МАВЗУ: ОТА-ОНАЛАРИНИНГ ҚАРАМОҒИСИЗ ҚОЛГАН БОЛАЛАР ВА ОИЛАЛАР БИЛАН ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ.
Режа:
1. Оила ва унинг вазифалари.
2. Оиланинг ижтимоий мавқеи ва унинг турлари.
3. Оилага ижтимоийқпедагогик ёрдам шакллари.
“Васийлик қилиш” ва “қамхўрлик қилиш” (опека, попечителство васийлик) тушунчалари моқияти.
қамқўрлик қилиш ва васийлик қилишга муқтож болалар тоифалари (категорияли)
Асраб олган оила билан ижтимоий педагогик фаолият.
Давлат васийлик ташқилотларида ижтимоий педагогик фаолият.
Оила ва унинг асосий вазифалари.
Жамиятда оиланинг роли ўзининг кучи бўйича бошқа қеч бир ижтимоий институтлар билан тенглаштириб бўлмайди. Айнан олада инсоннинг шахси шаклланади ва ривожланади; бола жамиятда қийинчиликсиз мослашиб кетиши учун у ижтимоий вазифаларни эгаллайди. Оила биринчи тарбиявий институт сифатида иштирок этади, у билан боқлиқликни инсон ўзининг бутун ҳаёти давомида қис этади. Оилада инсоннинг маънавийлигига асос солинади, қулқий қоидалари юзага келтирилади, шахснинг ички дунёси ва индивидуал сифтлари очиб берилади. Статистика кўрсатишича хўжалик юритиш бозор сиёсатига ўтиш ижтимоий институт сифатида оила қолатига анча салбий таъсир кўрсатди. Домографлар туқилиш камайганини қайд этадилар. Социологлар асоциал оилалар сонини ўсиб боришини қайд этадилар ва турмуш даражасининг пасайишини тахмин қиладилар.
қамма даврларда қам оила ўзининг болаларни тарбиялашда ёрдам олишга талабни хис этган. Тарихнинг кўрсатишича одамлар катта оилалар билан яшаганларида оилавий ҳаётнинг зарур бўлган билим ва кўникмалари авлоддан авлодга табиий равишда ва оддий кундалик ўтиб кетган. Замонавий ривожланган жамиятда авлодлар ўртасидаги оилавий алоқалар бўз илмоқда. Шунинг учун жамият оила ташқил этиш ва болаларни тарбиялаш қақидаги зарур билимларни етказиш бўйича ишларни ўз зиммасига олади. қозирги пайтда ота оналарга мутахассис психологлар, ижтимоий ишлар ходимлари, ижтимоий педагоглар ва болаларни тарбиялаш бўйича бошқа мутахассисларнинг ёрдамлари зарур. Ана шу мутахассисларнинг ёрдамига фақат нотинч, ёмон шароитдаги оилалар эмас, бугунги кунда тинч, яхши оилалар қам муқтожлар. Оила хақидаги бир неча хил тушунчалар мавжуд: биринчидан оила бу Никоҳ ва (ёки) қон қариндошликни асосланган кичик ижтимоий гуруҳ, унинг аъзолари биргаликда яшайдилар ва уй ишларини бажарадилар, бир бирларига нисбатан ўзаро мажбуриятлар билан бирлашганлар. Иккинчидан, оила бу итимоий институт бўлиб унда одамлар ўртасида ўзаро муносабатлар барқарор мустаҳкам шаклда бўлади. Ана шу ўзаро муносабатлар доирасида одамларнинг кундалик ҳаёти асосий қисми амалга оширилади: интим муносабатлари, фарзанд кўриш ва болаларнинг бошланғич ижтимоийлашиши, тарбиялаш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқалар. Оила Никоҳ муносабатлари инсониятга қадим даврлардан маълум. Неолит давридаёқ (15 20 минг йил илгари) онгли Никоҳ пайдо бўлганда, одамлар жамоаси пайдо бўлганидаёқ уларнинг биргаликда хўжалик юритишдаги ва биргаликдаги бола тарбялашдаги вазифалари табиий жинсийлиги, ёшига қараб (эркақ аёл) ажратишига асосланган. Тарихда қайд этилган оилавий муносабатларда фарқлар бўлишига қарамай қамма оилаларни бирлаштирадиган қандайдир умумийлик бор. Бу оилавий тарзда ҳаёт кечиришдир, бунда инсоният яшашнинг ягона имкониятини топган. Олимлар оиланинг турли вазифаларини кўрсатадилар. Биз биринчи навбатда болани тарбиялаш ва ривожлантиришга таалуқлиларигагина тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |