Шахснинг сўровномалар ва ўз-ўзини баҳолашнинг бошқа усуллари ёрдамида ўрганиш ва маълумотлар олиш усуллари ёрдамида ўрганиш. “Q”-маълумотлар (“Questionnfire data”)ни ифодалашини англатади. Тузилишининг соддалиги ва ахборотлар олишининг енгиллиги “Q”-маълумотларнинг (сўровномалар, ўз-ўзига ҳисобот бериш, ўз-ўзини баҳолаш шкаласи) шахсни ўрганишда марказий ўрин тутади. “Q”-маълумотлар олиш учун методикаларининг сони кўп. Уларнинг энг кенг фойдаланиладиганлари “Миннесоти кўп қиррали шахс рўйхати” (MMPI) [2, 3,4, 5], “Калифорния психологик тести” (CPI) (3,72), “Ўн олти омилли шахсни ўрганиш сўровномаси (16PF)” [2,5,6,8,9,10], “Гильфорд-Циммерман тести” [9] шулар жумласидандир.
“Q”-маълумотлар инструментал янглишишлар етарлича кучли намоён бщлишини, бироқ “L”-маълумотларга нисбатан қуйи янглишишларга хайрихоҳ экан.
“Q”-маълумотлардаги янглишишлар сабабли билиш ва мотивацион характерга эга. Билиш билан боғлиқ янглишишлар хусусий шахсни билмаслиги қуйидаги сабаблар билан боғлиқдир:
Текширувчиларнинг интеллектуал ва маданий даражасини пастлиги.
Интроспекция ва махсус билимлар, малакаларнинг йўқлиги.
Ишончсиз эталонлардан фойдаланиш (масалан, текширилувчи ўзи билан барча популяция билан эмас, атрофидаги яқинлари билан солиштиради).
Текширилувчиларнинг ҳар хил мотивацияси ижтимоий ихтиёр этилган жавоблар янглишиш манбалари бўлиб хизмат қилиши мумкин (дисмуляция) ёки ўз дефектларини қайд этиши (агравация ва симуляция).
1.3.“Т”-маъулумотлар
Бу маълумот олиш усули экспериментал вазиятларнинг назоратини объектив тестнинг маълумотлар қисқартирилган “Т”-маълумотлар (objective test data) деб номланади [6,11,12]. “Т”-маълумотлар шахсни тадқиқ этишга ўзида янги радикал ёндашувни тақдим этади. Улар ўз-ўзини баҳолаш ва экспертларининг баҳоларисиз хулқ-атворни объектив ўлчашда олинади (вербал ва новербал, социал ва индивидуал). Объектив тестларнинг барчасини кўп қиррали эканлиги кўп ҳолларда шахснинг асосий хусусиятларини намоён этишга мувофиқлаштирилган махсус микровазиятлар ташкил этилади . Уларнинг холислигига қуйидаги икки талаб асосида эришилади:
Тест баҳоларининг янглишиш имкониятини чеклашга.
Текширилувчининг реакциясига кўра баҳо олишнинг объектив усулларига эга бўлиш.
Биринчи талабни бажаришга тестнинг шакллантиришда текширилувчиларга уларнинг хулқини қайси томонлари ноаниқ бўлиб қолишига эришиш орқали таъминланади. Бунинг учун қуйидаги тактик
усуллардан фойдаланилади:
Тадқиқотнинг асл мақсадини яширин қолдириш. Бу кенг қўлланиладиган тактик усуллардан бири. Бундай ҳолларда тадқиқотнинг асл мақсади текширилувчиларга маълум қилинмайди. Тест ва тестнинг йўриқномаси тадқиқотнинг ҳақиқий мақсадини яширган тарзда тузилади. Тажриба вақтида текширилувчиларга аниқ кўринишдаги кам янглишишга олиб келувчи натижалар олишга имкон берувчи тадқиқотнинг бошқа, ёлғон мақсади маълум қилинади. Кўпинча текширилувчига шахснинг хусусиятлари эмас, балки унинг интеллектуал қобилиятлари, диққати, хотираси, хаёли тадқиқ этилаётганлиги айтилади. Масалан, ассоциатив тестда текширилувчига вербал реакциясини ўрганиш кўзда тутилганлиги айтилади ва унга пайдо бўлган биринчи сўзнинг жавоб сифатида айтиш лозим деган йўриқнома берилади. Шу билан бирга эмоционал аҳамиятли сўзлар билан нейтрал сўзларидаги реакция вақтидаги ўзгаришлар баҳоланади.
Айнан ушбу усул ТАТ, Роршанинг “Сиёҳ доғлари” тестлари сингари проектив методикаларда тадқиқотнинг асл мақсади маскировка усули ҳисобланади.
Кутилмаган вазифалар қўйиш. Бу усул сўров олиб боришда терговчи фойдаланадиган “кутилмаган” тактик усулга ўхшайди [12]. Бу вақтда сўроқ қилинаётган ёлғон кўрсатма беради, унга ушбу суҳбат тегишли бўлмаган ёки сўралаётган билмайдиган исботлар келтириши сўралади. Бу унинг кутилмалари тизимини бузади ва эмоционал стрессни келтириб чиқаради ва унга хулқнинг танлашдаги чизиғини текширишга халақит беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |