Ижтимоий-сиёсий газета 020 йил 25 январдан чиқа бошлаган №190 (190), 2020 йил октябрь, сешанба



Download 2,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#97835
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32
Bog'liq
1-6 Янги Ўзбекистон

Биринчидан, илк Уйғониш даври 
мутафаккирлари ўз кашфиётларини, 
энг аввало, инсон, унинг бахту саодати, 
одамлар келажаги, жамият тараққиё-
ти йўлида амалга оширдилар. Чунки 
инсонни улуғлаш, унинг ақлий-интел-
лектуал, табиий, бадиий-маънавий 
фазилатларини юзага чиқариш, комил 
инсонни тарбиялаш, унда юксак ватан-
парварлик хислатларини шаклланти-
риш илк Ренессанс даври мутафаккир-
лари илмий-маданий меросининг туб 
мазмун-моҳиятини ташкил этар эди.
Иккинчидан, буюк мутафаккирла-
римиз ижодий фаолиятининг муҳим 
жиҳатларидан бири улардаги 
қомусий-
лик, универсаллик эди. Илм-фанда, 
маданият ва санъатда улар шуғуллан-
ган соҳаларни санаб чиқишга нисбатан 
шуғулланмаган йўналишларни санаш 
осонроқ эди. Юртимиздан етишиб чиқ-
қан алломаларнинг деярли барчаси бир 
пайтнинг ўзида ҳам илмий-ижодий фао-
лиятда, ҳам амалиётда иштирок этди, 
қайноқ ҳаёт марказида бўлди, сўзни иш 
ва ҳаракат билан боғлаб олиб борди, 
ҳар доим халқ билан ҳамнафас бўлди. 
Учинчидан, биринчи ва иккинчи Ре-
нессанс даври алломаларининг илмий 
кашфиётлари ҳам миллий, ҳам умумба-
шарий аҳамиятга эга эди. Янаям аниқроқ 
айтадиган бўлсак, уларнинг асарларида 
илмий асослаб берилган таълимотлар 
фақат ўша давр учунгина эмас, айни 
пайтда кейинги авлодлар, ҳозирги за-
мон ва инсоният истиқболи учун ҳам 
жуда муҳим ва зарурдир. 
Ватандош 
мутафаккирларимиз илм-фаннинг 
қайси соҳаси билан шуғулланган 
бўлсалар, ўша соҳада буюк кашфиёт-
лар, фан ва маданиятда мутлақо янги 
йўналишларни ихтиро қилди, янгича 
тафаккур услубини яратди.
Тўртинчидан, ўша давр алломала-
римизнинг энг улуғ фазилатларидан яна 
бири уларнинг ҳамма соҳаларда етук-
ликлари, етакчиликлари, тил билишда 
тенгсиз эканликларида эди. Тўрт-беш 
ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ тилларда гап-
лашмаган битта ҳам мутафаккир бўл-
маган, деган хулосамизда хато бўлмаса 
керак. Қолаверса, буюк алломаларимиз 
ҳеч қачон ўз қобиқларида қолиб кетма-
дилар. Улар илм излаб, китоб истаб дун-
ёнинг барча маърифат марказларини 
ўзларига маскан қилдилар. Шунинг учун 
ҳам IX-XII асрларга келиб, жаҳон илмий-
маданий юксалиш маркази Бағдоддан 
Мовароуннаҳр ва Хуросонга кўчди. 

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish