Социограмма тузиш
Гуруҳнинг ичидаги кичик гуруҳчаларни аниқлаш, кичик гуруҳчаларда
ўзаро муносабатлар (статуслар), лидер ва «яккаланиб қолганлар»нинг
шахслараро муносабатларини яққолроқ ва аниқ кўриш учун социограммадан
фойдаланилади.
56
Социограмма - нишон
Гуруҳда ҳар бир ўқувчининг ўрни, мавқеи (статусини), бошқа
тенгдошлар билан муносабатларини янада яққолроқ
тассаввур этиш учун
гуруҳ аъзоларининг танловлари ифода этилган социограмма «карта
монограмма» тузилади.
«Карта монограмма» гуруҳ
журнали асосида тузилиб, ҳар бир
ўқувчининг тенгдошлари билан муносабатини ифода этади.
Социометрия
методикасининг натижалари аниқ, ишончли бўлиши учун методикани ўқув
йилининг ўрталарида (ўқувчилар бир-бирларини яхши ўрганганларидан сўнг)
ўтказилади. Методикани бир йилда бир неча марта ўтказилади ва чиққан
натижалар умумлаштирилади.