7-§. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
22. Ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларга сайёр қабуллар орқали қуйидагилар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:
прокуратура органлари — ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш, судга мурожаат қилиш тартибини тушунтириш, судга мурожаат қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
ички ишлар органлари — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш;
адлия органлари — ҳуқуқий маслаҳатлар бериш.
23. Ушбу Тартибнинг 22-бандида кўрсатилган ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш шаклларининг муддатлари ва тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
8-§. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларга «Аёллар маслаҳат кенгаши», Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳузуридаги «Хотин-қизлар ҳуқуқий, психологик маслаҳатхонаси», таълим муассасаларининг, фаолияти психологик ёрдам кўрсатишга йўналтирилган ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг малакали психологлари томонидан психологик маслаҳатлар бериб борилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги 624-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2021 й., 09/21/624/0940-сон)
4-боб. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш
25. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш — Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Жамоат ишлари жамғармаси, «Аёллар дафтари» жамғармаси ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари;
томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланишга кўмаклашиш — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
тадбиркорликни йўлга қўйиш ва кредит олишга кўмаклашиш — Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастурлари, халқаро молия институтларидан жалб этиладиган имтиёзли кредит ва грантлар;
моддий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни тиклаш ва бошқалар — «Аёллар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари;
турар жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш — «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
Мазкур бандда белгиланган манбалар ҳисобидан туман (шаҳар)лар кесимида ажратиладиган маблағлар тақсимоти ҳар чорак учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банки томонидан ҳар чоракдан олдинги ойнинг 20-санасига қадар туман (шаҳар)лар ҳокимликларига етказилади.
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ушбу манбалар ва ўз маблағлари ҳисобидан хотин-қизларга кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг турини ва уларни олувчилар сонини белгилайди.
26. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилиши Тартибга 2в-иловага мувофиқ маълумотнома бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |