Ижтимоий-маданий масалалар / Умумий масалалар]


-§. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш



Download 212,33 Kb.
bet18/41
Sana20.04.2022
Hajmi212,33 Kb.
#564699
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
250 28.04.2021

3-§. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш
14. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Халқ банки, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари жойларда ўқув курслари ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади.
15. Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бизнес лойиҳаларни тузишни ўргатиш;
кредит олишга кўмаклашиш.
Халқ банки «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, бу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистик ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.
16. Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
Бунда кредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда ажратилади.
Кредитларнинг фоиз ставкаси бўйича, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади.
Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт воситаси сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.
Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
17. Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.
Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.
Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз хотин-қизларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна ва бошқа меҳнат воситалари харид қилиш учун субсидиялар берилади.
18. «Аёллар дафтари»га киритилган, бироқ кредит олишни рад қилган хотин-қизларни доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларига дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан Марказий банкнинг асосий ставкасида имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Бунда лойиҳа учун кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан, самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш Давлат дастурлари доирасидаги ресурслар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравардан ортиқ, бироқ 4000 бараваридан юқори бўлмаган миқдорда кредит ажратилиши мумкин.

Download 212,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish