...
Бундан чиқди Алвасти кўприкда Ҳусан бувам 
билан Оқсоқол бувага ёрдам берган Олимжон ака 
шу эканда! Сўрагим келди-ю, дадам қовоғини со-
либ турганини кўриб индамай қўя қолдим.
Йигит қўлтиғим тагидан авайлаб олиб, мени 
кўтарди.
– Йўқ, ўзим... – деди дадам ҳамон қовоғини со-
либ. – Овора бўлманг, Олимжон...
– Ие, овораси бор эканми, ўзимнинг укам-ку, – 
Олимжон ака қучоқлаб кўтараркан, кулимсиради. 
– Бу қўл ҳам ярадор бўлганми?
Қўрқа-писа яна дадамга мўраладим. Йўқ, бу гал 
ҳам индамади. Тамакисини тутатиб қаттиқ-қат-
тиқ тортди.
– Бир ҳафтадан кейин тағин обкеласиз, – деб қол-
ди кетимиздан чиққан табиб бува, мулойим жил-
майиб. – Қисилманг, Шомуроджон. Бола-да, бола!
Салқин, захкаш ёнғоқзор орасидан юриб кет-
дик. Олдинда дадам, орқароқда мени кўтариб ол-
ган Олимжон ака... Олимжон акам чўлоқланмас 
экан. Мени енгилгина кўтариб кетяпти. Сочи ёйи-
либ, пешонасига тушган. Олисда Алвасти кўприк-
нинг шовуллаши эшитилади. Ўша томонга қара-
масликка ҳаракат қилдим.
– Кузда келсанг-чи, сенга анча ёнғоқ бераман, – 
деди у ваъдани катта қилиб.
– Ўзимизниям ёнғоғимиз бор! – дедим илжайиб.
– Ие зўр экан-ку! – Олимжон ака кулди. – Бўл-
маса ўзингни ёнғоғингни олиб келасан. Ёнғоқ ўй-
нашни биласанми?


44
– Биламан, – дедим илжайиб. – Соққа қувар, ган 
қўяр...
– Бўпти, иккаламиз ўйнаймиз. Аммо ютиб ол-
ганни қайтиб бериш йўқ.
Ҳовлимизга киргандан кейин Олимжон акам 
мени айвонга ўтқизди. Негадир юзимга авайлаб 
шапатиладида, кўз қисиб қўйди. Дадам билан 
хайрлашиб, чиқиб кетди.
Ана энди дадам мени роса уришади! Қўлимга 
тағин оғриқ кирса ҳам тишимни-тишимга қўйиб 
ўтиравердим. Дадам уйга кириб сопол лаган олиб 
чиқди. Оқсоқланиб борди-да, ҳовлидаги холдастор 
олмани тепиб силкитди. Аллақанча олма дув этиб 
тўкилди. У олмаларни лаганга солиб, ювиб келди. 
Этигининг қўнжидан суяк сопли пичоғини чиқа-
риб биттасини арчди. Икки паллага бўлдида, бир 
палласини пичоқ учига илиб узатди.
– Ма, е.
Шундагина дадамнинг кўзига юрак бетлаб қа-
радим. Унинг ранги ўчган, терлаб кетган юзини 
кафти билан артган бўлса керак, бармоқ изи қо-
райиб турар, мўйлови титрар эди.
Ўзимга қолса, олмани жон деб ердиму яна кўнг-
лим беҳузур бўла бошлади. Қўлимнинг сирқираши 
кучайди.
– Оғрияпти, – дедим йиғламсираб.
Дадам кўзимга тикилиб туриб, уф тортди. Ши-
мининг чўнтагини узоқ титкилаб, газета-қоғоз, та-
маки халта олди-да, қўллари титраб папирос яса-
ди. Гугурт излаб тополмади шекилли, токчаларда-
ги баркаш-чойнакларни тарақ-туруқ қилиб анча 
тимирскиланиб юрди. Кейин «ҳозир» деб кўчага 
чиқиб кетди. Зум ўтмай бир қўлида хурмача, бир 
қўлида узун шиша билан қайтиб келди. Токчадан 
ёғоч қошиқ олиб, хурмачага ботирди. Бир қошиқ 
қатиқни тумшуғимга тиқиштирди.


45
– Ич, – деди бўғиқ овозда. – Ёғлиқ қатиқ экан. 
Сартарош амакинг берди.
Баттар кўнглим айниб, юзимни ўгирдим.
– Керакмас...
Тўсатдан дадамнинг кўзида ўт чақнади.
– Дарахтда пишириб қўйганмиди, бадбахт! – 
деди ҳайқириб.
Қўрққанимдан ғужанак бўлиб олдим. Бирпасда 
кўнглим айниши ҳам, оғриқ ҳам эсимдан чиқиб 
кетди. Дадам шахт билан ўрнидан турди-да, 
чўлоқланиб токча ёнига борди. Каттакон пиёлани 
юлқиб олиб, хонтахта устига тарақлатиб қўйди. 
Узун шишанинг тагига кафти билан уч-тўрт ур-
ган эди, сўрғичланган пўкак отилиб ҳамма ёқни 
қўланса, чучмал ҳид тутиб кетди. У важоҳат билан 
пиёлани тўлдириб қуйди-да, нафас олмай охири-
гача ичди. Кейин тағин тўлдириб қуйди, яна ичди. 
Бирпасда кўзлари қизариб, мўйлови осилиб қолди. 
Негадир ҳарсиллаб нафас олганча тағин пиёлани 
тўлдирди. Яна ичди. Пиёлани ҳовлига улоқтириб 
юборди. Пиёла ҳовли ўртасига, олма тагига бориб 
тушди. Аммо синмади, сакраб кетди. Дадамнинг 
кўзларида қўрқинчли олов чақнади.
– Ўлдираман! – деди бақириб. Оғзидан кўпик 
сачраб хонтахта устида ётган суяк сопли пичоғини 
боши устида баланд кўтарди: – Ўлдираман! Сўяман!
Даҳшат ичида чинқириб юбордим.
– Дада! Дада-а-а!
– Сўймасам отимни бошқа қўяман! – У бор кучи 
билан пичоқни бир урган эди, сопол лаган чил-чил 
бўлиб кетди. Лагандаги олмалар ҳар томонга сочи-
либ беш-олтитаси наматга, иккитаси айвон лаби-
дан думалаб ерга тушди. Пичоқ хонтахтага санчи-
либ қолди.
– Дада! – дедим титраб. – Дадажон! – ўрнимдан 
сакраб туриб кетдим.


46
– Сўяман! Ернинг тагида бўлсаям топиб, сўя-
ман! – Дадам икки қўли билан бошини муштлай 
бошлади. – Қанжиқ! Ўлдираман! Ўлдираман!
У «ўлдираман» деган сайин икки қўллаб бошини 
муштлар, овози хириллаб қолган, оғзидан кўпик 
сачрар эди. Бирпасда пешонаси моматалоқ бў-
либ кетди. Кейин ўзидан ўзи қўл-оёқлари силки-
на бошлади. Ранги гезариб, овози чиқмай қолди. 
Шилқиллаб ёнбошга ағдарилди. Даҳшат ичида 
ўзимни дадамнинг устига ташладим.
– Дада, унақа қилманг, дадажон.
Оғриқни ҳам унутиб, елкасидан силкитдим.
– Дада, туринг! – дедим ёлвориб.
У қимир этмай ётар, кўзлари бақрайиб қолган, 
аммо мени кўрмас эди. Йиғлаб юбордим.
– Дадажон, туринг. Иккинчи қилмайман, 
дарахт га чиқмайман. Дадажон...
«Қора аммам» қачон келганини билмай қолибман.
– Вой ўлай! Вой шўрим қурсин, – деганча қў-
лидаги тугунни айвонга улоқтирди. Тугун ечилиб, 
қўрга кўмилган жўхорилар ҳар томонга думалаб 
кетди.
– «Қора амма», дадамни уйғотинг, – дедим тит-
раб. – Иккинчи қилмайман.
– Ҳой, Шомурод, сенга нима бўлди? – Аммам да-
дамнинг юзини силади. Туртиниб ошхонага югур-
ди. Бир коса сув обкелиб, дадамнинг юзига сепди. 
Айланиб-ўргилиб пешанасини, қўлларини силай 
бошлади...


47

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish