Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]


-§ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш



Download 1,25 Mb.
bet36/41
Sana26.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#466921
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41
Bog'liq
250 28.04.2021

10-§ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш
47. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарори асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган ёшлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида, хусусан ҳудудлардаги «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ўқитилади (хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган шахслар бундан мустасно).
ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган ёшларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар-тадбирлар кўрилади.
11-§ «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш
48. «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали Васийлик кенгаши қарорига асосан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
12-§ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш
49. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
тиббий ёрдамга муҳтож ёшларнинг соғлиғи сектор ишчи гуруҳлари томонидан тегишли тиббиёт ходимларини жалб қилган ҳолда ўрганилади;
ўрганиш натижаси бўйича касаллик аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож ёшлар тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;
тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатор шароитда даволанади;
аҳволи оғир бўлган беморларга кўрсатма бўйича вилоят ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларига ёки республика ихтисослаштирилган марказларига даволаниш учун бепул ордер ажратилади;
ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.
«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларининг мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдордаги қисми тегишли соҳа мутахассислари хулосасига асосан Васийлик кенгаши томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
50. Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож ёшларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:
прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади;
ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёшларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради;
адлия органлари — бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради.
51. Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази, Республика ижтимоий мослашув маркази, таълим муассасаларининг малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб борилади.
Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатлар Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
52. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ёрдам кўрсатилиши ушбу Тартибга 3в-иловага мувофиқ маълумотнома бўйича юритилади.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish