Экоҳаракат ўз мақсадларига эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажаради:
Жамоатчиликнинг атроф табиий муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни соғломлаштириш ишидаги фаоллигини ошириш;
Атроф табиий муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш;
Атроф табиий муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шу мақсадларга йўналтирилган маблағлардан оқилона фойдаланиш бўйича қонунлар ва бошқа давлат қарорларининг сўзсиз ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш;
Атроф табиий муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш;
Устав мақсад ва вазифалари Экоҳаракатга яқин бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолларифаолиятини мувофиқлаштириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |