ЭКОҲАРАКАТДА ҚАРОРЛАР қуйидаги тартибда қабул қилинади.
Экоҳаракатнинг ҳар бир органи - Конференция, Марказий назорат-тафтиш комиссияси, Марказий Кенгаш, Ижроия қўмита, шунингдек ҳудудий бўлинманинг Конференцияси, Назорат-тафтиш комиссияси, Кенгаши ва Ижроия қўмитаси, агар унинг мажлисида мазкур орган делегатлари ёки аъзоларининг ярмидан кўпроғи иштирок этаётган бўлса, қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади, ушбу Уставда назарда тутилган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.
Барча қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашаёт-ганларнинг оддий кўпчилик овозини олиш орқали қабул қилинади (Устав ва Дастурга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Экоҳаракат фаолиятини тугатиш ҳақидаги қарорлар бундан мустасно).
Экоҳаракат Конференциясининг қарори яширин овоз бериш йўли билан ҳам қабул қилиниши мумкин.
Экоҳаракатнинг Устави ва Дастури, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар Конференциянинг қарори билан қабул қилинади. Экоҳаракатнинг Устави ва Дастурини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конференция қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва Конференцияда иштирок этаётган делегатларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Экоҳаракатни қайта ташкил этиш Конференцияда қабул қилинган қарорга мувофиқ амалга оширилади.Экоҳаракатни тугатиш Конференция қарори ёки суд орқали амалга оширилади. Конференция қарори агар унда иштирок этаётган делегатларнинг тўртдан уч қисми уни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Экоҳаракатни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Экоҳаракат тугатилганда кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк Экоҳаракат қатнашчилари, шунингдек раҳбар органларининг аъзолари ёки ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ҳамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Экоҳаракат тугатилган тақдирда унинг барча ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатлар қонунда белгиланган тартибда давлат архивига сақлаш учун топширилади.
Qoraqalpog‘iston Respublikasi viloyatlar va Toshkent shahrida O‘zbekiston ekologik harakatining hududiy bo‘linmalari faoliyat olib bormoqda.
Ekoharakat – jamiyatning barcha kuchlari, O‘zbekistonning bugungi fuqarolari va kelajak avlodlari qulay tabiiy atrof muhitda yashash huquqiga ega bo‘lishlari, aholi salomatligini yaxshilashga, muhofaza qilishga, tabiiy resurslarning barcha manbalaridan samarali foydalanishga yo‘naltirilgan say’-harakatlarni safarbar qilishga intiladi. “Sog‘lom muhit – inson salomatligi” Ekoharakatning bosh shioridir.
Jamoatchilik e’tiborini ekologik sog‘lomlashtirish va atrof-muhit muhofazasi muammolarini izchil suratda hal etish zaruratiga qaratgan holda Ekoharakat mamlakatimizning barcha fuqarolarini Ona Vatanimizning bebaho tabiiy boyliklarini kelgusi avlodlar uchun asrab-avaylashdek oliy vazifani bajarishda faol ishtirok etishga chaqiradi.
Ekoharakat “Jamiyat” ijtimoiy-siyosiy va “Ekohayot” ijtimoiy-iqtisodiy gazetalariga hammuassis hisoblanadi. Yosh avlodni Ona tabiat va uning ne’matlariga mehr-muhabbat ruhida tarbiyalash, ularda ekologik bilim va madaniyatni shakllantirish, uzluksiz ekologik ta’lim-tarbiya tizimiga ko‘maklashish maqsadida “Buloqcha” (“Rodnichok”) bolalar ekologik jurnali o‘zbek va rus tillarida chop etilmoqda.
Do'stlaringiz bilan baham: |