Ижтимоий-сиёсий газета №241 (763), 2022 йил 25 ноябрь, жума 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган



Download 3,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/23
Sana05.12.2022
Hajmi3,08 Mb.
#879674
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
https yuz.uz file newspaper d81eddeb418f18afd977d38cfc30ac63

одилжон иброҲимов, 
Фарғона политехника 
институти профессори, 
қишлоқ хўжалиги фанлари 
доктори
Барча соҳалар қатори меҳнат 
муносабатлари тизимида 
ҳам изчил ислоҳотлар 
амалга оширилмоқда. 
Хусусан, аҳоли бандлигини 
таъминлаш, тадбиркорликни 
ривожлантириш, ўзини 
ўзи банд қилиш фаолияти 
“маҳаллабай” ишлашга 
қаратилган вертикал тизим 
асосида юритилаётгани 
халқимизнинг турмуш 
фаровонлигини оширишда 
муҳим омил бўлмоқда. 


Бошланиши 1-бетда
ҳар икки давлат раҳбари париждаги машҳур лувр 
музейида ўзбекистоннинг маданий-тариХий 
меросига доир “ўзбекистон воҳаларининг 
мўъжизалари. карвон йўллари чорраҳасида” ва 
араб дунёси институтида “самарқандга йўл. ипак 
ва олтин мўъжизалари” кўргазмалари очилиш 
маросимида қатнашди. бу кўргазмалар маҳаллий 
аҳолининг ҳам катта қизиқишини уйғотди.
Ўзбекистон ва дунё
Давр нафаси
2022 йил 25 ноябрь, 241-сон
3
Амир Темур ва Франция қироли 
Шарль (Карль) VI ўртасидаги сиёсий, 
иқтисодий ва маданий ҳамкорлик мин
-
тақада тинчлик ва барқарорликни таъ
-
минлаш асосидаги ривожланишда муҳим 
ўрин тутган. Амир Темур дипломатияси 
ўзининг серқирралиги, ҳар томонлама 
манфаатлилиги ва адолатлилиги билан 
шуҳрат қозонганди. У турли эътиқодлар 
ва қарашлардан қатъи назар, инсоний 
тараққиётнинг ўзига хос янги босқи
-
чи сифатида юзага келган. Жумладан
Соҳибқирон Амир Темурнинг бир қа
-
тор мактубларида Ғарбу Шарқ тақдири 
ва халқларнинг фаровон ҳаётига асос 
бўладиган ўзаро савдо алоқаларини ри
-
вожлантириш, маданиятлараро интегра
-
ция борасидаги қатор амалий таклифлар 
илгари сурилган эди. Амир Темурнинг 
бундай кенг миқёсли умумдун ёвий аҳа
-
миятга молик таклифларини Франция қи
-
роли катта қониқиш билан қабул қилган. 
Соҳибқироннинг ўғли Мироншоҳ ҳам 
отаси бошлаган сиёсий, иқтисодий ва 
ижтимоий дипломатияни давом эттир
-
ди. Савдо карвонлари хавфсизлигини 
таъминлаш, товар айирбошлаш билан 
бирга, маданий алоқаларни кучайтириш, 
шу асосда минтақада тинчлик ва барқа
-
рорликни таъминлаш масалаларини қўл
-
лаб­қувватлади.
Ўрта асрларда француз зиёлилари 
қадимий Туркистон маданиятига, унинг 
бой тарихига катта қизиқиш билан қара
-
шарди. Жумладан, улар Туркистондаги 
Ислом таълимоти ва тарихига оид асар
-
ларни ўрганган. Амир Темурнинг буюк 
давлатчилик мактаби, унинг маҳобатли 
бошқарув тажрибаси, Ер шарининг улкан 
минтақасида соғлом сиёсий ва иқтисо
-
дий муҳитни қарор топтиришга қаратил
-
ган тадбирларини ўрганган, тадқиқ этган 
ва тарғиб қилган. 
Шарқу Ғарб ўртасидаги азалий рақо
-
бат Франция ва Марказий Осиё зиёли
-
ларининг энг адолатли ва инсонпарвар 
ғоялари асосида юмшаган. Ақл устувор
-
лиги, муносабатларда ўзаро ҳурмат ва 
бир­бирига эътибор билан қараш тамо­
йили чуқурлашган. Натижада у улкан 
минтақа ривожланишининг янги босқичи
-
га олиб келган эди.
XXI аср инсоният тарихининг янги 
даврини очди. Мағрибу Машриқ, Жанубу 
Шимол — яхлит дунё ижтимоий­сиёсий 
жараёнларини яхшилик сари буриш эҳти
-
ёжини долзарб қилиб қўйди. Бу эҳтиёжни 
қурол­аслаҳалар кучи билан эмас, ақл 
кучи, илм­фан асосида қондириш йўли 
танланди. Кейинги йилларда француз 
тарихчилари, қадимшунослари мамлака
-
тимиз тарихи ва маданиятини ўрганиш 
борасида кенг миқёсли ҳамкорликни йўл
-
га қўйди. Тарихий­маданий осори атиқа
-
ларимиз уларнинг ҳайратини оширди. 
Диққат эътиборини ўзига тортди.
Замонавий цивилизация шароити
-
да Франциянинг кенг имкониятларидан 
фойдаланиш биз учун муҳим аҳамият 
касб этмоқда. Шунинг учун Ўзбекис­
тон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёев 2018 йил октябрь ойида бу 
қадимий давлат, Европанинг асосий 
маданий маркази — Францияга ташриф 
буюрган эди. 
Президентимизнинг илк ташрифи 
анча самарали бўлди. Кейинги йилларда 
Франция компаниялари иштирокидаги 
қўшма корхоналар ва лойиҳалар сони уч 
баробар кўпайди. Ўзбекистонда амалга 
оширилаётган ишлаб чиқариш соҳасида
-
ги қўшма лойиҳаларнинг умумий қийма
-
ти 5 миллиард евродан ошди. Бу, айтиш 
мумкинки, ҳар икки давлат ўртасидаги 
икки томонлама манфаатдорликнинг са
-
марали натижасидир.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 
куни кеча Франция Республикаси Пре
-
зиденти Эммануэль Макроннинг такли
-
фига биноан амалга оширган навбат
-
даги расмий ташрифи ҳар икки давлат 
ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқи
-
чини бошлаб берди. Шуниси диққатга 
лойиқки, ушбу ташриф ҳар икки давлат 
ўртасидаги дипломатик муносабатлар 
ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонла
-
наётган йилда амалга оширилди. Бу ўзи
-
га хос ҳамкорликнинг етарли анъанага, 
таж рибага эгалиги билан бирга, унинг 
истиқболдаги тақдирини белгилайдиган 
тарихий ҳодиса бўлди, дейиш мумкин. Ўз 
навбатида, икки томонлама алоқалар то
-
бора мустаҳкамланиб, жадал суръатда
-
ги ҳамкорлик юксалаётганидан, хал қаро 
ташкилотлар доирасида манфаатлар 
уйғунлашиб, унинг самарадорлиги ошиб 
бораётганидан далолат. 
Маълумки, Франция ўзининг бир неча 
асрлик ўтмишида катта маданий та
-
раққиёт йўлини босиб ўтган. У Европа 
минтақасида бу соҳада ўзига хос мавқе
-
га эга бўлган йирик давлат ҳисоблана
-
ди. Ўзбекистон ҳам ўзининг бой тарихи, 
ҳайратланарли даражадаги маданий 
мероси, тарихий ёдгорликлари билан 
машҳур. Улар ўртасидаги маданий­гу
-
манитар алоқалар ҳар икки давлат учун 
катта аҳамиятга эга. 
Президентлар Самарқандда Франция 
альянси бўлинмаси очилишини ҳамда 
шу йил 27­28 ноябрь кунлари Парижда 
иккинчи Ўзбекистон — Франция таълим 
форуми ўтказилишини маъқуллади. Фо
-
рум доирасида француз тили ўқитувчи
-
ларини тайёрлаш ва француз тилини ўр
-
ганиш миқёсини кенгайтириш чоралари 
кўрилади.
Ҳар икки давлат раҳбари Париждаги 
машҳур Лувр музейида Ўзбекистоннинг 
маданий­тарихий меросига доир “Ўзбе
-
кистон воҳаларининг мўъжизалари. Кар
-
вон йўллари чорраҳасида” ва Араб дунё
-
си институтида “Самарқандга йўл. Ипак 
ва олтин мўъжизалари” кўргазмалари 
очилиш маросимида қатнашди. Бу кўр
-
газмалар маҳаллий аҳолининг ҳам катта 
қизиқишини уйғотди.
Маълумки, Лувр музейи дунёнинг энг 
номдор маданият ва санъат марказлари
-
дан биридир. Бутун дунё, инсоният унга 
катта қизиқиш билан қарайди. Бу ерга 
жаҳон маданиятига тегишли ғоят қим
-
матли ва ноёб бадиий асарлар, осори 
атиқалар тўпланган. Музейга ҳар йили
10 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюра
-
ди. Инсоният тараққиётининг ноёб дур
-
доналари билан танишади. 
Луврда Ўзбекистон маданий­тарихий 
меросига доир кўргазма очилиши давла
-
тимиз раҳбарининг 2018 йилда Франция
-
га амалга оширган ташрифи чоғида қўл
-
лаб­қувватланган эди. Шавкат Мирзиёев 
ўшанда Ўзбекистон ва Франция маданий 
ҳамкорлигининг энг ёрқин ва самарали 
кўриниши сифатида ушбу кўргазмани 
ташкил этиш, халқларимиз ўртасидаги 
илмий ва маданий алоқаларни кенгайти
-
риш зарурлигини таъкидлаганди. 
Пировардида, Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривож­
лантириш жамғармаси билан бирга ўза
-
ро маданий ҳамкорлик қилиш тўғрисида 
меморандум имзоланди. Ўтган қисқа 
даврда бу борада катта ташкилий ишлар 
амалга оширилди. Жумладан, илм­фан, 
маданият ва санъат намояндаларининг 
сафарлари, ўзаро тажриба алмашиш, 
ҳамкорлик асосидаги илмий изланишлар 
олиб бориш тизими ташкил этилди. 
Мамлакатимизда кўплаб қазишма 
ишлари олиб борилди. Ўзбекистон та
-
рихига доир ноёб ашёлар, қазилма бой
-
ликлари топилди ва улар давлат ҳимоя­
сига олинди. Қадимий шаҳристонлар, 
маданий ёдгорликларни асраш бора
-
сида Франция таъмирловчилари билан 
бирга мамлакатимиздаги қадимшунос 
олимлар кенг миқёсли тиклаш ишларини 
амалга оширди. Маданий ёдгорликлар
-
ни асраш, таъмирлаш ва тиклашга доир 
илғор технологиялар, замонавий ускуна
-
лар ўзлаштирилди.
Умуман олганда, бу каби маданий 
ҳамкорлик халқларимиз қалбига, руҳия­
тига, кайфиятига самарали ва ижо
-
бий таъсир кўрсатадиган муҳим омил.
Ўз маданиятини севган, уни қадрлаган, 
фахрланган халқлар ўзаро бир­бирини 
тушуниш имкониятига эга бўлади. Фран
-
ция ва Ўзбекистон халқларининг худди 
ана шундай ноёб имконияти, характерли 
хусусияти, миллий менталитети замона
-
вий тараққиётда муҳим омил бўлиб хиз
-
мат қилмоқда.
Афсонавий Луврнинг Ришелье зали 
ва Ислом бўлимида тарихий­тадри
-
жий талаблар асосида Марказий Осиё 
халқлари маданиятини ўрганиш ва 
тарғиб қилишга доир бешта бўлимдан 
иборат катта кўргазма ташкил этилди. 
Жумладан, “Воҳа давлатлари ва под
-
шоликлари даври: Ипак йўлидаги ма
-
даниятлар мулоқоти”, “Ўрта асрлар ва 
санъатнинг гуллаб­яшнаши”, “Марказий 
Осиёда исломнинг тарқалиши, маданият 
ва фанда Уйғониш даври”, “Ибн Синодан 
Чингизхонгача”, “Буюк империялар дав
-
ри: темурийлар ва шайбонийлар” деб 
номланган кўргазма, айтиш мумкинки, 
бизнинг бой тарихимиз, сермазмун ўт
-
мишимизнинг ҳозирги шароитдаги ноёб 
ва ғоят қимматли ҳодисасидир. Ҳар бир 
бўлимнинг номиёқ Марказий Осиё мада­
нияти ва тарихининг бой мазмунини, кат
-
та моҳиятини ўзида мужассам этади.
Ушбу кўргазма мўътабар маконимиз
-
нинг кўп минг йиллик тарихини қамраб 
олган. Унга мамлакатимиздаги энг ну
-
фузли 16 та музейдан 140 га яқин ноёб 
экспонат қўйилди. Улардан 70 таси сўнг­
ги йилларда топилган ва қайта тикланган 
энг янги осори атиқалардир. Кўргазма 
мазмуни ва мундарижасини янада бойи­
тиш мақсадида Франция, Буюк Брита
-
ния, АҚШ ва бошқа давлатлар музейла
-
ридан 30 дан ортиқ буюм келтирилиб, 
жойлаштирилган. 
Ушбу кўргазманинг илк меҳмонлари 
Ўзбекистон ва Франция Президентла
-
ри — Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль 
Макрон бўлди. Ҳар икки давлат раҳбар
-
ларининг бундай ташрифи Марказий 
Осиё маданияти ва бой тарихининг ҳо
-
зирги замон барқарор тараққиётига кат
-
та, ижобий таъсири борлигини кўрсата
-
ди.
Луврдаги кўргазма фақат Ўзбекистон 
ва Франция халқлари тарихи билангина 
боғлиқ. Бироқ у чуқур мазмуни ва моҳия­
ти, кенг кўлами ва тарихий аҳамияти 
билан бутун Европа ва Марказий Осиё 
халқлари тараққиёти, тарихий алоқала
-
ри, дўстлик ришталарининг ёрқин исбо
-
ти. Айни пайтда у ўзаро бир­бирини 
тушуниш, қалбан ва руҳан яқинлашиш 
имконияти эканлигини кўрсатади.
Президентларнинг Париждаги Араб 
дунёси институтига ташрифи Шарқ ма
-
даниятини ўрганиш ва тарғиб қилиш 
заруратини яна бир бор тасдиқлади.
Ушбу даргоҳда Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридаги Маданият ва санъатни риво
-
жлантириш жамғармаси “Самарқандга 
йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” ном
-
ли кўргазмани ташкил этди. Намойишга 
мамлакатимиздаги 9 та йирик музейдан 
300 дан ортиқ экспонат олиб борилди. 
Ушбу кўргазма 2023 йилнинг июнь ойига 
қадар фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёевнинг Франция Респуб­
ликасига расмий ташрифи ҳар галгидан 
ҳам самаралироқ бўлди. Ташриф дои
-
расида Ўзбекистон — Франция ишби
-
лармонлари тадбирининг ўтказилиши, 
мулоқот давомида 6 миллиард евродан 
ортиқ бўлган элликка яқин савдо­иқти
-
содий битим ва шартномалар имзолан
-
ганининг ўзи бунинг ёрқин исботи ҳисоб­
ланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак
-
ки, давлатимиз раҳбарининг Франция 
Республикасига ташрифида маданий 
алоқалар, ҳар икки халқнинг бой ўтмиши, 
ўзаро бир­бирини тушунишга қаратилган 
тарихий тажриба устуворлик қилади. 
Бу сиёсий манфаатлар тўқнашуви авж 
олаётган ҳозирги шароитда Янги Ўзбе
-
кистоннинг улкан сиёсий маданиятини, 
инсонпарварлик ғояларини бутун дунёга 
яна бир бор ёрқин ва жозибадор қилиб 
кўрсатди. 
Янги Ўзбекистон дунёга ўзаро бир­би
-
рини тушуниш, бир­бирига яқинлашиш, 
бир­бирининг ўтмиши, бугуни ва кела
-
жагини ҳурмат қилиш йўлидан бориш 
орқали Ер юзида тинчлик ва барқарор 
тараққиётга эришиш каби юксак сиёсий 
маданиятини намойиш қилди.
СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ВА МАДАНИЙ СИЁСАТ
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига расмий ташрифи 
халқаро миқёсда сиёсий маданиятнинг ёрқин мисоли бўлди

Download 3,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish