2. «Қора аммам»нинг мушуги
Ҳовлига киришим билан айвондан тушиб кела-
ётган «Қора аммам»ни кўрдим. Аммам худди коп-
токка ўхшайди. Кичкина, дум-думалоқ. Тағин ёз-
даям қора нимча кийиб юради.
– «Қора амма!» Бизлар келдик!
– Вой амманг айлансин! Вой амманг ўргилсин
сендан! – У пилдираб келиб мени бағрига босди.
Димоғимга қатиқ ҳиди урилди, юзимдан ўпаётган-
да оппоқ сочининг учига осиб олган сўлкавой чўл-
пилари бир-бирига урилиб жиринглаб кетди.
– «Қора амма», тангангизни ўйнасам майлими?
– Вой танга сендан айлансин!
Дадам елкамга секин туртди.
– Неча марта айтганман: «Қора амма» эмас,
амма дегин, тентак!
– Сени ишинг нима! – «Қора аммам» дадамга қа-
раб илжайди. – Қорани қора дейди-да! Қораман!
Тўғрими? Юр, болам!
Аммам қўлимдан тутиб, айвонга судраган эди,
орқадан дадамнинг овози келди.
– Мен кетдим, опа. Кеч қоляпман.
– Ҳой, қаёққа? – Аммам мени қўйиб, дадам то-
монга талпинди: – Чой-пой ичмайсанми?
– Кечки картошкани чопиқ қиламиз. Оқсоқол
кўрсалар хафа бўладилар. Кечқурун, келарман.
– Робия ҳам саҳарлаб чиқиб кетган. Бир пиёла
чой ич ахир.
Дадам кўнмади. Шоша-пиша кетиб қолди. Ам-
мам иккаламиз айвондан ўтиб, уйга кирдик. Ам-
мамнинг уйи бизникига ўхшаган эмас. Ҳамма ёқ
топ-тоза. Ҳатто деразаларда парда ҳам бор. Ток-
чалардаги лаган-баркашлар ярақлайди. Еттинчи
лампанинг шишаси ҳамиша ялтираб туради. Роби
опам ҳар куни кул билан ювади. Ўзим кўрганман.
28
Деворда иккита сурат бор. Ёғоч ромга солиб қў-
йилган. Иккаласиям сарғайиб кетган. Биттаси Ҳу-
сан бувамники. Бошига кичкинагина салла ўра-
ган, чўққисоқол чол. Негадир доим қовоғини солиб
туради. Биттаси ёш йигит. Бошида дўппи, эгнида
тўн. Хиёл жилмайиб турибди. Худди, «бери кел,
сенда гапим бор», деяётганга ўхшайди. Қошининг
қалинлигими, қирра бурними – аллақаери дадамга
ўхшаб кетади. Фақат мўйлови йўқ. Бу – «Қора ам-
мам»нинг ўғли – Кимсан акам.
«Қора аммам» бир қўлида супра, бир қўлида
элак билан кириб келди. Элакда анча-мунча тур-
шак бор эди.
– Ма, болам, туршак еб тур, ҳозир сенга нон
ёпиб бераман. Ўзингга ўхшаган ширингина кулча.
Туршак чайнаб «қора аммам»нинг рўпарасида
ўтирибман. Аммам чўккалаб ўтирганча ун эла-
япти. Элак тап-тап этади. Тагидан супрага ун ёғи-
лади. Худди қордек. Аммамнинг қоп-қора билак-
лари бирпасда унга беланди. У бошини бир ёнга
ташлаганча элакни тапиллатади. ўиж-ғиж нафас
олади. Қизиқ, худди ичига митти одамчалар ки-
риб олгану ҳадеб ҳуштак чалаётгандек. Баъзан
«ҳуштак» шунақа кучайиб кетадики, ўзимнинг ҳам
нафасим бўғилиб қолаётганга ўхшайди. Мана, ҳо-
зир ҳам аммам «ғийқ-ғийқ» нафас оляпти.
– «Қора амма», ичингизда нима бор?
У ярқ этиб бошини кўтарди. Маъюс кулди.
– Дард бор, болам, акангни дарди бор...
Яна жимлик чўкди. Элак тапиллайди. Таги-
дан ун ёғилади. Аммамнинг ичидаги «одамчалар»
ҳуштак чалади.
Туршагимни еб бўлдим. Энди данак чақиш учун
ўрнимдан турмоқчи эдим, аммамнинг овози чиқиб
қолди. Менга гапиряпти, десам, ашула айтаётган
экан.
29
Дукурдукур от келди,
От бошида хат келди.
Хатини ўқиб кўрсам,
Войвой билан дод келди...
Қизиқ, элак ҳам аммамнинг ашуласига мос та-
пиллаётганга ўхшаб кетди. «Дукур-дукур от келди...»
Аммам яна жимиб қолди. Нафасининг ғижил-
лаши кучайиб кетди. Деворга – Кимсан акамнинг
суратига тезгина қараб қўйди-да, хўрсинди, яна
минғиллаб ашула айта бошлади.
Жон болам – жоним болам,
Do'stlaringiz bilan baham: |